Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
26.02.2015 / 14:43:15
Отажон Худойшукуровни ёд этиб "Устозга эҳтиром" маданий-маърифий кечасиЎзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Отажон Худойшукуров номидаги жамоат фонди ташаббуси билан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон халқ артисти Отажон Худойшукуровни хотирлаб “Устозга эҳтиром” мавзусида маданий-маърифий кеча ташкил этилди. Унда санъат ва маданият намоёндалари, Отажон Худойшукуровнинг дўстлари, шогирдлари, институтнинг талабалари иштирок этишди. Отажон Худойшукуров 1976 йил Қорақалпоғистонда “Аму тўлқини” ансамблини ташкил этиб, ёшларга мақом сирларини ўргатган. У нафаат мақомларни маромига етказиб ижро этган, балки А.навоий, бобур, фузулий, Огаҳий, махтумқули, Бердақ, Муқимий, Фурқат ғазаллари, ашъорлари ва замондош шоирларнинг шеърларини ҳам маромига етказиб куйлаган, 300 дан ортиқ шеърларга куй басталаган. 2009 йилдан бошлаб Маданият ва спорт ишларивазирлиги ташаббуси билан республика миқёсида ҳар икки йилда бир марта Отажон Худойшукуров хотирасига бағишланиб “Нафосат – бўстоним маним” минтақавий кўрик-танлови ўтказиб келинади. Ушбу кўрик-танлов ғолиблари Ғафур ва Ғулом Эшчоновлар “Ўзбекистон халқ артисти”, Сойибжон Ниёзов “Ўзбекистон халқ ҳофизи”, Равшан Матёқубов, Женисбек Пиязов, Мақсет Утемуратов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, Сададдин Сапаев “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга, Сарвиноз Қурязова “Ниҳол” мукофотига, БарноИсматуллаева опера йўналишида халқаро танловда ғолиб бўлишган. Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ректори, профессор Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Мадраҳимов (Ошиқ Эркин), Омон Матчон, Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ артистлари санъат Девонов, Хайрулла Лутфуллаев, Ёдгор Саъдиев, Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳуррият Исроилова, Аҳмаджон Дадаев, санъаткорнинг дўстлари, оила аъзолари ҳофизни ёрқин хотиралар ила ёдга олишди.
Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) Хонанда, Ўзбекистон (1977) ваҚорақалпоғистон (1970) халқ артисти. Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори,Ж.Бекчоновлардир. 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда. Репертуаридан мумтоз ашулалар (“Феруз I—II», “Хоразм Сегоҳи”, “Бозургоний”, “Қўшчинор”, “Гулузорим”, “КурдЭшвойи”, “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент Ироғи” ва бошқа қўшиқлар ўрин олган. Хоразм достоннома(қўшиқ)лари (“Нажаб ўғлон” достонидан “Кимни севар ёрисан”, “Баҳром ваГуландом”дан “Айрилиқ”, “Авазхон”дан “Қаландарим”) ўрин олган эди. Композитор ва бастакорлар асарлари (“Кўзларинг сенинг”, “Ўзбекистоним”, “Раъно бўлайин деб”, “Соғиниб келдим” ва б.), шунингдек,туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қирғиз халқ қўшиқларини куйлаган.
|
|