Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
19.10.2016 / 11:37:47
Темирова Ҳабиба ШуҳратовнаТемирова Ҳабиба Шуҳратовна 2002 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 10 ёшидан бошлаб шеърлар ёза бошлаган. Расм чизишни, моҳир қўллари орқали буюмлардан турли-туман нарсалар ясашни жуда ёқтиради. Ҳабибага кўпроқ Ватан, атрофдаги инсонлар ва табиат ҳақидаги шеър ёзиш жуда ёқади. Келажакда Ҳабиба Увайсий, Нодирабегим, Зулфияхонимдек шоира бўлмоқчи. Қайси соҳада фаолият олиб бормасин, эл-юртга, Она Ватанга фойда келтирувчи инсон бўлиш унинг улкан орзусидир.
. Ўзбекистоним Ўзбекистоним менинг, Азиз юртим, Ватаним. Сенга содиқ қоламан, Сени севаман доим. Боғларингни мақтасам, Тоғлар қолиб кетади. Сен ҳақингда гапирсам, Узоқ давом этади. Сени ифодалашга Сўзлар етмай қолади. Гўзаллик таърифингда, Ой хижолат этади. Боғу-роғ, далаларинг, Хаёлимдан ўтади. Меҳмондўст одамларинг, Анъаналаринг гўзал. Бағрикенг фарзандларинг, Тантаналаринг гўзал. Сенинг гуллаб-яшнашинг, Меҳнаткаш халқинг учун. Бунга барча миллатлар, Сафарбар этар кучин. Дунёда йўқдир тенгинг, Озод Ватаним менинг. Сенга бўлай фидокор, Ҳамда жон-таним менинг. Азиз мактабим Сен жаннатнинг ўзгинаси- Қадрдон мактабимсан, Юрагимнинг остонаси- Жонажон мактабимсан. Номингга мен ше]рлар битдим, Минг байт ше]р битсам ҳам кам. Мен сени согbиниб кетдим, Орзуимдаги ўлкам. Қадрдонсан, шунчалар Ўрганиб қолдим сенга. Сенсиз кунлар, кечалар Узун туюлар менга. Юрагимда бўшлиқ Ҳеч нарса тўлдиролмас. Мактаб, сенинг дийдорингга Юрагим ҳеч тўёлмас. Алвидо, бувижон Ёшланмасди кўзларим Соғинч ўртаганида, Қувноқ эди сўзларим Бувижоним борида. Осмон мусаффо эди, Йўллар эса нурафшон, Қалбим ҳам куйлар эди- Бор эдингиз, бувижон! Энди эса юрагим, Гўё бўшаб қолгандай. Йиғлаб-сиқтайди ҳар он Минг йиллаб қийналгандай. Уйимиз ҳувиллаган, Ҳамманинг кўзида ёш, Ҳатто осмон йиғлаган Бунга қилолмай бардош. Наҳот энди бир умр Соғинчдан ўртанаман? Бувижоним, қайтмайсиз. Сизни яхши кўраман! Андишасизлик жазоси Бир чекка маҳаллада, Зокир деган бола бор. У қайсар, жуда қўпол, Ёлғон сўзи,, қилмас ор. Салом-аликни билмай, Мактабга кетар доим. Ҳатто онасига ҳам, Бир сўз демас мулойим. У автобусга чиқиб, Бир чолни кўриб қолди. Жой бермай мўйсафидга, Ўзни ухлашга солди. Чолнинг кўнгли ўксиди- Хафа бўлган ҳар ҳолда. Бироқ, дакки бермади, Қолди ёмон аҳволда. Автобусдан тушаётиб, Зоки қаттиқ қоқилди. Йиқилгач, “оҳ-воҳ” қилиб, Одамларни чақирди, Аммо ҳеч ким келмади, Зокирвойнинг олдига. Шунда у мақсад қўйди, Ўзгаришни олдига. Энди Зокир, бошқа Зокир, Одобли, андишали. Сермулозамат, ғамхўр, Ҳамда ёрдампешали. Мактабим Мактабим, айт, сиринг нимада, Нега доим сенга ошиқар қалбим? Нечун сенга томон соғинчли қалбим, Тугатгач тарк этаман, нимада айбим? Келишимиз қучоқ очиб, гулгун кутасан, Ёруғ, кенг, нурафшон кошонангда. Илму ирфон, зиёдан дарс ўргатасан, Ватанни чуқур англармиз остонангда. Устозлар, сабоқлар муҳрланар, Ҳар биримиз ўйи, фикру-зикрида. Юрагимиз нурга тўлдириб, Жой олдинг, қалб шуурида. Аждодлардек донишманд бўлиб, Берган билиминг оқлаймиз, Ўзбекистонни машҳур қилиб, Миллат шаънин сақлаймиз. ҲАБИБА ТЕМИРОВА
|
|