Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь
Литература
Мир знаний
10.08.2014 / 19:39:43

Бастакор Сулаймон Юдаков уй-музейида ижодкорлар билан хотирлаш кечаси ўтказилди


 

Санъат улуғ касб, шу жумладан – бастакорлик касби ҳам. Унинг меҳнатида халқнинг дарди, қувонч ва изтироблари, мумтоз ва бадиий усулда майин куй, оҳангга йўғрилган ҳолда тараннум этилади. Шунинг учунки, улар яратган асарлар ҳамиша қадрлидир.

Ўзининг мазмунли умри давомида ўзидан ана шундай бебаҳо ижодий мерос қолдирган ўзбек фарзандларидан бири Сулаймон Юдаковдир. У яратган буюк асарлари халқимиз “Олтин хазинаси”да кўз қорачиғидек сақлаб келинмоқда.

Улуғ инсонларнинг бу буюк асарларини асраб-авайлаш, уларнинг ижодий фаолияти, ютуқлари тўғрисида маълумотлар тўплаб, аждодлардан авлодларга етказиш ҳар бир замон инсонлари учун улуғ вазифадир. Шу муносабат билан куни кеча белгиланган санада бир гуруҳ ижодкорлар билан бастакор Сулаймон Юдаковнинг уй музейида бу улуғ инсон хотирасига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Дастлаб бу улуғ инсон ҳақида икки оғиз сўз:

Юдаков Сулаймон(Соломон) Александрович 1916 йил 14 апрелда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Санъат ва мусиқага меҳри бўлакча бўлган Сулаймон Юдаков таълим соҳасида ҳаётидаги илк катта қадамни Москва консерваториясида (193441 й) ўқишдан бошлайди. 1941 йилда Тошкентга қайтиб фаолиятини ижодга бахшида этади. 1943 – 1944 йилларда Тожикистон филармонияси бадиий раҳбари лавозимида ишлайди. Унинг яратган асарларида замонавий оҳанг ва усуллар уйғунлиги мужассам бўлиб,  жанр жиҳатдан хилма-хил ёрқин ва ҳаётбаҳш оҳангларга йўғрилгандир.

Халқимизнинг бу жон куяр ўғлони ўзидан кўплаб буюк асарлар қолдирди. Жумладан:

Опера : “Майсаранинг иши”;

Балет: “Насридданнинг ёшлиги”, “Жонли аланга”;

Кантаталар: “Менинг Ватаним”, “Муборакбод”, “Алёр” ва б.

Вокалсимфоник сюта : “Мирзачўл” (6 қисм);

Камер чолғу асарлар: “Шарқ поэмаси” ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундан ташқари Сулаймон Юдаков кўплаб вокал-симфоник поэмалар, қўшиқлар, драматик спектакллар муаллифи ҳамдир. Унинг яратган асарлари бир қанча давлатларда намойиш этилган. Биргина “Майсаранинг иши” операси Ўзбекистондан ташқари Ашхабод, Душанбе, Бишкек, Уфа, Москва, Вена, Лодз(Польша) шаҳарлари театрларида намойиш этилган. “Дугоналар”, “Давра қўшиғи”, “Жон Ўзбекистон”, “Карнавал валси” қўшиқлари ҳозирда ҳам халқимиз томонидан севиб тингланади.

Сулаймон Юдаков “Давлат мукофоти” (1951) ва “Ҳамза номидаги Ўзбекистон мукофоти” лауреати соҳибидир.

Сулаймон Юдаков 1990 йилда вафот этди. 

Бу улуғ инсонни хотирлаш мақсадида ташкил этилган ижодий кечада шоирлар Бобур Бобомурод,  Аъзам Обид, Масъуд Маҳсудов, журналист kultura.uz сайти ни юритувчи журналист Борис Бабаев, филолог ва журналист Нигора Умарова, хорижий тиллар мутаҳассиси Лобар Махсудова, шифокор Махмуда Имомқулова, рассом Шавкат Музаффар, блогерлар Татьяна ва Вадим Евгоньянлар қатнашишди.

Дастлаб келганларга Борис Бабаев томонидан тайёрланган Сулаймон Юдаковнинг ҳаёт йўли, фаолияти, ютуқлари ҳақида маълумот берувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шундан сўнг буюк бастакор яратган асарлар, қилган буюк ишлари ҳақида қизғин суҳбат бошланди. Савол-жавобларга уланган суҳбат шеърхонликка айланиб кетди.  Шоир Бобур Бобомурод ўзининг янги “Биламан бахт бор” шеъри билан мушоирани бошлаб берди. Олқишлар остида яхши кутиб олинган шеър, шоир Масуд Маҳсудовни ҳам илҳомлантириб юборди чамаси, “Йиғланг” ва бошқа шеърлари билан навбатни “илиб” кетди ва ўз навбатида Масъуд Маҳсудов ҳам олқишлар билан “тақдирланди”. Шундан сўнг бирин-кетин бошқаларга ҳам “жон кирди”. Нигора опа  Умарова ҳалқимизнинг севимли шоири Эркин Воҳидов ва Ҳалима Худойбердиеваларнинг шеърларини айтиб келганлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади. Бу мушоирадан руҳланган шоир Аъзам Обид ҳам “тинч” туролмади. У киши ижросида Сулаймон Юдаков томонидан басталанган  “Жон Ўзбекистон” ашуласининг жонли ижроси ижодий кечанинг кутилмаган “совғаси” бўлди.

Шу тариқа давом этган буюк бастакор Сулаймон Юдаков хотирасига бағишланган ижодий кеча барча иштирокчиларга бу улуғ инсон ҳақида кўплаб янгиликлар бериш билан бир қаторда, ўзаро ижодий ҳамкорлик ришталарини боғлаш имкониятини берди. Тадбир якунида бундай кечаларни тез-тез ташкил этиб туришга келишиб олинди.

 Комилжон АСЛОНОВ





Другие материалы рубрики

09.08.2014 / 10:29:15

УЛУҒ ШОИРНИНГ ШОҲ АСАРИ

Улуғ ижодкорлар қанчалик кўп ва хўб асарлар ёзган бўлишмасин, улар орасида одатда биттаси шу қалам соҳибининг ташрифномаси бўлади. Биз Фирдавсий деганимизда "Шоҳнома" кўз олдимизга келганидек, Шекспир номини тилга олишимиз билан қаршимизда "Ҳамлет" гавдаланади. Худди шунингдек, буюк рус шоири А.С.Пушкин номи жаранглаши билан зеҳнимиз "Евгений Онегин"ни чақириб олади. Далее...

09.08.2014 / 10:17:08

Послесловие к юбилею поэта

Последние дни минувшего года были настолько насыщены важными событиями, в том числе, литературными, что иной читатель возможно не смог проследить за тем, как наш народ отдал дань уважения памяти таких замечательных узбекских писателей, как Хамид Алимджан и Камиль Яшен, которым в декабре этого года исполнилось бы 100 лет каждому. Далее...

08.08.2014 / 08:14:53

К 600-летию Нуриддина Абдурахмана ибн Ахмеда Жами

В Национальной библиотеке Узбекистана организована фото-книжная выставка, посвящённая 600-летию Нуриддина Абдурахмана ибн Ахмеда Жами. Далее...

07.08.2014 / 09:10:36

В Ташкенте пройдет литературно-исторический вечер, посвященный творчеству Зощенко

7 июля 2014 года в 17-00 клуб-музей "Мангалочий дворик", расположенный в Российском центре науки и культуры в Ташкенте, приглашает на литературно - исторический вечер "Михаил Зощенко – участник Первой мировой войны", посвященный 120-летию писателя. Далее...

07.08.2014 / 08:59:44

Каренина на проводе

Компания Google и музей-усадьба "Ясная Поляна" объявили о старте проекта "Каренина. Живое издание" Далее...





28.04.2024 / 12:14:12
Персональная выставка Мухтархана Исанова и его внука Эмина Мухтархонова "Связь поколений" производит большое впечатление
 
24.04.2024 / 12:09:37
Виктор Апухтин представляет выставку " Я вижу цветы Райского сада"
 


28.04.2024 / 14:20:53
Украшением программы Международного фестиваля оперы и балета в ГАБТе им. А.Навои - "Тошкент бахори" стал показ оперы Джузеппе Верди "Риголетто"
 
28.04.2024 / 11:09:27
ГАБТ имени Алишера Навои в мае порадует зрителей разнообразным и захватывающим репертуаром.
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте