Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж
Театр
Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
09.01.2017 / 17:53:00

Пойтахт театрларида болажонлар билан Янги йил саргузаштлари


Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Республикамизда болажонлар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди. Шу жумладан, пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида “Семурғ” (Ҳ.Олимжоннинг шу номли эртаги асосида С.Отажонов саҳналаштирган), Ўзбек драма театрида “Сохта Қорқиз” (муаллиф ва саҳналаштирувчи реж. Д.Масаидов), Рус академик давлат театрида “Синдбоднинг саргузаштлари” (саҳналаштирувчи режиссёр Б.Ҳамидов), Алишер Навоий номидаги балет ва опера Катта театрида “Суперқаҳрамонларнинг янги йил саргузаштлари (муаллиф ва саҳналаштирувчи режиссёр Руслан Шерезданов) каби саҳна асарлари улар учун ажойиб Янги йил совғаси бўлди.

Болаларни алдаб бўлмайди, бироқ мўъжизага ишонтириш мумкин. Бунинг учун уларга мўлжалланган бирор асарни олиб, саҳна безакларини эртакмонанд ишлаш, актёрлар труппаси орқали саҳна асарини намойиш этишдан ташқари ҳозирги замон XXI аср боласининг “бугунги тили”ни ҳам топиш зарур. Сабабки, ушбу аср боласи аввалги 10-15 йил олдинги тенгдошидан фикрлаш даражасида анча илгарилаб кетган. Саҳналаштирувчи режиссёрлар Янги йил эртакларини саҳналаштириш жараёнида ушбу жиҳатларга эътибор қаратишган: воқеалар ривожи жараёнида қайсидир пайтда болалар воқеалар иштирокчисига айланишди, қайсидир пайтда ҳайратланмай оддий кундалик ҳодиса сифатида кузатишди.

Театр санъатида ўз тизими(системаси)ни яратган К.Станиславскийдан, болалар учун актёр қандай усулда роль ўйнаши кераклигини сўрашганида, у “Худди катталар учун ўйнагандек, фақат ундан яхшироқ”,- деб жавоб қайтарган экан. Рус академик драма театрида режиссёр Бахтиёр Ҳамидов саҳналаштирган “Синдбоднинг саргузаштлари” асар бошланишидан аввал болажонлар Қорбобо ва Қорқизнинг улар билан бўлган жонли мулоқотида қатнашиб, жўр овозликда бирга шеър ўқишди, топишмоқларга жавоб топишди. Сўнгра бош қаҳрамон ва унинг дўстлари билан бирга денгиз оша сайёҳатга чиқишди. “Минг бир кеча” араб эртакларининг бош қаҳрамони Синбод ва унинг атрофидаги иштирокчилар болалар дунёсига мослаштирилган. Обид Исмоилов ижро қилган Синдбод болаларда ҳақиқий қаҳрамон қиёфасида намоён бўлса, Аброр Йўлдошев ўйнаган Герей подшо, А.Коровлев ижро қилган Қийшиқ Рожер қиёфалари болаларда кулгу уйғотди. Улар қирол Жулиан, шер Алекс, зебра Марти, бегемот Глория, жирафа Мелман, кичкинтой Морт, Санида ва матрослар (О.Терновой, Ф.Орипов, Л.Бессонова, А.Андреева,, З.Раимқулова, К.Безматерних, А.Ахмедов, А.Синицина) ва матрослар билан бирга мўъжизалар оролидаги ёвуз аждар (А.Ахмедов)ни пок ниятли аждарча(С.Ҳасанов)га айлантиришга, қалбида яхшилик уруғи яратишга ёрдам беришди. Қароқчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини овоз чиқармай томоша қилишди.

 Ғоя жиҳатдан спектакл сўнггида уни кузатган ҳамда саҳна асари қаҳрамонларига ёрдам берган болажонларда мўъжизалар ўз-ўзидан юзага келмайди, балки улар инсон фаолиятининг маҳсулидир деган фикр пайдо бўлди. Буни болажонлар билан суҳбатлашиш жараёнида англадик. Либослар ҳамда саҳна безаклари бўйича рассом Сергей Чернов ишлаган воқеалар ривожига кўра ўзгариб турувчи Синдбоднинг кемаси-ю, муз ғорининг тасвирлари, Бағдод шаҳрининг қиёфаси, саванна ўрмони ҳамда эртакмонанд қиёфадаги ҳайвонларнинг кўриниши ёш томошабинни ишонтира олди. Балетмейстерлар Алишер Шоёқубов ва Елена Нодировалар саҳналаштирган рақс ҳаракатлари, бастакорлар Улуғбек Солиҳов ҳамда Алексей Извольскийлар танлаган мусиқа ва қўшиқлар болажонларни мусиқага ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қилишга ундади. Саҳнанинг актёрлар чаққон пластик ҳаракатига мос ёритиб турилиши томошабинни зериктириб қўймади. Айниқса, саҳнада ёғаётган қор ва бўлган кучли шамол табиий чиққан.

         Болалар учун қалам тебратаётган драматург, улар учун роль ижро қилаётган актёр олдиларида “ўзига хос томошабин” - “подшойи оламлар” турганларини доимо ёдларида сақлашлари даркор. Чунки томошабинлар зали саҳнани, саҳна эса томошабинлар залини ўзида акс этиради. Зал саҳнадаги ижрони яққол катталаштириб кўрсатувчи кўзгудир. Болажонларнинг ёниб турган кўзлари, синчков нигоҳлари, қийалиб турган қаҳрамонга доимо ёрдам беришга тайёр туриб, ҳамдардлик билан унга залда туриб йўл-йўриқ бериб туришлари – бу спектаклнинг мувафаққиятини билдиради.

Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театридаги “Суперқаҳрамонларнинг Янги йил саргузаштлари”ни кўрган болажонларда спектакль ижодкорлари ана шундай ҳис-туйғуни уйғота олишди. Дунё болаларининг телеэкран ва мультфильмлар орқали қаҳрамонига айланиб улгурган Супермен, Бетмен, Ўргимчак-одам билан бир қаторда ижодкорлар миллий қаҳрамонимиз “TARVUZMAN”- Тарвуз қаҳрамонни ўйлаб топишган. У ёвуз ниятли қаҳрамонлардан Арча шаҳри-Арча Ситини қутқаради. Тарвуз сотувчи Рустам – Тарвузменга унинг дўстлари нонвой Тандир Ботир, Али амаки ва унинг дўстлари ёрдам беришади. Бақлажон, Муз Қаймоқлар эса эртакдаги ёвуз тимсоллар сифатида намоён бўлишган. Ушбу Янги йил эртагидаги бош ғоя дўстлик инсон ҳаётидаги энг муҳим фазилат эканлиги, дўстларинг ёрдамида СУПЕР қаҳрамонлар кийимини киймай ҳам яхшилик қилувчи қаҳрамон бўлиш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилинади.

 

Мусиқий эртакнинг мусиқасини бастакор Екатерина Комарова танлаган. Эртакмонанд Арча шаҳрининг безаклари Ўзб.да хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров, ёрқин либослар Лобар Полвонова томонидан яратилган. Қувноқ ва қаҳрамонлар ҳолатига мос ва хос рақслар Равшан Чориев томонидан саҳналаштирилган.

4 ёшли жияним билан Янги йил арафасида  суҳбатлашгандим:

-         Янги йилда Қорбободан нима сўраган бўлардинг?

-         Қорбобо йўқ. Уни катталар ўйлаб топишган. Ўзлиги Қорбобонинг кийимини кийиб олиб, совға улашишади.

Нима дейишимни билмай лол қолдим. чунки биз болалигимизда Қорбобо ва унинг арча тагига ташлаб кетадиган совғасига ишонардик. Яна ўша жиянимни юқорида ўзимча кузатган томошадан чиқиб бўлгач, саволга тутаман:

-         Эртаклар сенга ёқдими?

-         Ҳа, одамлар бир-бирига яхшилик қилишининг ўзи мўъжиза экан. Мўъжизани эса ўзимиз яратар эканмиз.

-         Қаердан билдинг?

-         Синдбод эртагидаги Гирей подшо айтди-ку...

Ҳа, болани алдаб бўлмайди. Бироқ уни ишонириб, тўғри йўналтирса бўлади. Зеро, бугунги куннинг боласи, эртанги куннинг каттаси. Бугун парваришлаган ниҳолимиздан эртанги кун маънавият мевасини оламиз Истардикки, болажонларимиз учун уларни фикрлашга ундайдиган саҳна асарлари фақат Янги йил айёмидагина эмас, мунтазам Болалар театрида ҳам қўйиб турилса. Катталар театрининг репертуарида ҳам ҳеч бўлмаса 1-2 спектакл келажак авлод учун мавжуд бўлса...

Нигора УМАРОВА, Фотосуратлар муаллифи Мақсад ДЖАНГИРОВ





Другие материалы рубрики

07.01.2017 / 12:16:12

Новогодняя сказка - представление "Приключения Синдбада - Морехода" в Государственном Академическом Русском Драматическом театре Узбекистана

Новый год, пожалуй, один из самых волшебных праздников, который с одинаковым нетерпением ждут и взрослые и дети. Однако новогодние праздники для детей это не только время подарков, мандаринов и зимних каникул, а ещё и новых впечатлений. Далее...

04.01.2017 / 13:11:41

Театр им.Мукими приглашает на самую веселую елку!

Вы знаете, что такое tuyaqush? Большинство, наверное, знают. Меня же этот вопрос поставил в тупик, ведь дословно: tuya - верблюд, qush - птица. Верблюд-птица - что это за таинственный зверь? Оказывается не зверь, а ... страус! Верблюд-птица - это страус. А ещё - главный герой новогоднего спектакля в театре им. Мукими. Далее...

25.12.2016 / 00:20:34

Новогодняя сказка: супергерои в Большом!

С 23 декабря по 11 января В 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 (в 10:00 не каждый день- по договоренности) Далее...

14.12.2016 / 11:04:23

"To'maris" spektakli haftalik ishtirokchilari uchun

Haftalik doirasida talabalar teatr studiyalari festivali ishtirokchilari uchun Respublika kinochilar uyida "O'zbekkino" Milliy agentligi qoshida tashkil etilgan "Kinoaktyor teatr studiyasi" tomonidan yozuvchi Yovdat Ilyosovning "Olachipor ajal" tarixiy romani asosida sahnalashtirilgan "To'maris" spektaklining namoyishi bo'lib o'tdi Далее...

10.12.2016 / 22:30:52

Репертуар театра "Ильхом" на январь 2017

Репертуар театра "Ильхом" на январь 2017 Далее...





16.08.2017 / 22:45:00
Народный художник Узбекистана Бахадыр Джалалов стал победителем республиканского конкурса на лучший портрет Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова
 
10.08.2017 / 10:31:09
30 сентября 2017 года в Ташкенте откроется художественная выставка "Александр Великий – путь к Роксане". Она организовывается в рамках предстоящей международной экспедиции
 


02.08.2017 / 21:40:55
В Ташкенте состоится масштабный, I Симфонический OPEN AIR. Его организаторы обещают, что это будет главное музыкальное событие года
 
22.07.2017 / 15:18:51
Новый успех узбекистанцев в Екатеринбурге
 


14.08.2017 / 09:54:38
Азербайджанские репортажи. Бакинская туристическая фирма "Евразия тревэл" приглашает узбекских туристов
 
15.07.2017 / 22:30:22
Впервые в Узбекистане, 30 сентября 2017 года, откроется художественная выставка "Александр Великий - путь к Роксане"
 


13.08.2017 / 11:24:22
Эней Давшан. Листая московские газеты
 
05.08.2017 / 23:13:24
Эней Давшан. Листая московские газеты
 

 
 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2017 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: info@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте