Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
30.05.2017 / 14:41:26

Мусиқа орқали яратилган мўъжиза: "Қалб мўъжиза истар: У-бор!" Ёки уч виртуоз


Сўзсиз, забонсиз инсон қалбини бирлаштирадиган, фикрларини тиниқлаштириб руҳан яқинлаштирадиган,  мўъжизавий, илоҳий бир куч бор. Бу куч мусиқадир.

Ўзбекистон пойтахтининг маданий ҳаёт китоб зарварақлари апрель ойида ўзига хос мусиқий катта тадбирларга бой бўлди.  Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик шартномасининг маданий-ижтимоий соҳадаги алоқалар йўналиши доирасида Россия санъати ва маданияти билан таништириш мақсадида Мариинск театрининг бадиий раҳбари, Мюнхен филармонияси оркестрининг бош дирижёри Валерий Гергиев бошчилигида Санкт-Петербургдаги Мариинск театри Симфоник оркестрининг 13 апрелдаги чиқиши, Россия Миллий филармонияси оркестрининг дирижёр Владимир Спиваков бошчилигида муҳташам Форумлар саройидаги концерти ўзбек томошабининг олқишига сазавор бўлди.

Гергиев Тошкентга нафақат мусиқа, балким балким балет юлдузларини ҳам олиб келди. 14 апрел куни Навоий Катта академик театри саҳнасига Россия халқ артисти Диана Вишневская Жоржа Бизенинг "Кармен-сюита"асаридан бир актли саҳна ижро этди. Шунингдек, ўзбекистонлик балет ишқибозлари Мариинск театри солистлари ижросида  "Дон-Кихот", "Оққуш кўли", "Анна Каренина", "Шаҳризода" каби балетларидан саҳналар  томоша қилишди.

Ушбу чиқишлар ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси И. Савицкий номидаги Давлат санъат музейидаги санъат асарлари коллекцияси асосида ўзбекистонлик санъат усталарининг Россиянинг А.С.Пушкин номидаги Давлат санъат музейида ташкил қилган кўргазмаси унга ташриф буюрганларни лол қолдирди.

Россиялик санъат усталарининг концерт дастури ўтказилиши арафасидаги матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Маҳмуд Мўминович Муродов, Мариинск театрининг юртимизда амалга ошираётган гастроллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М ташаббуси асосида ўтказилаётганлиги ва ушбу маданий тадбирлар мамлакатимиз санъати тарихида ёрқин из қолдиришини таъкидлаб, “Санъат, фан ва спорт” Хайрия фонди асосчиси Алишер Усмоновга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳамда Мариинск театри бадиий жамоаси билан биргаликда юртдошимиз, ёш ва умидли пианиночи, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Беҳзод Абдураимовнинг бирга концерт дастуридаги чиқишлари Ўзбекистон ва Санкт-Петербург ўртасидаги маданий алоқалар аввалдан мавжудлигини кўрсатади. Суронли Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ленинград консерваториясининг композитор ва мусиқачилардан иборат  жамоаси Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Ўз навбатида урушдан аввал ҳамда ундан кейин таниқли ўзбекистонлик композитор ва мусиқа намоёндалари ҳам ушбу консерваторияда таҳсил олишган.   Беҳзоднинг устози Тамара Попович ҳам Ленинград консерваторияси жамоаси билан бирга Тошкентга эвакуация қилинган инсонлар билан бирга пойтахтимизга келиб қолган эди.

Машҳур дирижёр билан бирга саҳнага ўзбекистонлик пианиночи Бехзод Абдураимов биргаликда Сергея Прокофьевнинг фортепиано ва оркестр учун ёзилган 3-сонли концертини ижро этишди. Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Тошкентда мусиқа ўқитувчиси ва физик олим оиласида туғилган. Ёшлигидан мусиқага истеъдоди борлиги аниқланган Беҳзод, аввал Успенский номли Тошкент мусиқа мактабида, кейин АҚШда етук педагоглар қўлида таҳсил олади. 2009 йилда у Лондонда бўлиб ўтган пианиночилар танловида Гран При соҳиби бўлган. Бугунги кунда Беҳзод Абдураимов Владимир Ашкенази, Василий Петренко, Шарль Дютуа, Дэвид Цинман, Андрей Борейко, Пинхас Цукерман ва Валерий Гергиев каби дунёнинг энг машҳур дирижерлари билан бирга концертлар бермоқда. Унинг 3 йиллик концертлар жадвали олдиндан тузилган.

Ўзбекистонлик Беҳзод Абдураимов томонидан фортепьянода ижро этилган бетакрор куйлар бугун бутун дунё бўйлаб янграмоқда. У ҳақда жаҳон ОАВда ёзилаётган, эълон қилинаётган мақолаларнинг сон-саноғи йўқ. Уларнинг баъзи бирларини қисқартирилган ҳолда газетхонларимиз эътиборига ҳавола этаяпмиз. (“Ўзбекистон овози” газетасидан, Темур Аъзам. 17.12.2015 йил)

The New York Times: Беҳзод Абдураимов жаҳонга машҳур куйларни муваффақиятли ижро этмоқда

«Ёш пианиночиларнинг дастлаб тўлқиндек кўринган ҳаракатлари бора-бора цунамига айланмоқда. Бу йил 30 ёшгача бўлган кўплаб пианиночилар Нью-Йоркда тўпланишди. Уларнинг муваффақиятли чиқишлари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Улар орасида ўзбекистонлик Беҳзод Абдураимов ўзининг иқтидори билан алоҳида ажралиб туради. Ёрқин дебют борасида у билан рақобат қилишнинг мутлақо имкони йўқ. 1990 йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган пианиночи учун 2015 йил ўзига хос рекордлар йили бўлди. Унинг Карнеги холл­да Мария театри оркестри билан берган яккахон концерти томошабинларга эҳтиросли лаҳзаларни тақдим этди.

Унинг Манхэттеннинг Вашингтон Ирвинг даҳасидаги мактабда бўлиб ўтган концерти алоҳида мақтовга лойиқ. Ҳар бир одам ўз дидидан келиб чиқиб мусиқа тинглайди. Беҳзод Абдураимов чалган куйларни ҳар бир санъат мухлиси эшитиши зарур. Ўзбекистонлик пианиночи ўша куни нақадар кучли иқтидор соҳиби эканини яна бир бор исботлади.

Концерт дастурида белгиланганидек, Шуберт, Лист ва Мусоргскийнинг куйлари ижро этилди. Келажакда санъаткор бўлишни мақсад қилган ёшлар учун бу — ҳақиқий маҳорат мактабидир. Беҳзоднинг чап қўли қандай ишлаши ҳақида кўп гапирилган. Дарҳақиқат, унинг қўллари фавқулодда тез ҳаракатланади. Ундаги мусиқий ва жисмоний қувватга фақат ва фақат қойил қолиш керак.

Бугунги кунда Беҳзод Абдураимов жаҳон саҳналарида машҳур куйларни муваффақиятли ижро этиб келмоқда. Ундаги ўзига бўлган ишонч томошабинларга ҳам таъсирини ўтказмай қолмайди, албатта».

Francemusique: Беҳзод Абдураимов Прокофьев концертларини жуда қадрлайди. «Ёш ўзбек пианиночиси Беҳзод Абдураимов Радио Франция филармоник оркестрида концерт берди. Ушбу дастур телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Прокофьевнинг учинчи концерти яна бир бор ижро этилди.

Беҳзод илк бор 10 ёшида Прокофьевнинг фортепьянода чалинган учинчи концертини тинглаган эди. Бугун эса вазият бутунлай ўзгарди. Орзулар ушалди: бугун унинг ўзи концерт бермоқда! Беҳзод маҳоратини ошириш баробарида мана шу кунлар келишини сабр билан кутди. Ниҳоят, 2009 йилда Лондонда ўтказилган пианиночиларнинг халқаро танловида қатнашган ўзбекистонлик пианиночи бош совринни қўлга киритди. Шундан сўнг у билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар кўпайиб қолди.

Беҳзод Абдураимов Прокофьев концертларини жуда қадрлайди ва узлуксиз равишда ижро этиб келади. Унинг дунёга танилишида бу концертларнинг ўрни катта бўлган».

Medici.tv: Ўзбекистонлик пианиночи ёш ижрочилар орасида алоҳида ажралиб туради

«Мюнхенда яшаб туриб ҳам Прокофьев концертларини жонли тинглаш имконияти бор. Валерий Георгиев дирижёрлиги остида Беҳзод Абдураимов томонидан Мюнхен филармоник оркестри билан ижро этилган концерт тингловчилар ёдида анча вақтгача сақланиб қолишига шубҳа йўқ.

Ушбу концертнинг энг қадрли меҳмони ўзбекистонлик Беҳзод Абдураимов бўлди. Унинг оловли ҳаракатлари дунё аҳлини лол қилаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Ўзбекистонлик пианиночи ёш ижрочилар орасида алоҳида ажралиб туради. Уни буюк келажак кутаётганига шубҳа йўқ».

Verbierfestival.com: Беҳзоднинг концертлари спектакль

«Беҳзоднинг концертларини спектаклга қиёслаш мумкин. Бу йигит бутун дунёни ҳайратга солаётган спектакллар муаллифига айланди. Унинг чиқишларини фақат тан­қид қилишдан нарига ўтмайдиган мутахассисларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлаётгани ўзбекистонлик йигитнинг буюк иқтидор эгаси эканидан далолат беради.

LA Times мухбири: «У Чайковскийни жуда тез ва ёрқин ижро этди. Унинг ижросига ҳамма тан берди» деб ёзди. The Washington Post тан­қидчиси эса: «Беҳзоднинг концертини ҳамма бутун вужуди билан тинглайди. У инсонлар қалбини забт этган санъаткордир. Унга бундан ортиқ таъриф беролмайман», деди.

Ўтган вақт давомида Беҳзод жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги симфоник оркестрлар жўрлигида концерт берди. Владимир Ашканази, Валерий Георгиев, Кшиштоф Урбанский, Василий Петренко, Джеймс Гаффиган, Шарль Дютуа ва Владимир Юровский каби дирижёрлар билан ҳамкорликда ишлади.

2014/2015 йиллар Беҳзод учун унутилмас воқеаларга бой бўлди. Лос-Анжелес филармониясига қайтиш ва Чехия Иржи Белоглавек билан концерт бергани ҳамда Италия бўйлаб уюштирилган туркум концерт дастурларини асосий воқеалар сифатида қайд этиш лозим».

 

“Ҳаёт сукунат қиёфаси билан суҳбатдан иборат”

(Владимир Спиваков билан интервью)

Владимир Спиваков дунёдаги машҳур скрипкачи, дирижёр “Москва виртуозлари”(усталари) камер оркестрининг раҳбари, Россия Миллий филармонияси оркестрининг бадиий раҳбари, халқаро мусиқа танловлари ташкилотчиси, хайрия фонди ташкилотчиси. У мумтоз(классик) мусиқа маданияти анъаналарини сақлаб, тарғиб этиб келаётган Москва халқаро мусиқа уйининг президенти ҳамдир. Спиваков вақтининг ҳар дақиқаси ҳисобланган бўлиб, умри ёрқин сценарий асосида саҳналаштирилган пьесага ўхшайди. Мусиқачи ўз фаолиятига умрбод маҳкум қилинган. Гўё ярим соат куй ижро этмаса ўзи ҳис этади, бир соат ижро этмаса атрофидаги мусиқачилари, бир кун мусиқа ижро этмаса бутун халқ ҳис қиладигандек ҳис этиш ақидасига амал қилиб яшаётгандек... Унинг учун ўз байрам кунлари йўқ. У ҳафтанинг бугун ёки эртанги кунини ҳис этмайди. Ҳаёти  концерт намойиши ҳамда чиқишлари кун тартибига тўла бўйсунган.

Спиваковнинг шуҳрати баҳс-мунозараларсиз ўзига хос. У академик мусиқачи машҳурлиги чегараларини бузит ўтган. Интернет тармоғига “Владимир Спиваков” жумласини қидирувга беришингиз билан ўн мингга яқин  маълумот бадастир бўлади. Маэстронинг таъкидлашича, классик мусиқа инсон қалбларига етиб бориши учун таржимоннинг кераги йўқ.  

“Ўзбекистон” Форумлар саройидаги концерт дастуридан олдин Владимир Спиваков журналистларга интервью бериб, санъат-маданият, мусиқанинг муштарак жиҳатлари хусусида қуйидагиларни билдирди. Концерт дастурида Москва  опера театрининг етакчи солистлари Анна Аглатова, Василий Ладюк, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновлар иштирок этишди.

- “Иккинчи фарзандиз”дек бўлиб қолган, қайта тузилган ижодий жамоангиз билан юртимизга хуш келибсиз. Ниҳоят, бир неча йиллардан бери орзу қилган ижодий сафарингизни амалга оширмоқдасиз. Бу Сиз учун ҳам, биз мусиқа ихлосмандлари учун ҳам қувонарли ҳолдир.

- Ташрифимиз амалга ошишида мамлакатингиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев ва таниқли, сахий тадбиркор, хайрия тадбирларига доимо бош-қош бўлиб келаётган Алишер Бурҳонович Усмоновнинг ҳиссаси катта. Саховат қилаётган ушбу кишида менда чексиз эҳтиром бор. Бир қарасангиз, у FBJ америка компаниясидан совет мультфильмлари ҳуқуқини сотиб олиб “Бибигон” болалар телеканалига туҳфа қилган; бир қарасангиз, Пушкин музейига голланд рассоми Франс Хальснинг “Инжилчи Марк” суратини сотиб олинишига ёрдам берган; бир қарасангиз, француз скрипка созгари  Страдивари-Вильомадан скрипка сотиб олиб, юртдошингиз Нодир Ҳошимовга тақдим этган; бир қарасангиз,  нобель мукофоти лауреатидан олтин медални миллион долларга сотиб олиб, америкалик биолог олим Жеймс Уотсонга совға қилган.  Алишер Бурҳонович менинг икки мусиқа жамоам  “Москва виртуозлари”(усталари) камер оркестрим ҳамда Россия Миллий филармонияси оркестримга ҳомийлик қилиб келмоқда. Тадбиркор жамиятдаги инсонлар бир-бирлари билан дўстона, фақат санъат ва маданият, илм-фан орқали алоқада бўлишларини, урушмасликларини истайди. У фақат ўзи эмас, барча инсонлар яхши яшашларини хоҳлайди.

Ўзбекистонга яна келишимдан хурсандман. Онам менга Иккинчи Жаҳон уруши даврида ўзбек халқи ленинградликларни қандай меҳр билан кутиб олганлигини гапириб берган эди. Уруш йиллари бу заминда Анна Ахматова яшаган, Петербург консерваторияси шу ерда фаолият олиб борганлиги сабаб Осип Мандельштамнинг Тошкентдаги битиклари қоғозга туширилган. Умид билдираманки, халқларимиз ўртасидаги самимият ва оқибат ҳеч қачон йўқолмайди. Маданиятларимиз генетик тарзда бирикиб кетганки, улар доим намоён бўлиб туради.  Ўзбек халқи билан қайта учрашиб турганимиздан мамнунмиз.

 

 - Ўзбекистонга ҳар доим ўзгача хурсандчилик билан келасиз. У нимаси билан Сизни ўзига тортади?

- Маданий ва маънавий бойликларга эга Ўзбекистон мени ҳар доим ҳайратга солган. Инсоният авлодларига нафақат генетик ахъборотни, балки маънавий қадриятларни ҳам қолдиради. Марказий Осиё ҳар доим ўз маънавий олами билан юксакликда бўлиб келган. Ушбу заминда илм-фан, маданият, шу жумладан, адабиёт, шеърият, математика, кимё тараққий топган. Ўйлайманки, тарихда бўлгани сингари ресеннанс даврини ортга қайтариш даври келди.  Бунинг учун мамлакатингизда умидли, билимдон, ўз мамлакатининг тарихи билан бирга дунё миқёсида билимга эга ёшларингиз етарли. Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли ва юқори маънавиятли давлат бўлишига ишончим комил.

- Владимир Теодорович, ҳаётингиздаги ижодий жараён. Концерт, гастроль, тинимсиз парвоз ва вақт соатларининг алмашинуви... Бундай кун тартибида беш-олти соат ишлашга қандай вақт топа оласиз?

- Инсон вақти қанчалик чегараланган бўлса, гуноҳ қилиш имконияти чекланган бўлади. Дам олишга ўрганмаганим учун ҳам деярли бўш пайтим йўқ. Иш режам бир неча йил аввал тузилган.

- Доимий равишда режа асосидаги “тайёргарлик”, “михдек” бўлиб яшаш мушкул бўлса керак...

- Ижодкор ҳар доим барча нарсага тахт бўлиб, юраётган “изи”дан чиқиб кетмаслиги зарур. Мен фақат ҳаётдаги бир хил турмуш тарзидан чарчайман. Фаолиятимнинг у ёки, бу шаклини ўзгартириш орқали дам оламан.

- “Виртуоз”ингизнинг илк жамоаси билан Ўзбекистонда концерт берганингизда томошабинлар филармония залининг эшикларини синдириш даражасигача борган. Эшик синиқлари парчасини эсдалик сифатида олиб кетган экансиз. “Синиқлар” ҳанузгача сақланганми?

- Афсуски, йўқ. Бироқ “Баҳор” концерт зали эшигининг синиқлари ҳамон ёдимда. Қандай мўъжизакор зал эди.

Вақт туфайли тарқалиб кетган маданий ва маънавий бойликларни бир жойга тўплаш зарур, деб ўйлайман. Масалан, ватандошингиз моҳир пианиночи Ирена Гульзарова Швейцарияда истиқомат қилади. Бу ерга келиб маҳорат дарсларини ўтса яхши бўлар эди. Нодир Ҳошимов ўз ишининг моҳир устаси бўлган скрипкачи ҳисобланади ва у бугунги кунда Америкада яшайди. Ватани Ўзбекистонга қайтиш унга ҳам маъқул келса керак.

Ўзбекистонда “Баҳор” рақс дастаси Иттифоқ доирасида барчани лол қолдирарди. Алғов-далғов йилларида афсуски, ансамбль тарқаб кетди. Уни қайта тиклаш зарур. Ахир у Ўзбекистоннинг БРЕНДи эди. Келажакни юзага келтириш учун кечаги кунни эсдан чиқармаслик шарт. Ўзбекистонни буюк келажак кутмоқда. Бунинг учун фан ва маданиятга керакли эътибор бериш, маданият соҳасида унга беэътибор бўлмаган кишилар фаолият олиб бориши  керак. Шу жиҳатдан юртдошингиз Алишер Усмонов мени доимо таажжубга солиб келган. 

- Ўзингизни бахтли инсонман деб ҳисоблайсизми? Сиз учун бахт мазмуни нималардан иборат?

- Бахт тушунчаси менга муҳаббатни англатади. Сени ўраб турган барча нарсага муҳаббат: Инсонларга, шуғулланаётган ишингга, табиатга... Кутиб олган ва якунлаётган ҳар бир кунингга шукрона келтира билишинг шарт.

“Ўз қобиғи”ни ёриб чиқиб, кимнидир бахтли қила олган инсонгагина бахтни ҳис этиш имконияти берилган бўлади.

- Владимир Теодорович, эшитишимизга қараганда, бирор ишни қиламан дедингизми, албатта, амалга оширасиз. Бирор бир кишига ваъда бериб, уни бажариш жараёни ўзингизга зид бўлса-да, қийин кечмайдими?

- Қийин. Бироқ гапирган гапни орқага қайтариб бўлмайди. Мен учун сўз фикр маҳсули, шунинг учун киши аввал ўйлаб, кейин сўзлаши керак. Гапни гапирдингми, сўзинг учун одамлар олдида, виждонинг олдида, ўзинг олдингда жавоб беришинг керак. Тўғри, баъзан гапирган гапингни устидан чиқа олмайдиган сенга боғлиқ бўлмаган ва ҳалақит берувчи сабаблар ҳам бўлади. Бироқ вазиятдан сўзингга ҳамда аҳдингга содиқ қолган ҳолда чиқишинг зарур.

- Ҳаётингиздаги энг муҳим нарса нима?

- Пок виждон. Саҳнага чиқишдан олдин мен етарли даражада репетиция қилган ва бор имкониятларимни ишга солганлигимга ишонишим лозим. Қолган нарса эса, айтишади-ку, Худо ва томошабинга боғлиқ. Чунки шу икки омил инсонга қувват бериб ижроингизга ўз таъсирини кўрсатади. Яъни, Сиз ва Юқори ҳамда томошабиндан келаётган оҳанграбо қуввати уйғунлашиб ҳамкорлик, ижодий жараён бошланади.

- Сиз ва сизнинг Хайрия жамғармангиз 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ёш мусиқачиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Улар орасида бизнинг ҳам юртдошларимиз бўлиб, ташкилотингиз томонидан ташкил қилинган хайрия акцияларида, шу жумладан “Москва дўстларни кутиб олмоқда” («Москва встречает друзей») тадбирида ҳам иштирок этишмоқда. Бир сўз билан айтганда, ёшларнинг “чархланиши”га тагзамин яратмоқдасиз.

- Саҳна энг яхши мураббий ва имтиҳон олувчидир: у ёш истеъдод соҳибига ўз ижодий имкониятини намоён этишга ҳамда ўз қобиғини ёриб чиқишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам жамғармам фаолияти Москва ва Москва вилояти атрофидаги масофа билан чекланиб қолгани йўқ. У собиқ Иттифоқ ҳудудидаги барча мамлакатларни қамраб олган. Мен маданиятнинг ушбу чегараси йўқолиб кетишини истамайман. Ўзбекистондаги юзга яқин мусиқачилар жамғармам фаолиятидаги тадбирларда иштирок этишаётганлигидан хурсандман. Юртингизда жуда кўп истеъдод эгалари бор, бу ерда санъатга қизиқиш жуда юқори, бу ерда ишига содиқ касбининг моҳир усталари бор. Истардимки, санъат кишиларининг қалбидаги гуриллаб ёнаётган бу олов ҳеч қачон сўнмаса. Жуда қийин даврда яшаяпмиз. Ўзини шахсман деган ҳар бир инсон бошқа инсонларга қандайдир савоб иш қилиши шарт. Бу Худонинг амридир. Жамғарма ва Ўзбекистон ўртасида чамбарчас алоқа доимий мавжуд бўлиб, мен ҳар доим мусиқачиларингизни қўллаб-қувватлаганман ва шундай бўлиб қолади.

- Юқори тоифадаги мусиқачининг шаклланиши учун нима зарур деб ўйлайсиз?

- Учта омил зарур. Биринчидан, истеъдод ва қобилиятнинг борлиги. Иккинчидан, инсон ўзини қиёслаши шарт бўлган юқорим ибрат намунаси. Ва, ниҳоят, учинчидан мақсадга эришиш йўлида дуч келадиган қийинчиликлар. Машаққатларсиз инсон чархланмайди.

- Суҳбатимизни қайси сўз билан якунламоқчисиз?

- Иосиф Бродскийнинг: “Ҳаёт сукунат қиёфаси билан суҳбатдан иборат” жумлалари билан.

Инесса Гулзарова суҳбатлашди.

Маестро Владимир Спиваков ўз концерт дастурини Марина Цветаеванинг қуйидаги сатрлари билан якунлади:

Сурур-ла, кўнглим тортар сиз томон...

Оҳ, чексиз миннатдорлик битилар -

“Кечки дафтар” саҳифасин варақлаган он,

Ким бунча инъом этди ёрқин буёқлар?

Ким бунча инъом этди кескирлик сўзда?

Китобингиз – “нома-и аъмол”,

У-ки: саҳарлик ва хайрли - бир хуш...

Мўъжизага ишонмам жуда,

Бироқ, қалб мўъжиза истар: У-бор!

 

Дарҳақиқат, инсон санъат, маданият орқали қалб оламида мўъжиза ярата олади. Бунга ишониш керак, холос. Мўъжиза бор. У мавжуд.

 

Нигора УМАРОВА

 





Другие материалы рубрики

29.05.2017 / 00:44:14

Концерт под эгидой "Межнационального согласия и терпимости – залога стабильности" в Государственной консерватории РУ

В настоящее время в Узбекистане в мире и согласии проживают представители более 130 наций и народностей, которые трудятся во благо процветания общей любимой Родины. Далее...

28.05.2017 / 17:02:49

Во Дворце международных форумов "Узбекистон" завершились выступления Севары Назархан. Ее успех превзошел все ожидания ташкентской публики и многочисленных поклонников издалека

Совсем недавно, будучи в апреле в Ташкенте, маэстро Владимир Спиваков на своей пресс-конференции во Дворце форумов сказал, что Узбекистан должен гордиться такой певицей, как Севара Назархан. Три потрясающих концерта в самом лучшем зале нашей столицы стали самым убедительным свидетельством этому. Далее...

26.05.2017 / 14:51:56

Молодые композиторы – гордость "Успенки"

20 мая 2017 года в Органном зале РСМАЛ им. В. А. Успенского состоялся отчетный концерт класса композиции. Свои произведения представили молодые композиторы Арина Раузер, Юлдуз Ходжаева, Дарина Шамсиева, Камила Абдуманапова, Максимилиан Бингер, Сабина Хасанова, Дурдона Чориходжаева, Фазиля Хасанова, Орзу Нуруллаева. В качестве исполнителей выступили Аминабону Хасанова, Джавохир Имомходжаев, Асилбек Мустафоев, Мухамадризо Рузматов, Муслимахон Махкамова, Муниса Султанова, Никита Стеценко, а также сами авторы произведений. Далее...

15.05.2017 / 12:45:55

Творческое объединение "Арча" отметило День великой победы, памяти, почестей большим концертом

Концерт Творческого объединения авторской песни и поэзии "Арча" –ТО "Арча", состоявшийся 10 мая этого года в Греческом культурном центре Узбекистана, открылся минутой молчания в память павших в Великой Отечественной войне. Далее...

05.05.2017 / 09:41:17

Месяц джаза в Узбекистане!

В Узбекистане особое внимание уделяют музыке и её развитию. Вот уже третий год при поддержке Министерства культуры Республики Узбекистан и под эгидой Представительства ЮНЕСКО в Узбекистане проводится джаз-фестиваль. Далее...





28.03.2024 / 16:52:52
В Международном караван-сарае культуры Икуо Хирояма завершилась фотовыставка "Шелковый путь , заполненный светом"
 
27.03.2024 / 12:32:55
Фонд развития культуры и искусства Узбекистана сообщает о создании Национального павильона Узбекистана во Всемирной выставке Expo Osaka 2025
 


25.03.2024 / 22:05:37
С 6 апреля 2024 года авиакомпания Uzbekistan Airways увеличивает количество регулярных рейсов по маршруту Ташкент-Минск-Ташкент.
 
20.03.2024 / 11:31:24
По инициативе Узбекистана 2027 год будет объявлен Международным годом устойчивого и жизнестойкого туризма
 


17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 
22.01.2024 / 10:44:10
"И это все о нем." Борис Бабаев
 


26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 
18.03.2024 / 12:25:35
Мир волшебства Елены Макаровой
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте