Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
22.09.2015 / 01:38:12
"Балли, Камолиддин!" бадиий фильмнинг премьераси2015 йил 22 сентябрда соат 18:00 да, Навоий номидаги киноконцерт залида режиссер Элёр Ҳошимовнинг "Балли, Камолиддин!" («Юракдан ҳис етиб») номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтади. «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига кўра «ILK FILM» киностудияда ишланган. Сценарий муаллифлари Жасур Исхаков, Мастура Исхакова. Постановкачи-режиссер- Элёр Ҳошимов, Постановкачи-оператор- Жамшид Ғаниев. Постановкачи-рассом Акмал Абдумўминов. Мусиқачи - Абдужаббор Мирусманов.
Директор - Қудратжон Файзуллаев. Бош ролларда: Миролим Қиличев (Камалиддин Қаҳҳоров) Толиб Мўминов (Фазлиддин) Мадина Юсупова (Санобар) Шаҳноза Матчанова (Нозима) Бекзод Мухаммадкаримов (Алишер Хамдамович). Фильмда Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги давр ҳаётига оид долзарб муаммолар кўтарилган. Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланиши, ёшлар ташаббускорлигининг жонлантирилиши, турли ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, машаққатли ва айни пайтда қимматбаҳо нав — писта етиштириш масалалари ёритилган. Айни пайтда фильмда ҳозирги оилаларга хос муаммолар, ота-оналар ва фарзандларининг ўзаро муносабатлари, ёшларнинг аҳлоқий қарашларини тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилган. *** Ёш ва умидли тадбиркор Камолиддин Қаҳҳоров – айни хизмат поғоналаридан кўтарилган даври. Компания директорлар кенгаши қарорига кўра у хорижий филиалнинг раҳбари этиб тайинланди. Малайзияга жўнаб кетишдан аввал у қадрдон шаҳарчаси Заркентга, яқинлари билан ҳайрлашиш учун келади. Унинг акаси Фазлиддин пистазорлар плантацияларини яратиш мақсади билан банд. Қишлоқдошларининг кўпчилиги бу ишга ишонқирамай қарайди. Камолиддин ҳам бу иш самара бермайди, деб ҳисоблайди. Қаҳҳоровлар хонадонига қайғу келади. Фазлиддин оғир автоҳалокатга учрайди. Ўлимидан олдин укаси Камолиддиндан ота-онасини, хотини ва фарзандларини эътиборсиз қолдирмасликни сўрайди. Камолиддин чет элга кетиш ўрнига уйига қайтиб келади. Она қишлоғида ўз орзуларини амалга оширишга ва акасининг ишини давом эттиришга муваффақ бўлади. Камолиддин акасининг «Бу дарахтларнинг, пистанинг меваси – болаларимизга ва невараларимизга мерос» деган сўзларини эслайди. *** Сценарий муаллифларининг шарҳлари: Жасур Исхаков: «Мени ҳар доим ўлкамиз табиати ҳайратга солган. Тўлиб оқаётган дарёлар, кенг даштлар, улуғвор тоғлар, гуллаётган боғлар, одам қўли билан ишлов берилган далалар. Баъзан савол туғилар эди: тоғ олди майдонларидан ҳам фойдаланиш мумкинми? Ушбу бўш ётган ерларда ёнғоқ, бодом ва писта етиштириш дастури ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан билиб олдим». Мастура Исхакова: «Бу қайсидир маънода сценарийни ёзишга туртки берди. Фильмнинг дастлабки номи «Қалб нима дейди» эди. Яъни, писта етиштириш мавзуси қаҳрамонимиз — Камолиддин Қаҳҳоровнинг драматик тақдирига фон бўлиб хизмат қилди. Жасур Исхаков: «Фурсатдан фойдаланиб, Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги БМТРД кўмагида амалга оширилаётган Кичик Грантлар Дастури ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги олимлари жамоасига ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман». Постановкачи-режиссер шарҳлари: Эльёр Ҳошимов: «Бу мен «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига кўра суръатга олган илк фильмимдир. Бунгача хусусий киностудияларда ишлаб келганман. Драматургик материал менга замонамиз қаҳрамони, ёшларимиз ҳақида ҳикоя қилиш имкониятини берди. Раҳбарлик талантини, ёшларнинг салоҳиятини, ташаббускорлигини ўз юртида муваффақиятли қўллаш мумкинлиги очиб берилди». Фильм учун материаллар ва зарур ёрдам Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги БМТРД кўмагида амалга оширилаётган Кичик Грантлар Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги томонидан тақдим қилинди.
|
|