Айни пайтда ўзбек миллий мумтоз мусиқа мероси бўлиш Шашмақом туркуми ҳамда Фарғона¬-Тошкент мақом йўллари, Катта ашула ва халк мусиқа мероси намуналари маҳоратли ижрочиси, бир қанча республика танловлари ғолиби, "Ниҳол" давлат мукофоти соҳибаси Гулзода Худойназарованинг Европага ижодий сафари давом етмoкда. Хонанда "КлангКосмос Дун Мусиқаси" лойиҳасида иштирок етмоқда.
Гулзода Худойназарова ва унинг жамоаси айни кунгача Германиянинг Берлин, Кўлн, Бонн, Мёнхенгладбах, Мунстер, Ҳамм, Дуисбург, Вуппертал, Гелзенкирхен, хамда Белгиянинг Брюссел шаҳарларида концертлар бериш билан бирга бир неча шаҳарларда ташкиллаштирилган болалар учун очиқ дарсларда иштирок етиб ўзбек миллий мусиқаси ва миллий чолғулар ҳақида маълумотлар бериб келишмоқда.
Гулзода Худойназарованинг "КлангКосмос Дунё Мусиқаси" лойиҳасидаги иштироки Германиянинг "alba Kultur" ҳамда Ўзбекистоннинг "OXUS Culture" ташкилоти ҳамкорлиги натижаси бўлиб "OXUS Culture" ташкилотининг Ўзбекистон миллий мусиқа меъросини халқаро саҳналарда кенг тарғиб этишга йўналтирилган навбатдаги лойиҳаси ҳисобланади.
Хонанда Гулзода, созандалар Бекзод Сафаров (дутор, танбур) ҳамда Фаррух Воҳидов (ғижжак) лар концерт дастурларда Шашмақом, Фарғона–Тошкент мақом туркумлари, Катта ашула йўналиши ва халқ мусиқа мерoси ва бастакорлик йўлидага "Сараҳбори Оромижон", "Мўғулчаи дугоҳ", "Савти Чоргох", "Муножот", "Фарғонача Шаҳноз", "Самарқанд ушшоғи", "Ул ким жанон ва қўзғолмасун", "Галдр 1-2", "Ёр истаб ва мустаҳзод", "Ёр Васли", "Йўл бўлсин", "Барно йигит", "Вафосизни ёр этма" ашулалари, ҳамда "Қўштор", "Ровий" куйлари мухлислар олқишларига сазовар болмоқда.
Сафар ҳали давом етмоқда ва Гулзода Худойназарова ҳамда мусиқачилар яна Неусс, Ҳерне, Кемпен, Ҳилден ва Бохолт шаҳарларида ўз ижодларини намойиш етишади.