Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
23.12.2016 / 16:16:02
Олий таълим муассасаларидаги талабалар ўртасида футбол бўйича "Камолот" кубоги" республика мусобақасиЎзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси, “Пахтакор” футбол клуби ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 декабрь куни “Пахтакор” марказий ўйингоҳида олий таълим муассасаларидаги талабалар ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” республика мусобақаси финал босқичи ўтказилмоқда. Мусобақанинг асосий мақсади - талабаларнинг жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, футболга қизиқишини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, талаба-ёшлар ўртасида футболнинг янада ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Жорий йилда мусобақанинг қуйи босқичларида 75 та олий таълим муассасаларининг 335та факультетларидан 5 минг нафардан ортиқ талабалари иштирок этди. 10-18 май кунлари ўтказилган турнирнинг ҳудудлараро минтақавий босқичи 5та ҳудудда (Урганч ва Нукус шаҳрида, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида) ўтказилиб, улардан 8та жамоа (Урганч давлат университети, Самарқанд давлат университети, Термиз давлат университети, Андижон давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети) республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Жорий йилнинг 21-25 май кунлари “Пахтакор” футбол клубининг “Чилонзор” ўйингоҳида мусобақанинг гуруҳ босқичи ва 3-ўрин учун учрашувлари бўлиб ўтди. “Камолот” кубоги” мусобақасининг финал ўйини 22 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясига тегишли бўлган сунъий қопламали футбол ўйингоҳида ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Термиз давлат университети жамоаси, 2-ўринни Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси ҳамда 3-ўринни Урганч давлат университети жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолибларига “Камолот” кубоги” ва эсдалик совғалари топширилди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Матбуот хизмати
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй Телефон: (8 371) 241-00-50, 241-02-72
|
|