Жорий йилнинг 26 апрель куни мактаб-интернати фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда 200 нафар ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота оналар иштирок этишди. Кечада тил ва адабиёт ўқитувчиси Раҳмонова Р. раҳбарлигида ўқувчилар тайёрлаган бадиий дастур намойиш қилинди. Дастурдан ўрин олган шоир қаламига мансуб “Лолақизғалдоқ”, “Ўзбекистон”, “Биз бахтли бўламиз...” каби ўнлаб шеърлар, унинг сўзлари билан машҳур хонандалар ижро этган ўлмас қўшиқлар, рақслар иштирокчилар қалбини тўлқинлантириб юборди.
Кечада сўзга чиққанлар, шоирни бетакрор ижодкор, беғубор қалб эгаси, дилкаш инсон, хақиқий ватанпарвар юрт фарзанди сифатида ғурур билан ёдга олишди.
Саҳна декарациясидан ўрин олган Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ўқувчилар чизган расмлар, нафис ва ранг-баранг гуллар, шоир хотираси авлодлар юрагида яшаб келаётганлигига бир ишора бўлди.