Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж
Театр
Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
13.06.2014 / 12:17:13

Ёш режиссёр Ўзбек драма театрида "Қиз келин" спектаклини намойиш этди


 

Ҳар бир режиссёр ёки ижодкор бирор янги асар устида ишлар экан, аввало халққа манзур бўлишини истайди. Худди шундай юксак режаларни қўлидан тутган ёш режессёр Тошкент Давлат санъат ва маданият институти талабаси Фарҳодбек Саидов ҳам ана шундай мақсадларни ўз олдига қўйган кўринади. Куни кеча  Ўзбек драма театрида унинг илк режиссёрлик иши ёзувчи Фарида Усмоннинг “Қиз келин” асари асосида тайёрланган спектаклининг тақдимотида намоён бўлди. Асар воқеалари ёш қиз Зумрад (Дилрабо Тошпўлатова), ресторан хизматчиси Саттор (Илҳом Бердиев) ва ошиқ йигит Мамарайим (Сирожиддин Сатторов) кечинмаларини ўз ичига қамраб олган.

Спектакль жараёнида саҳнанинг орқа фонида гитара куйи асосида актрисалар Изроҳат Муротова ва Маҳбуба Хуррамовалар Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида, режиссёр Сайфиддин Мелиев куй басталаган қўшиқларни куйлаб туришди.

Асар воқеалари ёш қиз Зумрад, ресторан хизматчиси Саттор ва ошиқ йигит Мамарайим кечинмаларини ўз ичига қамраб олган. Дастлаб асар ҳақида икки оғиз сўз:

Воқеаларнинг асосий қисми “Мадонна” деб номланувчи ресторанда бўлиб ўтади. Кенг катта ресторан. Деворларида машҳур рассомларнинг санъат асарлари илиб қўйилган. Шулар қаторида уйғониш даврининг буюк рассоми Леонардо Да Винчининг машҳур “Мадонна” (“Жаконда”) асари ҳам бор (Бу шу рестораннинг номи билан боғлиқ бўлса керак). Тамадди қилиш илинжида келган қиз(Зумрад) ушбу ресторанни ёқтириб қолади. У катта ва шинам хонани айланар экан, деворда осиб қўйилган суратларга кўз югуртиради. “Мадонна” суратини ҳар сафар кўрганида унда аёллар қисматини кўргандек бўлади. Яъни у суратдаги Мона Лизани илк бора кўрганида энг бахтли, кейин ҳомиладор аёл, асарнинг финал қисмида эса бахтини ҳанузгача излаётган аёлни тасаввур этади. Бу албатта унинг ҳиссий кечинмалари билан боғлиқдир. . 

Ресторанда хизмат қилувчи йигит Саттор камбағал оилада катта бўлган. Отаси вафот этиб онаси иккиси бирга яшайди. Оиладаги маъсулият Сатторнинг зиммасида. Шунинг учун у рўзғор тебраниш мақсадида ушбу ресторанда ишлайди.

Ресторанда келган навбатдаги мижози Зумрадга хизмат қилиш баробарида унинг ҳаёти ҳақида ҳам бир қанча маълумотларга эга бўлади. Зумрадни ўз қариндоши обрўли хонадоннинг фарзанди Мамарайим яхши кўриб қолган. Унга бир неча бор совчи юборишга ҳам улгурган.

Худди шу пайтда Мамарайим Зумрадни излаб ресторанга келиб қолади. Обрўли ўзига тўқ хонадоннинг фарзанди эмасми, Мамарайимга бу оддий ва “эскирган” таомлар тайёрланадиган бу ресторан ёқмайди. У бу ерда тайёрланадиган таомлар атала, чучвара, ғилминди ва бошқа бир қанча таомлар номларини, ичимликлар исмалоқчой, кийик ўти дамламаси каби гиёҳли чойларни таомномадан ўқиб кулиб юборади. Хуллас, унга бу ресторан ёқмайди.

Асарнинг кейинги воқеаларида Зумрад ўша қариндоши Мамарайим билан оила қуради. Аммо унинг қисматида қора кунлар ҳам битилган экан. Умр йўлдоши Мамарайим гиёҳванд бўлиб чиқади. Ёш қиз келинлик уйини ташлаб чиқиб кетади. Иттифоқо бир куни у яна “Мадонна” ресторанига келиб қолади. Ресторан ўзгармаган ўша – ўша суратлар деворда осилган. Саттор ҳам ҳамон ўша ерда ишлайди. Аммо у энди хизмат кўрсатувчи ходим эмас, балки ушбу рестораннинг иш бошқарувчиси лавозимида. Зумрад ўзининг аччиқ ҳаёти ҳаёти ҳақида сўзлаб беради. У энди “Мадонна” суратига тикилар экан унда ҳомиладор аёлни эмас, ҳаёти оғир изтиробларга тўла бева аёл сийратини, яъни ўзининг қисматини кўради.

Саттор ҳам унинг ҳаётига бироз ачинади. Ўз ҳаёти ҳақида Зумрадга айтиб берар экан, уйлангани битта ширингина қизалоғи борлиги ва унга Зумрад деб исм қўйганини сўзлаб беради. Худди шу пайтда гул билан Мамарайим ҳам шу ерга келиб қолади. Бу сафар у Зумрадга ўз кўнгил изҳорини айтиш учун эмас, ҳаёти изига тушиб кетганлиги ва гиёҳвандликни ташлаб яхши ҳаёт бошлаганини айтади. Зумраднинг бундан кўнглига нур киргандек бўлади. Аммо Мамарайим ҳам бошқа инсон билан оила қурганлиги асар воқеаларини Зумраднинг бева қолиши билан якунлайди.

Энди ушбу намойиш этилган сектаклнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида фикр юритсак: 

Ютуқлари:

Спектакль учун танлаган мусиқий фон ва жонли ижродаги Муҳаммад Юсуф шеърлари билан айтилган бир нечта қўшиқлар томошабинга кўтаринки кайфият бағишлади.

Камчиликлари:

Ушбу танланган мавзу анча эски, бир хилликка мойил бўлиб мунтазам учраб турадиган йигит ва қиз орасидаги муҳаббат ва ҳижрон мазмунида ёритилган;

Зумрад образидаги қизнинг ролида миллатимизга хос бўлмаган жиҳатлар кўзга ташланиб қолган. Қизнинг очиқ ойдин севги изҳорларини айтиши, либослари,  ҳаракатлари ва саҳнада ўзининг тутишида  ўзбек қизига хос бўлган – андиша, ибо ҳаё тушунчаларидан йироқлашиб кетганлиги кўзга ташланади;

Ресторанда қўйилган ном замонавийроқ (“Мадонна”) бўлса, у ерда тайёрланадиган таомларнинг бироз унутилган миллий таомлардан иборатлиги эса ғалатироқ туюлади.

Булар бизнинг хулосаларимиз. Қандай хулоса чиқариш эса сиз азизларнинг  ўзингизга ҳавола.

 

Комилжон АСЛОНОВ





Другие материалы рубрики

04.06.2014 / 09:41:49

Мастер-классы на сайте kultura.uz. Почему Виктор Медюлянов спиной чувствует зрителя

В минувшее воскресенье мы вновь собрались в студии " КИНОПРОМ" для того, чтобы получить ценные уроки жизни и мастерства от лучших представителей культуры и искусства нашего города. Далее...

03.06.2014 / 02:30:50

"Любовь не купишь за деньги"

Международный День защиты детей отметили в Ташкентском Государственном театре музыкальной комедии (оперетты) благотворительным спектаклем-сказкой Владимира Баграмова "Тюбетейка 3D" (режиссёр Суръат Артыков). Далее...

01.06.2014 / 22:50:01

"Дождь за стеной" стал заключительным спектаклем сезона в театре "Ильхом"

31 мая в последний раз в этом сезоне на сцене театра Марка Вайля "Ильхом" прошла пьеса Юрия Клавдиева "Дождь за стеной". Премьера данного спектакля состоялась 21 и 22 мая 2013 года Далее...

28.05.2014 / 13:49:56

В Латвии снова будет "Золотая маска"

Вчера в Риге была объявлена программа российского театрального фестиваля "Золотая маска", который состоится в Латвии нынешней осенью. В этом году фестиваль пройдет уже в девятый раз, его неизменным партнером является крупнейший частный банк Латвии Rietumu. Далее...

25.05.2014 / 08:53:16

Летний интенсив в "Ильхоме"

Театр Марка Вайля "Ильхом" приглашает взрослых и детей с 7 лет на летний интенсивный курс мастер-классов. Далее...





13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


18.04.2024 / 13:33:40
Поедете учиться в российский город будущего? Он есть в числе других участников выставки "Образование и профессия"
 
12.04.2024 / 14:02:19
20 апреля в 13:00 в Русском доме в Ташкенте пройдёт просветительская акция "Тотальный диктант" - праздник грамотности для тех, кто хочет, умеет и любит писать по-русски грамотно
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте