Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
23.05.2017 / 10:01:37
Ўзбекистон давлати жуда қисқа муддат ичида жаҳоннинг рақобатбардор мамлакатлардан бирига айланиб, нуфузи йил сари ошиб бормоқдаСанъатнинг барча соҳасида, жумладан, мусиқа саъатининг касбий (профессионал)йўналишларида ўтказиб келинаётган халқлараро кўрик-танловлар ва фестивалларнинг натижалари ва эришилган ютуқлар мазкур йўналишда тайёрланиб келинаётган кадрларининг ниҳоятда юксак мавқеига эга эканлигини намойиш этмоқда. Ҳозирги кунга келиб юртимизда ёш авлоднинг турли танловларда фаол иштирок этиб келаётгани ва катта ютуқларга еришаётгани бунинг исботидир. Шак- шубҳасиз ,буларнинг замирида Мустақиллигимизнинг жаҳон ҳамжамияти ва малакали кадрлар тайёрлаш масаласида олиб борилаётган оқилона сиёсати ва ислоҳотларнинг самарали натижаси ётади деб уйлаймиз. Яқинда апрел ойида Бадиий Академия қошидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернатининг истеъдодли ўқувчи ва ўқитувчилари Италияда ўтказилган “Chitta de pezaro” ва “Serate Russe in Italia” номли Халқаро танловларда муваффақиятли иштроқ этдилар. Танловда Франция, Германия, Россия, Ўзбекистон, Белорусия ва бошқа давлатлардан келган моҳир созандалар ўзаро беллашдилар. Бизнинг юртимизни истеъдодли ёшларимиз: Назаров Ижод, Исматуллаев Самандар, Турабоева Мавжуда, Саидалоев Саидакбар, Умарова Мафтуна ҳимоя қилиб, нуфузли ҳаят аъзолари томонидан I, II, III ўринларга лойиқ деб топилдилар. “Serate Russe in Italia” Халқаро танловда эса 250 нафар созандалар иштрок этиб, улар ёши бўйича гуруҳларда ўзаро беллашдилар. Танловнинг “мусиқий чолғу” йўналишида фақат тўртта I -ўрин дипломи мавжуд бўлиб, Ўзбекистондан иштироқ этган созандалар: Умарова Мафтуна ушбу мукофатга сазовар бўлдилар. Ижрога жўрнавоз бўлган Анжела Ан “Энг яхши концертмейстер” дипломи билан ҳам тақдирланди. Бутун танлов давомида бизнинг ижрочилар томонидан тақдим этилган танлов дастурида жаҳон, рус ва ўзбек композиторларининг маҳоратли бадиий асарлари ўрин эгаллади. Бундай асарларни ижро этиш ўз навбатида созандадан юқори техник маҳорат, мусиқани ҳис қилиш ва психологик матонатни талаб қилади. Албатта, ушбу ютуқларга эришишда устозлар Н.Содиқова, Қ.Бозоров меҳнатлари каттадир. Жаҳон саҳналарида барча ўзга мамлакатлар қаторида бизнинг ўзбек ёшларимиз томонидан қўлга киритиган ютуқлар, мусиқа санъатимиз пойдевори кучлигига ва мусиқали кадрларни истиқболига ишонч билан қарашга замин яратади.
ЎзДК Мусиқашунослик бўлими II курс талабаси Хикматуллаева Мумина
|
|