Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
14.02.2020 / 18:26:08

Ҳаёт мазмунига айланган ижод


Инсон бу ёруғ оламга келганидан бошлаб унинг қалбини қандайдир бир ҳис қийнай бошларкан. Бу туйғу доим юқорига интилиб қалб қўрини инсон кўкрагини ёриб чиқишга ҳар қандай тўсиқни парча-парча қилиб, фақат олдинга ёруғлик томон интиларкан. Шу туйғунинг изидан эса орзулар, ҳаёллар ва интилиш юзага келиб инсон тезроқ улғайишга, ҳаёт уммонида катта-катта қулочлар ташлаб сузушга, нуқул олдинга қараб юришга, юрганда ҳам ўз йўлидан юришга чорларкан. Бундай йўлни топиш учун инсонда болалигидан интилиш бўлмоғи лозимдир. Келинг биз мавзумизни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нарзиддин Шерматов хаёти билан боғласак. Нарзиддин акага шундай саволлар билан мурожаат қилиб кўрдик.

Нарзиддин ака сиз инсон болалигидан ўзи хохлаган соҳа устаси бўлиши учун нима қилиши керак деб ўйлайсиз?

 Мен шунинг учун ҳам болалигимдан ўз танлаган йўлим бўлиши шарт деб уйдан қочиб кетганман. Бу мени энг катта ютуқларимдан бири эди. Агар мен ҳам бошқалар қатори ўз талантимни оммага кўрсатмасдан яшаганимда эди, унда бир умр чала деҳқон бўлиб армонлар оғушида азобланиб яшардим. Тўғри, ёш болани уйидан қочиб кетиши, ота –онасини яқинларини ташвишга қўйиши яхши эмас албатта. Аммо ўзинг, келажагинг, ўз ҳаётинг учун баъзан шундай ҳам қилиш керак экан. Инсон қачонки ўзи ҳаракат қилсагина юксаларкан. Мен болалигимда кенг ҳовлимиз бўйлаб рақс тушардим. У ҳам бўлса уйимиз ва молхонамиз оралиғидаги жойда. Ҳар доим молхонага борганда рақс тушиб ўзимча хиргоя қилиб борардим. Шу вақтларда мен ижро этадиган рақслар аниқроғи турли хил бир-бирига қовушмайдиган ҳаракатлар доимо мен учун қизиқарли бўлиб кўринарди.

Инсоннинг турли кечинмаларини ёрқин ва ажойиб куч билан ифодаловчи имо-ишора ва ҳаракатлар рақс санъати деб аталади. Рақс, чуқур ҳаяжон, кучли кечинмаларни ифодалайдиган восита сифатида вужудга келган.

Инсон ва халқнинг ҳис-ҳаяжони, руҳий ҳолати рақснинг ҳақиқий бадиий мазмуни ҳисобланади. Рақснинг ҳаракат ва имо-ишоралари ритмик системаси асосида вужудга келган ўзига хос образларида акс этади. Бу образларни яратиш учун эса раққоснинг танаси унга ишчи қурол бўлиб хизмат қилади. Аммо рақс фақатгина инсон гавдасининг имкониятларинигина эмас, унинг маънавий дунёсини ҳам акс эттиради. Аммо, рақсда бу икки жиҳат бир-бирига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Бадиий образ ҳам ҳудди ана шу раққос гавдасининг кучи ва маҳоратида, чаққон ва гўзал ҳаракатида гавдаланади. Санъатда мазмун билан шаклни бир-биридан ажратиш хато эканлиги рақс мисолида яққол кўринади. Баъзан санъат асари мазмунан “яхши”, аммо унинг ижроси “ёмон” деб нўтўғри ўйлайдилар. Энг кучсиз ва маҳоратсиз раққосда ҳам ажойиб рақс ҳақидаги “орзу” пайдо бўлиши мумкин. Бироқ раққосда ҳақиқий қобилият ва маҳорат бўлмаса, агар ўз фикрини ритм қонун-қоидалари асосида ҳаракатланувчи ажойиб рақслар бажарувчи гавдага айлантира олмаса, унинг фикри фикирлигича, орзуси орзулигича қолаверади. Асосийси ижрочида кучли ишонч ва шижоат бўлмоғи керак. Бу хақда Нарзиддин Шерматов ўз ҳаёт йўлидан келиб чиқиб шундай деди:

- Биласизми, М.Горкий “Қондаги қуёш ҳарорати билан туғилган яхши” деб таъкидлаган, бундай ҳароратнинг кишига ҳар қандай қийинчиликни енгишга, ёрдам беришини хис қилиш керак. Ижодкор ҳаётида ҳар қандай холат бўларкан, мени болалигимда рақс санъатига қизиқа бошлаган давримда турли хил инсонлар томонидан ҳар хил гаплар ёғила бошлади жумладан ўз яқинларим - Ҳой бола нима қиласан ўзингни бўлмағур нарсаларга уриб. Йигит кишиям ўйинчи бўладими аҳмоқ. Калланг борми сени? Эл-юртнинг ичида қандай бош кўтариб юрасан? Шуям ишми тўғрироқ йўлни танласанг бўлмайдими? Ахир рақс аёлларники, сен бўлсанг ўзингни аёлларга тенг қилиб рақс тушмоқчимисан? Хўп ўша Уста Олим, Юсуфжон Қизиқ булар раққос бўлган биламан, лекин у замонлар бошқача бўлган. Йигитлар рақс тушиши одатий ҳол эди. Бу даврда йигит раққосларни хотинчалиш дейишаяпти наҳот шунга парво қилмасанг. Деб кўз очиргани қўймасди мен бўлсам ўжарлик қилиб уларга - Йўқ ўртоқлар ким нима деса десин мен барибир раққос бўламан. Рақс бу мени ҳаётим. Сизлар балки рақс тушмасдан яшай оларсизлар, аммо мен рақссиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Одамлар ҳар доим гапиришган, ҳали бундан кейин ҳам гапиришади. Бундай ғийбатлар улар учун одатий ҳол, ҳеч янгилик эмас. Мен бўлсам ўзим хоҳлаган йўлдан юраман, чунки инсон бу оламга бир марта келади. Шундай экан, ҳар ким Худо юқтирган истеъдодини намоён этишга ҳақли! Дер эдим.

 

Эзгу мақсад йўлидаги интилиш ҳар қандай таънаю маломатлардан, ўткинчи зуғумлару, ортиқча гап-сўзлардан доимо устун турар экан.

Биз, рақс ҳаммани ҳам мафтун этади, қувонч ва эрк ҳиссини уйғотади деймиз. Бу кучли ҳиссиёт кўп кишиларда пайдо бўлиши мумкин. Лекин бу ҳиссиётни акс эттирувчи рақсни яратиш учун гавда ўз-ўзидан эркин, енгил ва гўзал ҳаракатланиши лозим. Ҳаракатнинг енгил ва эркинлигида, ҳудди шулардагина, руҳий енгиллик ва эркинликни кўрсатиш мумкин. Бу барча хусусиятлар албатта бошқа санъатларга ҳам алоқадордир. Аммо рақс доимо ўзгача бўлиб келган, бундан кейин ҳам бетакрорлигича қолаверади. Бу борада рақс тарихидан жуда кўп мисоллар келтиришимиз мумкин. Биз миллий рақсларимизнинг ўзгача таровати хақида ижодкорни суҳбатга тортдик

 - Ўзбекча рақслар хусусидан  тўхталадиган бўлсам, халқдан  олиб яна  бераман. Рақс-туйғуларининг ҳаракатлар воситасида ифодаланиши экан, бу санъатнинг илдизи фақат халқнинг руҳий бойлигидан озиқланади. Халқ буюк устоз. Ўзга халқ рақсларини ўзлаштиришда эса аввало ўша халқнинг урф-одатларини маданиятини чуқур ўрганаман. Сўнгра мос кийимлар танлаб, машқ қилишга киришаман. Биласизми, ўзбек рақс санъатиниг тарихий услублар билан ҳозирги услублари орасидаги боғлиқлик узилган. Авваллари “қиличбоз”, “улоқ”, “олов” рақслар бўларди. Ана шу рақсларни тиклаш имконияти бўлмаяпти. Ўз ижодим  санъатсевар халқимни хушнуд этолсам ўзимни чексиз бахтиёр деб билардим, -дейди Нарзиддин ака биз билан суҳбатда, -истагим: ўзбек рақс санъатида раққослар сафини кенгайтириш.

Бироқ юқорида айтлганидек, ижодкор сустлик қилиб бир жойда депсиниб туриши яхши эмас. Инсон доимо изланишда бўлмоғи шарт. Қахрамонимиз ҳам шундай машаққатли йўлни мардонавор босиб ўтганлиги боис бугунги кунда эл хурматида юрибди. Ҳар бир ёш рақс санъатига қизиқувчи ижодкорлар Нарзиддин Шерматов ҳаёти ва ижодий фаолиятидан ўрнак олса ажойиб иш бўларди деган умеддаман. Балки шундагина рақс санъатида фидойилар кўпаяр.

 

Ўзбекистон давлат хореография академияси 1 – курс магистранти

Юлдашева Дилзода Улуғбековна





Другие материалы рубрики

13.02.2020 / 11:32:40

В Гёте-институте Ташкент пройдут бесплатные мастер-классы на тему "Карнавальные поделки"

Гёте-институт Ташкент организует бесплатные мастер-классы на тему "Карнавальные поделки" для детей 7-10 лет Далее...

13.02.2020 / 11:31:03

Компания "Wondernet Express" проводит очередную благотворительную акцию

14 февраля 2020 года в 11.00 произойдет передача автомобиля скорой медицинской помощи Hyundai Grand Starex для детского отделения Научно-исследовательского института гематологии и переливания крови Минздрав РУ и очередной партии медикаментов для лечащихся детей. Далее...

13.02.2020 / 11:09:58

Ақшдаги ватандошлар билан видеомулоқот

Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида Нью-Йоркдаги "Mahalla-USA" жамияти ва Чикагодаги "Ўзбек-Америка" ассоциацияси билан видеоконференция ўтказилди Далее...

13.02.2020 / 11:02:48

В отеле Hilton Tashkent City состоялась пресс-конференция, посвященная Международному форуму "Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics

12 февраля в отеле Hilton Tashkent City состоялась пресс-конференция, посвященная Международному форуму "Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics. Далее...

11.02.2020 / 23:20:38

"Islohatda Yosh- Kadrlar" Sammiti!

Joriy yilning 7-8 fevral kunlari O'zbekiston Respublikasi Yoshlar Ittifoqining markaziy kengashi , Xorazm viloyati kengashi,Xorazm viloyati hokimligi va O'zbekiston yoshlar tadbirkorligini qo'llab quvvatlash markazi hamkorlikda "Islohatda yosh- kadrlar" Sammiti bo'lib o'tdi. Далее...





28.03.2024 / 16:52:52
Завершилась фотовыставка "ШЁЛКОВЫЙ ПУТЬ, ЗАПОЛНЕННЫЙ ЦВЕТОМ"📣
 
27.03.2024 / 12:32:55
Фонд развития культуры и искусства Узбекистана сообщает о создании Национального павильона Узбекистана во Всемирной выставке Expo Osaka 2025
 


26.03.2024 / 12:27:37
Ташкент-Бишкек. Мосты дружбы . Недавние гастроли артистов ГАБТа им. А. Навои в столице Кыргызстана стали событием в культурной жизни дружественной страны
 
24.03.2024 / 12:44:54
В Большом театре Узбекистана им. А. Навои снова был аншлаг. Многочисленную публику накануне очень порадовал вечер итальянской музыки "Три тенора"
 


28.03.2024 / 14:34:38
Большой успех учеников республиканской музыкальной школы им. Успенского на Международном конкурсе юных исполнителей в Бишкеке
 
28.03.2024 / 09:56:10
Рыцарь служения музе искусств
 


17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 
22.01.2024 / 10:44:10
"И это все о нем." Борис Бабаев
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте