Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
12.01.2019 / 00:30:38
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидан хабар олинди"14 январь - Ватан ҳимоячилар куни" муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Комил ота Худойберганов хонадонида бўлдилар. Уруш қатнашчисига таваллуд куни муносабати билан эзгу тилаклар билдирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Маълумот учун, Комил ота Худойберганов 1919 йилнинг 10 январида Тошкентда таваллуд топган. У 1939-1945 – йилларда ҳарбий хизматга чақирилиб, фронт ва фронт ортида ортида фидокорона меҳнат қилган. Бугун фахрий нуроний 100 ёшни қарши олди. Комил ота Худойберганов 7 фарзанднинг отаси, 22 та набира, 30 та эвара, 2 та чеваранинг бобоси. - Инсон ҳаёти давомида эзгулик йўлида хизмат қилиши лозим. Ҳар куни мана шундай тинч-осойишта кунларимизга шукроналар келтираман. Биз нуронийларга кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга раҳмат айтаман - дейди, уруш фахрийси. Суҳбатимиз сўнгида Комил ота юртимиз тинчлигини ва кириб келган Янги йил барокатли келишини тилаб дуога қўл очди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
|
|