Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
15.02.2017 / 21:11:11
Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди2017 йилнинг 14 феврал куни мактаб-интернати фаоллар залида ўтказилган тадбирда ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва педагог–ходимлардан иборат 200 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Навоий бобомиз ҳамда буюк саркарда Бобур Мирзо номи билан боғлиқ тасвирий воситалар, бадиий китоблар ва ҳикматли мисралар акс этган плакатлар билан саҳна безатилди. Уларнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ саҳна кўринишлари, ғазал ҳамда достонлардан парчалар, мумтоз куй ва қўшиқлардан иборат концерт дастури ўқувчилар томонидан тамошабинларга ҳавола қилинди. Мактаб-интернатда фаолият юритиб келаётган “Раққоса қизлар” тўгараги жамоаси ҳам миллий кийимлар ва мумтоз куйлар ҳамоҳанглигида нафис рақслар ижро қилишди. Тадбирда сўзга чиққан мактаб интернати директори Содиқов С. Алишер Навоий ўзбек адабиётини дунёга ўзининг бой ижодий меъроси билан танитганлигини, “Хамса” асари бутун дунёга машҳурлиги, Навоий бадиий ижоддан ташқари тил, адабиётшунослик ва бошқа соҳаларга бағишланган яна бир қанча асарларнинг муаллифи эканлигини таъкидлаб, Бобур Мирзо ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ғуломова Х. ўқувчиларни Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобур ижодини ўрганишга, улар томонидан амалга оширилган эзгу ишлар, жумладан, илм-фан ахлига ҳомийлик, юртда маданият марказларини бунёд этиш, ўз ҳисобидан масжид, мадраса ва саломатлик марказларини барпо этиш каби хайрли ишларни давом этдиришга чорлаб, тадбирни ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшган ўқитувчи ва ўқувчиларга маъмурият номидан миннатдорчилик билдирди.
СОМИ САДЫКОВ
|
|