Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж
Театр
Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
12.01.2018 / 00:02:33

Янги йил эртак томошалари


Янги йил негадир йилнинг энг мўъжизали байрами бўлиб туюлади. Киши болалигини, ундаги эртакларни соғинади. Кишига келаётган йилда негадир гўё барча орзулари амалга ошиши аниқдек бўлиб туюлади. Инсонлар яхши ниятда бир-бирларига совға-салом улашишади. Дунёнинг барча жойларида Қорбобо, Қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокида Янги йил томошалари ташкил қилинади. Болажонлар эса бу мўъжизавий қаҳрамонларга ишонишади. Катта бўлгач эса...

Станиславскийдан "Болалар учун қўйиладиган томошалар қандай бўлиши керак?" деб сўрашганида, "Катталар томошасидан ҳам яхшироқ. Чунки болаларни алдаб бўлмайди",-деган экан.

Мўъжизага ишонган бола улғайгач ўзи ҳам, албатта, хаёлот мевасини ҳаётга татбиқ этишга, эртак қаҳрамонлари сингари яхшиликнинг амалга ошиши учун курашишга, жасоратли бўлишга, ёвузлик устидан ғалаба қозонишга интилади. Хўш, пойтахтимиз томошагоҳларида болажонларимиз учун қандай томошалар кўрсатилмоқда. Катталарнинг нигоҳини болаларча нигоҳ билан алмаштириб, заррабин орқали эртак томошаларини кузатдик.

Туркистон саройи

2018 йилнинг 3, 4, 5, 6 январь кунлари соат 11:00, 15:30 да "Томоша" болалар театр студияси "Мўъжизалар бор экан" Янги йил эртагини намойиш қилади. "Диван-тур" да сайёҳатга чиққан болалар Асал, ШиринТемурлар таомлар салтанати, Оташ маскани, Тошлар салтанати, Соатлар салтанатига сайёҳғат қилишади. Йўлда уларга Қарға хола, Тош одам, Патир амаки, Қаймоқ хола, Супер-одам, Лего, Киндер-сюрприз, Смайликхон-у, Дюрассел, Интернетбек-у, Флешкавойлар учрайди. Болажонлар сохта Қорбобога ишониб тошга айланишганлигида ҳақиқий Қорбобо уларни ёвуз сеҳргар Тош одам сеҳридан қутқаради.

Алишер Навоий номидаги Опера ва балет Катта театри

Алишер Навоий номидаги Опера ва балет Катта театрида Эрнст Те́одор Вильге́льм Го́фманнинг "Қарсилдоқ ва сичқонлар подшоси" асари асосида Пётр Чайковский мусиқаси асосида саҳналаштирилган "Қарсилдоқнинг қайтиши" балети болажонларга Янги йил совғаси сифатида тақдим қилинмоқда.

Спектаклда намойиш қилинадиган Янги йил оқшомида юз берадиган воқеалар катталар нигоҳида файласуфона ва серқиррадек туюлса, болалар нигоҳида у ёрқин ва ўта сеҳрлидир. Эртакда Якобнинг ёғоч аскарлари, қизалоқ Ларанинг қўғирчоғи жонланади, сичқонлар подшога, жажжи қизалоқ маликага, ўғлон жасур баҳодирга айланиб, Қарсилдоқни қутқаришга астойидил бел боғлашади ҳамда ўзининг ҳақиқий қиёфаси шаҳзода қиёфасига қайтишига ёрдам беришади. Эртакнинг аслиятидан фарқли равишда, сичқонлар подшосининг ёвуз ишлар қилишига сабаб болалигида у эртак китоб ўқимаганлиги аниқланади ҳамда унинг китоб ўқишига шароит яратилади.

Болажонлар учун мўлжалланган "Қарсилдоқнинг қайтиши" балети 2018 йилнинг 2 январидан 14 январгача бўлиб, томоша соат 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 да бошланади.

Рус Академик драма театри

Рус Академик драма театрининг болажонларга тақдим этаётган совғаси "Ғаройиб эртак ёки Синдбоднинг саргузаштлари" деб номланиб, болалар мюзикли сифатида шарқ эртаклари асосида яратилган бу томошада сафарга чиққан жасур денгизчи Синдбод йўлда қароқчиларга дуч келади, улар билан курашади, Майкл Жексон зомбиси исканжасидан одамларни қутқаради. Лемурия оролига келган Синдбод е ердаги ҳайвонлар қирол Жулиан, бегемот Глория, жирафа Мелман, шер Алекс, маймунча билан суҳбатлашиб, Аждарчанинг қайғусини кетказишга ёрдам беради. Гап шундаки, оролда яшовчилар Янги йил байрами ва арча нималигини ҳатто билишмас ҳам экан. Синдбод бошчилигидаги денгизчилар уларнинг Шимолий ўлкага сайёҳатларини ташкил қилиб, Қорбобо ва Қорқиз билан таништиришади, арчани кўрсатишади.

Янги йил мюзикли 2 январдан 10 январгача ҳар куни, соат 11:00, 13:00, 15:00 ларда бўлиб ўтади.

Ўзбек Ёш томошабинлар театри

Ўзбек Ёш томошабинлар театрининг болажонлар учун намойиш қилаётган Янги йил томошаси ҳам шарқ эртаклари асосида тайёрланиб "Алоуддиннинг сеҳрли чироғи" деб номланади. Алоуддин ва мағриблик ёвуз сеҳргар ўртасидаги яхшилик ҳамда ёмонлик ўртасида бўлаётган кураш 3В-форматдаги ёрқин чироқлар, ранг-баранг рақслар билан болажонлар эътиборига ҳавола қилинган.

Томоша 2018 йилнинг 2 январидан 14 январигача бўлиб ўтади. Бошланиш вақти: 10:00, 12:00, 14:00, 16:00

"Истиқлол" Санъат саройи

2018 йилнинг 8, 9 ва 10 январь кунлари пойтахтнинг "Истиқлол" Санъат саройида катта Янги йил томошаси — Андерсеннинг энг машҳур эртаги асосида саҳналаштирилган "Қор маликаси" оилавий мюзикли намойиш этилади. Томошалар соат 11.00, 13.30, 16.00 ларда бўлиб ўтади.

Эртак сюжети ўзгармас, у муҳаббат, дўстлик ва эзгулик кучи ҳақида ҳикоя қилади. Мюзиклда мумтоз мусиқа оҳанглари замонавий мусиқа оҳанглари билан уйғунлашган. Ёрқин либослар, чиройли манзаралар, жозибали мусиқа — буларнинг барчаси нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналарини ҳам эртакона дунё, сеҳрли муҳит оғушига олади. Ахир Ханс Кристиан Андерсеннинг мумтоз асари фақат сабоқ бериб қолмай, тарбиялайди ҳам. Унда энг яхши инсоний фазилатлар: садоқат, вафо, дўстлик, эзгулик хислатлари намоён!





Другие материалы рубрики

07.01.2018 / 11:28:37

Гоголевский "Ревизор" украсил репертуар Академического Русского Драматического театра Узбекистана

Появление этого спектакля на афишах АРДТУ имеет принципиально важное значение. Во-первых, это один из шедевров мировой литературы, русская классика очень высокого уровня. Думается, что ему суждена долгая жизнь на сцене старейшего русского театра в Ташкенте. Далее...

30.12.2017 / 20:24:59

Репертуар Государственного театра музыкальной комедии Узбекистана на январь 2018

Представляем вашему вниманию Репертуар Государственного театра музыкальной комедии (оперетты) Узбекистана на январь 2018 - 45 театральный сезон. Далее...

24.12.2017 / 17:17:21

"Флория Тоска" Джакомо Пуччини на ташкентской оперной сцене: диалог с режиссером Андреем Слонимом

В ГАБТ оперы и балета имени А.Навои произошло значимое событие в истории узбекского оперного искусства – новая постановка оперы "Флория Тоска" великого итальянского композитора Джакомо Пуччини. Далее...

13.12.2017 / 22:46:16

"ФЛОРИЯ ТОСКА" в ГАБТе им. А.Навои - снова яркость страстей и утонченность чувств

Совсем недавно Государственный Академический Большой театр имени Алишера Навои доставил музыкальной общественности нашей столицы большую радость двумя замечательными премьерами оперы Джакомо Пуччини "Флория Тоска". Далее...

13.12.2017 / 22:00:14

Новогодняя премьера на сцене ГАБТа: Драма "Пять вечеров" в постановке Павла Сафонова

В канун наступающего нового года жителей столицы ждет прекрасный подарок: впервые в Ташкенте 23-24 декабря 2017 г. Московский областной театр юного зрителя представит драму "Пять вечеров" по пьесе Александра Володина, режиссер Павел Сафонов. Далее...





10.01.2018 / 22:06:29
Zero Line – знамение времени
 
10.01.2018 / 21:28:11
Владимир Бурмакин , сотворивший "Байсунскую мадонну", отмечает в эти дни свое 80-летие
 


08.01.2018 / 21:22:13
"Золотой глобус — 2018": итоги
 
05.01.2018 / 15:02:50
В Нью-Йорке завершены съемки документального фильма "Последнее лето детства". Он рассказывает о важной странице истории Узбекистана, когда в нашей стране в годы Второй Мировой войны нашли приют многие тысячи беженцев
 


07.01.2018 / 10:23:40
На гастролях в США выступает ансамбль "Ялла" под руководством народного артиста Узбекистана Фарруха Закирова
 
05.01.2018 / 12:37:10
Важным событием в культурной жизни столицы стал вечер, посвященный 100-летию со дня рождения народной артистки Узбекистана Ойимхон Шамуратовой
 


05.01.2018 / 12:30:41
Азербайджан и Россия решили организовать совместные морские круизы
 
12.12.2017 / 22:19:21
Вы находитесь в Узбекистане, если...
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2018 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте