Куни кеча пойтахтимизнинг энг сўлим олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланмиш ТДМРХОМнинг катта залида 31 октябр куни атоқли давлат арбоби ва ёзувчиси Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган "Халқ меҳрига йўғрилган умр" номли катта адабий бадиий кеча бўлиб ўтди.
Ушбу кечада Шароф Рашидовнинг қарийб чорак аср давомида Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари сифатида энг оғир шароитларда ҳам халқига ҳалол хизмат қилганлиги, ўзининг юксак бадиий асарлари билан ёзувчилар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганлиги ҳақида илиқ фикрлар юритилди. Тадбирни очиб бериш учун Олий мактабнинг Маънавий ва аҳлоқий тарбия ишлари бўйича пропектор Холмуродова Меҳринисо Ибрагимовна нутқ сўзлади.
Барчамизга маълумки Шароф Рашидовнинг "Ғолиблар" , "Бўрондан кучли" романларида келтирилган янги ерларни ўзлаштиришда фидокорона меҳнат қилган халқимизнинг асл фарзандлари Умурзоқ ота ва Муродали, Ойқиз ва Олимжон каби довюрак ва ёш қахрамолар кўз олдимизда намоён бўлади, дея сўз бошлаган ўқув масканимизнинг тил ва адабиёт фанлари бўйича филолог доцент Равшан Жомонов Орипович, Шароф рашидовнинг ҳаётидаги ижодий ва сиёсий йўли ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек ушбу тадбирда Шароф Рашидов қаламига мансуб "Боғбон қиз" шеъри асосида тайёрланган қўшиқни санъат назарияси ва тарихи кафедраси ўқитувчиси Шавкат Умаров ваҳобович ижро этди. Қолаверса бир неча талабалар гуруҳидан иборат ижодкор ёшлар Шароф Рашидовнинг ижодий фаолиятига мансуб шеърлардан намуналар келтиришди. Олий мактабнинг коллеж талабалари томонидан "Дугоналар" қўшиғига ажойиб бир рақс ижро этилди.
Шароф Рашидовнинг қутлуғ номи ватанимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллади, асрлар ошсада буюк инсоннинг авлодлар томонидан ҳурмат ва ифтихор, юксак қадр ва ғурур билан тилга олинади. Биз ёшлар ушбу улуғ инсонни доимо қалбимизда ардоқлаб, эъзозлаб, қадрлаб ўтамиз.
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 2-курс талабаси Хуррамов Равшан