14 августда Италиянинг Губбио шаҳрида очилган санъат кўргазмасида ўзбекистонлик рассомлар ўз ишларини намойиш қилишмоқда. Кўргазма жараёнида рассомларимиз -Акмал Нуритдинов, Эркин Жўраев, Даврон Тошев, Шухрат Абдумаликов, Файзулла Аҳмадалиев,Тоҳир Каримов ва Анорқул Бойбековлар санъат асарлари билан қатнашишаяпти. Рассомларимизнинг ишларини томоша қилиш учун 18 мамлакатдан рассомлар ҳам ташриф буюришиб, уларга Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тайёрланган, ўзбек санъатининг муҳим жиҳатларини ёритиб берадиган махсус альбом ҳадя этилди.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг раҳбари, рассом Акмал Нур очиб берар экан, Ўзбекистон ва Италия тасвирий санъат ҳамкорлиги санъат ва маданиятлар аро муҳим кўприк воситаси бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Кўргазма кейинги ҳафтада ҳам ўз ишини давом эттиради.
Нигора Умарова