Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром
Музыка
Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
27.06.2017 / 10:18:23

"Даштнавот" рақсини тўрт ижрочиси


Ижодкорнинг  қанчалик маҳоратли экани унинг ишида  кўринади. Ўзбек эркаклар рақс санъати тарихида жуда кўп ноёб бир-бирини такрорламайдиган рақслар бор. Бу рақсларни кўплари шу кунгача ўзбек эркаклар рақс санъатида ижод қилган раққослар томонидан моҳирона ижро этилган, аммо баъзи рақслар  борки, буларни фақатгина бармоқлар билан санай оладиган даражада кам раққослар ижро этишган. Шундай рақслардан бири “Даштнавот” рақсидир. Бу рақсни жуда кўп раққослар ижро этишмоқчи бўлишгану аммо маромига етказа олишмаган. Бунга сабаб рақснинг ҳаракатларини мураккаблигида, ёки мусиқа ритмларига тушушнинг қийинлигида эмас. Асосий тўсиқ рақс дардини очиб берадиган “характер”да. Рақснинг мана шу нозик томони кўплаб раққосларни “Даштнавот” рақсини ижро этишдан тўсиб қўйган. Бу рақсни мукаммал даражада ижро этган раққос Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, рақс устаси Нарзиддин Шерматовдир.

          “Даштнавот” рақсини Н.Шерматов буюк рақс усталари Исахор Оқилов ҳамда Маргарита Оқиловалардан ўрганди. Рақсни устозлардан ўрганганига қанаот қилмаган Н.Шерматов бу рақсни янада бойитди, рақс ҳаракатларини мукаммаллаштирди, тоғлик йигитларга хос бўлган жасоратни, қайсарликни ҳаддан зиёд мағрурликни мужассамлаштирган ҳолда рақс характерини яратди. Аммо бу характер И.Оқилов ва М.Оқиловалар яратган рақсда бунчалик кузатилмас эди. Балки шунинг учун бўлса керак рақс характерини ҳамма раққослар ҳам очиб бера олишмагандир. Ҳаттоки Н.Шерматов қўлида тарбия олган ижодкорлар ҳам “Даштнавот”ни ижро этишга қийналишган. ХХ асрнинг охирларида жуда кўп маротаба ижро этилган бу рақс кутилмаганда ўз-ўзидан ижро этилиши камая бошлади, ҳамда сўнги ўн йил давомида деярли ижро этилмади десак ҳам бўлади. Бироқ вақт ўтиши билан халқ орасидан истеъдодли ёшлар чиқиб устозлар бошлаб берган йўлни давом эттиришди. Манна шундай ёш раққослардан бири Шерзод Кенжабоевдир. Шерзод “Даштнавот” рақсини тасмаларда ёзиб олинган видеолардан кўриб Н.Шерматов қандай ижро этган бўлса, худди шу ҳолатда қайтадан ўргана бошлади. Шерзоднинг бу интилишлари келажакда ажойиб бир рақсни қайта тикланишига сабаб бўлди. Негаки, Шерзод ижросида “Даштнавот” рақсини нафақат юртимиз аҳолиси балки кўпгина дунё халқлари ҳам томоша қилишди. Шерзод бу рақс билан бир қанча халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритди. Бир вақтлар Н.Шерматов эришган чўққига хали етмаган бўлсада, аммо бор куч ғайратини,шижоатини сарф қилиб ҳаракат қилмоқда. Шерзоднинг бу ҳаракатлари бизнинг миллий эркаклар рақсимизни бойишига йўқолиб бораётган меросий рақсларимиз тикланишига сабаб бўлади деган умиддамиз.

          Лекин кўп афсуслар бўлсинки, бугунги кунда барча рақс ижодкорлари ҳам Шерзод сингари ҳаракат қиляпди дея олмаймиз негаки кўпгина раққослар фақатгина ижрочи бўлиб қолмоқда. Устозларидан ўрганган рақсларни  келажак авлодга етказиб беришга ўз хиссаларини қўшмаяпди. Бунга биргина юқорида келтирган “Даштнавот” рақсини мисол тариқасида келтиришимизни ўзи кифоя. Чунки бу рақсни шу кеча кундузда фақатгина Шерзод ижросида кўришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам биз рақс ижодкорларидан фақаткина рақс ижро этишни эма, қолаверса ёш ижрочиларга авлоддан- авлодга ўтиб келаётган меросий рақсларимизни ўргатиши шарт.

 Шерзод ёш бўлишига қарамай секин-аста балетмейстерлик маҳоратини ҳам ўрганиб “Даштнавот” рақсини ёш раққос Достон Турғуновга қайтадан саҳналаштирди. Шерзод ўз ижросида рақс қандай бўлса шу холида ижро этган бўлса, Достонга ўзгача усулда, яъни ижрочининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда саҳналаштирди. Бу билан у бутун бошли рақсни ўзгартирди дея олмаймиз, аксинча баъзи бир мураккаб харакатларни соддалаштириб ижрочига мослади. Бундай харакатлардан бири “Чархи ду зони” харакатидир. Раққос бу ҳаракатни бажариш учун икки тиззаси билан саҳна бўйлаб айланиши керак, айланганда ҳам жуда тез тўхтамасдан чирпирак бўлиб айланиши лозим. Бундай ҳаракат ижрочидан жуда катта куч, матонат талаб қилади. Энг асосийси инсон тиззаси бундай мураккаб ҳаракатни бажариш чоғида оғир шикастланиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам ёш балетмейстер бу харакатни ўрнига тик оёғда “Чарх” ҳаракатида айланишни қўллади. Бундай айланиш ҳам осон эмас, лекин тиззада айланганга қараганда бир оз енгилроқ. Достон “Даштнавот” рақсини бир неча бор ижро этди ва шу кунларда республикамизда ўтказилаётган  “Республика ёш ижрочилар кўрик танлови”да ҳам шу рақс билан қатнашди. Қизиқарлиси шундаки, худди шу танловда Қорақалпоғистон Республикасидан келган ёш раққос Байрам ҳам “Даштнавот” рақсини ижро этди. Ана энди бу икки ижрочини таққослайдиган бўлсак, бири яъни Достон саккиз йилдан бери  Хореография мактабида ўқиган, иккинчиси Байрам эса бор йўғи уч йил санъат коллежида рақс йўналиши бўйича таълим олган. Иккала ижрочи ҳам “Даштнавот” рақсини қойилмақом қилиб ижро этди аммо битта рақсни иккита ижрочида икки хил қиёфа касб этди. Достон ижросидаги “Даштнавот” харакатларнинг мукаммаллиги, ҳар бир харакат аниқ меъёрида бажарилганлиги билан ажралиб турса, Байрам ижросида эса шижоат, қайсарлик, рақс характери очиб берилган. Бу икки ижрочининг ўзига яраша устунлик томони ҳам камчиликлари ҳам бор. Достон билан машғулотлар олиб борган ёш ижоткор Ш.Кенжабаев ташқи холатларга, харакатлар аниқлигига эътибор бергану аммо {балки хали ёшлиги учундир} раққоснинг ички туйғуларини  уйғота олмаган. Бу билан Шерзодни айибламоқчи эмасман, лекин харакатлар билан характер уйғунлиги қилинган ишни бойишига асос бўлади. Достоннинг қойилмақом ижроси узоқ йиллар давомида тинимсиз қилинган меҳнатнинг мевасидир. Энди Байрамга келадиган бўлсак, бу ижодкоримиз  жуда қисқа фурсатда “Даштнавот” рақсини ўрганган кўринади. Негаки, рақс ҳаракатларини танасига мутлақо сингдириб олмаганлиги яққол кўриниб турибди. Бироқ бу боланинг ютуғи шундаки, у узоқ йиллик тажрибага эга бўлмасада, аммо юқтирилган исътедод эгаси эканлиги ижро этган рақсида, бажараётган ҳар бир ҳаракатида кўриниб турибди. Байрам рақс ижросида ички кечинмани юзида ифодалай олди. У қўлдан келгунча харакатларни аниқ бажаришга ҳаракат қилар, лекин томошабинни унинг юзида акс этаётган  характер кўпроқ қизиқтирарди. Байрам Достонга қараганда  “Даштнавот” рақсини аслига яқинроқ ижро этди. Мураккаб бўлсада, “Чархе ду зону” ҳаракатини бажарди. Бу икки ижодкорнинг бир оз камчиликлари бўлсада, бироқ ўзбек эркаклар рақсини ривожига келажакда улкан хисса қўшадиган фидоий ижодкорлар чиқишига ишонаман.

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Санъатшунослик” бўлими 3-курс талабаси   Хаитбаева Шахло

 

 





Другие материалы рубрики

22.06.2017 / 19:00:26

Летим на небо со "Starlifter"

Посольство США в Ташкенте сообщает о том, что американская группа ВВС США "Starlifter" прибывает в Узбекистан 24 июня сего года. Группа состоит из семеро талантливых музыкантов, исполняющих буквально все жанры музыки начиная от рока и кантри вплоть до современных и традиционных песен Далее...

18.06.2017 / 13:54:11

Мусиқанинг Севари...

Ҳар биримиз атрофимиздаги гўзалликларни, севган инсонларимизни кўрганимизда қувонамиз, завққа тўламиз, ўзимизни бахтиёр деб ҳис қиламиз. Бироқ бахтиёрлик ҳиссини ҳамма ҳам туявермайди. Ҳаёт шундвай мураккаб лабиринтлардан иборатки, унинг ўзига хос бизга баъзан ечиб бўлмайдигандек туюладиган муаммолари талайгина. Далее...

15.06.2017 / 12:13:36

Подведены итоги эколого-туристического фестиваля "Чимганское эхо-2017"

В этом году с 9 по 11 июня состоялся юбилейный сороковой эколого-туристический фестиваль авторской песни "Чимганское эхо-2017". ОН традиционно прошёл в урочище "Двенадцать ключей" у подножия большого Чимгана. На открытии фестиваля его историю рассказали председатель ТО "Арча" Тимур Валитов и руководитель Федерации экстремального и горного туризма Узбекистана Леонид Козловский. Далее...

13.06.2017 / 17:19:43

В Большом зале Государственной консерватории Узбекистана состоится заключительный концерт сезона 2016-2017 Молодежного Симфонического Оркестра Узбекистана

Ожидается очень насыщенная программа классической музыки Далее...

13.06.2017 / 16:53:59

Дню России был посвящен концерт классической музыки в Ташкенте

В этот вечер зал Республиканского специализированного музыкального академического лицея им. В.Успенского заполнили не только его учащиеся, но и многочисленные поклонники классической музыки, активисты Российского центра науки и культуры в Ташкенте. Далее...





13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


09.04.2024 / 12:19:35
Русский дом в Ташкенте провел "Книжный завтрак" с поэтом, прозаиком, переводчиком, критиком и эссеистом Сухбатом Афлатуни.
 
26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 


12.04.2024 / 14:02:19
20 апреля в 13:00 в Русском доме в Ташкенте пройдёт просветительская акция "Тотальный диктант" - праздник грамотности для тех, кто хочет, умеет и любит писать по-русски грамотно
 
08.04.2024 / 11:41:03
Между национальными библиотеками Узбекистана и Катара будет налажено сотрудничество
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте