Бизга малумки халқимиз орасида азалдан оммавий томошалар санъати ҳисобланмиш дорбозлик ва сирк санъати шаклланиб ривожланиб келмоқда. Бу санъат турларининг асосчиларидан бири Ўзбекистон ва Россия халқ артисти меҳнат қаҳрамини Тошкенбой Эгамбердиев ҳисобланади. 2016 йилнинг 3 – март санасида бу буюк сиймонинг таваллудига 150 – йил тўлди. 2017 – йилнинг 10 – феврал куни Тошкент давлат сиркида бобокалонларини хотирлаб сулоланинг давомчилари байрамона тадбир ўтгаздилар. Тадбир бошида Тошкенбой Эгамбердиев ва сулола вакилларининг ўзбек сирк санъатига қўшган ҳиссалари ҳақидаги видео лавха намоиш этилди.Бу лавха орқали томоша залида ўтирганлар сулоа ҳақида ажойиб ва қимматли маълумотга эга бўлдилар.
Тадбир давомида сулоланинг олтинчи авлод вакиллари ўз чиқишларини намоиш этдилар.Томоша вақтида дор устида худди ерда юргандек чопқинлаб юрган дорбозлар ҳаммани ҳайратга солдилар. Ҳар бир дор устида бажарилган мураккаб машқлар томошобинларни тўлқинлантириб юборди десак муболаға бўлмайди. Айниқса энг қувонарлиси оддий сим устида дорбоз йигитлар бизнинг миллий рақсларимиздан бўлмиш “Андижон полкасини” ижро этишганини тарифлашга тил ожизлик қилади.
Яна шуни такидлаб ўтиш жоизки Тошкенбоевлар сулоласи вакиллари бажарган дор устидаги баъзи бир мураккаб ҳаракатларни ҳали жаҳон сирки тарихида бошқа дорбозлар ижро этаолмаган экан. Албатта оддий бир сим устида туриб дунёни лол қолдириш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавемайди. Бунинг замирида аввало оллох томонидан юқтирилган талъант ва тинимсиз машаққатли меҳнат ётади.Тошкенбоевлар сулоласи бор экан ўзбек сирки ва дорбозлик санъати ривожланиб юксалиб бораверади. Бу борада биз сулола вакилларига омадлар тилаб қоламиз.
Фаррух Ибрагимов