Жорий йилнинг дастлабки кунлариданоқ дунё бўйлаб кўрик-танловлар бўлиб ўтмоқда. Бунга яққол мисол қилиб Россия федерациясининг Санкт-Петербург
шаҳрида бўлиб ўтган “Ballet beautiful art” классик ва замонавий рақс санъати бўйича халқаро кўрик-танловни айтишимиз мумкин
Танлов юқори савияда бўлиб ўтди. Ушбу танловда Россия ва дунёнинг 10дан ортиқ мамлакатларидан 120 нафардан ортиқ
балет артистлари иштирок этди. Бундай санъат конкурс-танловларининг дунёнинг барча ҳудудларида ўтказилиши,
бу-дунё ёшлари учун берилган кенг имкониятлардан биридир. Ушбу конкурс ҳам беш кун мобойнида қизғин тарзда давом этди.
иштирокчилар ўз асарларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишди.
Бу иштирокчилар орасида, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 2-босқич (“Касбий таълим” йўналиши)
талабаси “Республика ёш ижрочилар кўрик танлови-2017” мукофоти совриндори Достон Турғунов ҳам ўз истедодини намойиш этди.
Танлов давомида юртдошимиз томонидан: “Жизел” спектаклидан вариатсияси, кейинги босқич ҳамда гала контсертда - “Корсар” спектаклидан
вариатсияси балет рақсларни моҳирона ижро этиб, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Бўлиб ўтган қизғин, дўстона беллашув якунида ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра: Биринчи ўрин – Италиялик ижрочига, иккинчи ўрин – ТДМРХОМ талабаси
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи олий мактаб бошланғич ташкилоти фаол аъзоси Достон Турғунов – Ўзбекистон, учинчи ўрин – Россиялик ижрочига берилди.
Совриндоримизни суҳбатга тортганимизда, ички кечинмаларини шундай изоҳлайди-“Ҳар лаҳзада қўрқув ва ҳаяжонда бўлдим.
Ҳеч бир соврин ёки мукофот қизиқтирмади, фақатгина Ўзбекистонимизнинг номини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилдим.
Ўйлайманки қайсидир даражада бунга эриша олдим.” Деб ўз фикрини якунлади. Бу ёшлар бизнинг фахримиз, ишончимиз ва ғуруримиз.
Шундай экан ижодкор ёшларимизнинг сафи кенгаяверсин. Биз ишонч билан айта оламизки, ўзбек миллий балетини Достон Турғуновга
ўхшаган иқтидор егалари бунданда юқори чўккиларга олиб чиқишади.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби 4 -курс талабаси Фаррух Ибрагимов