Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр
Кинопром
Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
03.04.2016 / 10:33:37

"Хазонрезги"даги маҳзунлик


“Япроқнинг қисмати тўкилиб сўлиш” –

         Деганлар шуни ҳам англасинларким,

         Турмуш, ҳаёт деган қудратли ҳоким,

         Минг турли қонунлар тузиб ўйнармиш...

                                                            Чўлпондан

Инсон ҳаёти икки оламнинг – ташқи борлиқ билан ички руҳий дунёнинг доимий, узлуксиз муносабатлари оғушида кечади. Инсон умри йил фаслларига қиёсланадиган бўлса, умрнинг интиҳоси негадир заррин кузга қиёсланади. Умр кузи ким учундир етуклик чсифатида қилган меваларининг ҳосилини йиғиб олиш палласи ҳисобланса, кимлар учундир эса фақатгина изғирин шамол “қуруқшиган япроқлари” кунларини у ёқдан-бу ёққа судраган хазонрезгидир. “Ўзбекфильм” киностудиясининг режиссёр Зулфиқор Мусоқов суратга олган фильми “Хазонрезги” бадиий фильми кишида инсоннинг кечинмалари, ўйлари, ташқи ва ички таъсирдан юзага келган зиддиятлар ҳамда ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоннинг олийжаноблиги бежавоб қолмаслиги хусусида суратга олинган киноасар сифатида таассурот қолдирди. Ҳамма гап нимани кўрганда эмас, қандай кўрганликда бўлса керак балки...

 “Хазонрезги” инсонни ҳаётнинг юзасида юришга эмас, ичига киришга ундайди. Фильмда кўтаринкилик ёки романтизмдан асар ҳам йўқ, бироқ керакли ўринда дастлаб Афғон урушининг даҳшатини, сўнг эса керакли ўринда ҳамдардлик ҳамда кинояли кулгуга йўғрилган тасвирлар бисёр.

Воқеалар собиқ “Иттифоқ”нинг пойтахтида шод-хуррамлик билан Олимпиада ўйинлари ўтказилаётган пайтда ундан тўрт минг км узоқликда Ҳиндукуш тоғлари остида не-не навжувон йигитлар “шўравийлар” ҳамда “духлар” билан бўлган урушда жанг қилаётган кадрлари билан бошланади.  Кимга тўй, кимга аза... Қуёш байрамда ҳам, жанггоҳда ҳам бир хил нур сочади.

Афғон хизматидан қайтаётган собиқ уч “десантчи”нинг қолган сафдан қайтмаган тўққиз сафдошини хотирлаб қилган аэропортдаги хайрлашув олдидаги ўтиришлари, Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев)нинг мастлик оқибатида кўзига пулдан бошқа ҳеч нарса кўринмайдиган таксичининг бехосдан ўлдириб қўйиши ҳамда қалтис бу ҳаракати оқибати 10 йилга “кесилиб кетиши” орқали якун топади.

Фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов ва оператор Азизбек Арзиқуловнинг ишида бир қатор топилмалар ҳам бисёр: ҳовлида сайраётган товус, айвонга кириб қолган кабутар-у, уни хонадон соҳибасининг учириб юбориши, шарқираб оқаётган дарё ва туриб қолган унинг  қўлмаги, сарғайиб тинч ва осуда турган-у, шамолда баргларини тўкаётган дарахтлар... Буларнинг барчаси фильм қаҳрамонларининг бошидан ўтказаётган ташвишлари ва изтиробларига мос ва хос танланган.1982-йиллардаги Аэропорт кўриниши, актёрларнинг ўша даврга хос кийинишлари, қиёфалари ёрдамида турғунлик даври кўриниши очиб берилган. Айниқса, ўша пайтда “мода”да бўлган керак пайтида топилмай -  “анқонинг уруғи” ҳисобланган кремплин-у, “шакарсепди” (песок) матосидан тикилган аёлларнинг либосидан тортиб, япон симли рўмолигача, “Бешёғоч-Бешқайрағоч” йўналишидаги УАЗИК русмидаги 74-автобус, қишлоқ меҳнаткашлари учун эшиттириладиган “Қишлоқ ҳаёти” эшиттиришидаги мусиқа-ю, сухандоннинг овозигача ўша давр оҳангида жаранглайди, энди урфга кираётган “Bon-M”-у, Виктор Цойнинг “Айт-чи, каккужон...” (“Скажи, мне кукушка, сколько мне осталось лет...”) қўшиқлари 80-йилларнинг руҳини кўрсатади.

Фильмдаги воқеалар 25 йил оралиғидаги вақтни қамраб олган. Шунга кўра, актёрларнинг навқиронлик даври ҳамда етуклик палласидаги ижросини танлашда режиссёр турли актёрларни танлаган. Қурбоннинг ёшлигини актёр Баҳриддин Абдуллаев, кексалик даврини Бахтиёр Раҳмонов; Лоланинг ёшлик даврини эса Ҳуснора Ҳожимуродова,ўрта ёлигидаги пайтини эса Феруза Саидовалар ижро қилишган. Қурбоннинг онасини Мунаввара Абдуллаева ҳамда отасининг ижросини Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевлар ижросида кўрамиз. Қариялар жуфтлигинининг ушбу актёрларнинг биргаликдаги ижросига биз аввал таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Дилор, Дилор, дил ва ор” бадиий фильмида ҳам гувоҳ бўлган эдик.Ўзбек оиласидаги қарияларга оид бўлган ўзига хослик жиҳатларини икки устоз актёр ҳам имо-ишора, пантомимикалар билан ёритиб беришган. Айниқса, Мунаввара опа ўйнаган касал ҳолатдаги буви қиёфасининг қарашлари, имо-ишоралари, нутқини зўрға қийналиб гапираётган ҳолати-ю, йигирма йил аввалги кўринишидан ҳозирги пайтигача бўлган ўзгаришларни кўрсатиб актриса ўз қиёфасининг ижросини такомиллаштирган. Буви ҳовлида бўлиб ўтаётган барча воқеаларнинг кузатувчиси эмас, балки оиладаги мезонни бошқариб турувчиси ҳам эканлиги Мунаввара опанинг ўзига хос талқинида намоён бўлган.

 Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев) “Қария”га “блатнойлар”дан бири эканлигини, “кетса” ўзи билан “ЗЕК”лардан иккитасини “олиб кетиши” орқали “тушунтириб” қўяди. Тўғри-да, “духлар”га дуч келиб, ўлим шарпасини ҳар қадамда Афғонда ҳис қилган одамга “ЗЕКлар”-у, “Қария” деганлари ким бўлибди?!.. Гап ғурур ва ор-номус ҳақида кетаётганида инсон ўлимдан қўрқиб ўтирармиди? Бир бошга-бир ўлим деганларидек. Яқин ракурсда “Мағзава”- Мақсуднинг бошини Қурбон (Баҳриддин Абдуллаев)пилораммага олиб келишидан кинотомошабин даҳшатдан “юрагини ҳовучлаб” ўтиради. Ойбек Вейсал ўғли ижро қилган эпизодик роль “Қария” ҳам “Қонундаги ўғри” ҳам ғирром ўйин ўйнамаслигини “Уни тинч қўй” деб шотирларига қатъий оҳанг билан билдириш ҳамда кузатувчан ўткир нигоҳ орқали кўрсатилган.

Иккала актёр (Баҳриддин Абдуллаев ва Бахтиёр Раҳмонов)лар ижро қилишган Қурбон образи дунёнинг турли синовларига дод-фарёд чекиб ўтирмайдиган шахсдир. У кузатувчанлиги орқали барча ҳатти-ҳаракатларини бажаради, дард-аламга берилмайди, эҳтирослардан йироқ қаҳрамон.Бироқ ғурур ва ҳамиятига тегишли бирор ҳодиса рўй берса, ҳеч кимни аямайди Режиссёр ўтмиш ва бугун сюжетларини ёндош-паралел келтириш орқали драматик кўринишларни бир тизимга жойлаган.

 Севгисиз ҳаёт – азобли ҳаёт. Аммо шундай кишилар бўладики, бахтсизликнинг овозини ўчириш учун кўникувчанликка мослашишади. Феруза Саидова, Ҳуснора Ҳожимуродова ижро қилишган Лола кўникувчан аёлми? Йўқ, у бахтсизликнинг сукути ҳеч вақт бахт бўла олмаслигини, шу сукут таъминлаган хотиржамлик ҳам аянчли эканлигини идрок қила билган аёлдир. Акс ҳолда Рустам(Шаҳобиддиа Фаёзов)нинг “хоҳласам ураман, хоҳласам...” деган гапларига кўниб,  ўз отасига – куёв бўлмишнинг қайнотага қўл кўтаришига қараб ўтирар эди. Рустамнинг кексалик даври Баҳодир Муродов ижросида очилмагандек негадир. Уни фақатгина касалхона “койкаси”да кўрамиз-у, лекин бошқа ижрода - на қарашларини ва на-да, бошқа ҳолатини сезамиз, орқа планда қолиб кетган.

Ўзни алдамаслик-ҳаётдаги бош масала. Инсон ўзини алдашга кўникдими, шуни одат қилдими-демак, у ҳамиша алдашга, алданишга тайёр. Умрида “бирор марта йиғламаган”, “ҳаётида ҳеч бир тўсиққа дуч келмаган”, бирор марта “оч қолмаган” инсон бўлмаса керак?!.. Ҳар бир инсоннинг ўз дарди бор. Фильмда Абдухалил Мингноров ижро қилган Расулбойнинг дарди ичида.тўғри, кишилар наздида у “ошиғи олчи”, “егани олдида-емагани ортида” кўринишидаги бир инсон. Қаср монанд ҳовлисида ҳатто товуслари ҳам бор. Бироқ хонадондаги ҳаёт ўша “товус” монанд гўзал кўрингани билан, ниҳоятда ёқимсиз, файз йўқ. Расулбой зўр яшаётгандек кўради, бироқ у мавжудгина, холос, сурати бор-у, сийрати йўқ; бошқаларни эмас, ўзини алдаб яшаётган шахс қиёфаси. Шоир ёзганидек, “...не учун жаҳона келдинг, кайфиятинг баён этиб кет”иш туйғуси унинг маънисиз қарашларини ифода этиб берган актёр қиёфасида акс этган. Бундай шахслар на меҳрга ва на-да қаҳрга арзийдиган  ожиз кишилардир. Расулбой ўз манфаати йўлда ўзгалар тақдирини асло ўйламайди. Дардисар, “пиёниста” ўғли Рустамни Лолага уйлантиришда ҳам қўл остидаги ҳайдовчи Ҳамроқул ака (Жумадилла Раметов)нинг лоқайдлиги туфайли тушиб қолган ночор аҳволидан фойдаланишга; унинг қизини келин қилиб олишда фойдаланади.

Оқ-қора тасвирланган Қурбон ва Лоланинг ўтмишидаги кадрларнинг кетиши ва уларни туташтирувчи нуқталар ҳам ўзига хос. Чуқур нигоҳли қараш ҳамда сўзсиз жим туриб гапириш... Нигоҳлар кинотомошабинни қаҳрамонларнинг ўтмишига етаклайди. Кадрларда “оҳ-воҳ” қилиб “муҳаббат эртаги”ни сўзлаш йўқ. Бир-бирини тушуниш, ардоқлаш, қадрлаш, ўзаро меҳр кўрсатиш бор. Бунинг моҳияти эса, эркак ҳам, аёл ҳам тақдир зарбаларига дуч келиб бўлган. Инсон қийналиб етишган нарсаси ёки инсонининг қадрига етади. Қурбон ва Лоладаги бир-бирини ардоқлаши ҳам балки шундандир?!.. Лола ўзига нисбатан олийжаноблик кўрсатган Қурбоннинг ортидан “дунёни нариги чеккасига кетишга ҳам тайёр”. Ҳатто келинининг “Ойижон, мени ҳам ўттиз йилдан сўнг тайёрлаган таомимни сизники каби суйиб ейишармикан?..” деган саволига “Буниси ўзингизга боғлиқ” дейиши ҳам шундан. Инсон ўзи пиширган ошни айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўзи ейишини Ҳуснора Ҳожимуродова, Феруза Саидова ва Бахтиёр Раҳмоновлар бир қатор диалогларда кўрсатиб бера олишди.

Эпизод роллар бўлса-да, характер яратиш ва унинг моҳиятини очиб бериш кўрсатиш актёрлар Азамат Эргашев (гумашта), Фатхулла Масъудов (Қувватов), Музаффар Шодиев (Сотволдиев)ларнинг ижросида улар ижро қилган қаҳрамонларга нисбатан ўйлантирадиган “кулгу” уйғотади.

Қурбон умр фаслининг баҳори ва кузи  – ёшлиги ва етуклик палласининг оқаётган сув (вақт)даги кўприк устида юзма-юз келиши, инсоннинг ўзлигини топганлиги, умри беҳуда кетмаганлигини тасвирлаш жараёни ҳам кадрга таъсирли муҳрланган. “Ота бўлиш осон, бироқ оталик қилиш қийин”,-  дейишади. Якундаги ўғил Дилшод (Камолиддин Каримов)нинг “Сиз менинг ҳақиқий дадамсиз” деган сўзлари ҳам томошабинни таъсирлантирди. Зеро, бегона болани “дунёни бундайлигига сени айбинг йўқ, болам” деб  ўғил қилиб қабул қилиб олиши, уни бегоналигини билдирмай, йигирма йил ўз фарзандидек тарбиялаш барчанинг ҳам қўлидан келавермайди.

Фильм ғояси яхши танланган, ечим бор. Баъзи ўринларда “гипербола” ҳам мавжуд: булар-саратон касалининг охирги босқичида бўлган ана кетади, мана кетади деган беморнинг касалхонага кетиб қолиши-ю, ҳеч ким сезмаслиги, устанинг хонадонга қоқилиб “учибгина” кириши, КАМАЗнинг мунажжим (фолбин) кампирнинг бир гапи билан “пов-лов” этиб ёниб кетиши (бўлиши мумкин, бундай шахслар кучли парапсихолог бўлишади J) ... Тўғри, булар кинотомошабинда кулгу уйғотиш учун қилинган нарсалар. Бироқ аксар томошабин “нима учун кулаяпман...” деб ўйлаб қолмасмикан?

Алалхусус, “Хазонрезги”даги “икки ёртининг бир бутун” бўлишидаги ҳолатлар томошабинда ҳамдардлик, кулгуни қўзғата олди. Инсон қатъий аҳдли, бир сўзли ва ҳаётда ўзига юклатилган вазифани қойилмақом қилиб бажариши шартлилигининг моҳияти унда мужассам.

Нигора УМАРОВА 





Другие материалы рубрики

22.03.2016 / 16:48:49

Премьера нового художественного фильма режиссера Зульфикара Мусакова "Хазонрезги" ("Листопад") во Дворце кино имени Алишера Навои прошла с большим успехом

Среди лучших узбекских кинорежиссеров, которые радуют зрителей новыми, оригинальными картинам, особое место занимает творчество Зульфикара Мусакова. Он работает в большом кино уже более 30 лет и на его счету уже немало фильмов, которые заняли свое, определенное место в узбекском кино. То же самое можно сказать о новой картине этого режиссера - "Хазонрезги"... Далее...

20.03.2016 / 00:28:06

Выдающийся кинорежиссер Шухрат Аббасов побывал в гостях в РЦНК в Ташкенте

18 марта 2016 года в Российском центре науки и культуры в Ташкенте состоялась творческая встреча с Заслуженным деятелем искусств Узбекистана, выдающимся режиссером, сценаристом Шухратом Аббасовым, посвященная Году кино в России. Далее...

17.03.2016 / 10:09:48

Дни японских фильмов

В Доме кино с 25 по 27 марта пройдут Дни японских фильмов. Далее...

29.02.2016 / 10:24:29

Леонардо Ди Каприо впервые получил премию "Оскар"

Он отмечен в номинации "Лучший актер" за роль в фильме "Выживший". Это была шестая номинация актера на золотую статуэтку. Далее...

26.02.2016 / 23:39:59

"Увидев их, я сошел с ума": Милош Форман

"Есть одна вещь, которая характерна для Милоша как для режиссера. И это нечасто встречается. У него нелегкий характер, но у него есть чутье на правду" Далее...





17.04.2024 / 14:29:09
Театр-студия имени Марка Вайля "Ильхом" представляет репертуар недели
 
17.04.2024 / 10:23:49
В столице республики с большим успехом продолжается Международный фестиваль оперы и балета "Тошкент бахори". Его программу украсила новая версия оперы великого итальянского композитора Джакомо Пуччини "Богема"
 


18.04.2024 / 12:36:19
ВЕЧЕР ТОРЖЕСТВА МУЗЫКИ, ПЕНИЯ И ПОЭЗИИ.
 
15.04.2024 / 17:01:59
Интервью художественного руководителя и главного дирижёра Государственного симфонического оркестра, заслуженного артиста Республики Узбекистан, ректора Ташкентской Государственный консерватории Узбекистана маэстро Камолиддина Уринбаева
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


18.04.2024 / 13:33:40
Поедете учиться в российский город будущего? Он есть в числе других участников выставки "Образование и профессия"
 
12.04.2024 / 14:02:19
20 апреля в 13:00 в Русском доме в Ташкенте пройдёт просветительская акция "Тотальный диктант" - праздник грамотности для тех, кто хочет, умеет и любит писать по-русски грамотно
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте