Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
27.04.2018 / 17:13:44

Миллий рақс санъатининг ўчоғи


Ер юзининг ҳар бир давлати 29-апрелъ cанасида ҳалқаро рақс кунини нишонлашади. Бу байрам барча рақс услубларига бағишланиб, 1982-йил Юнеско қарорига асосан франсуз балетмейстери Жан-Жорж Новер таваллуд айёмининг кунида ўтказила бошланган. Ушбу кун бизнинг юртда ҳам ўзгача тарзда нишонланади. Ўзбек миллий рақсининг шаклланиши ва уни тарғиб этишда кўплаб устозларни профессионал раққос ва раққосаларни ештириб чиқараётган Республика бўйича ягона Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби миллий рақс санъатининг ўчоқларидан биридир.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби нафақат жонажон Ўзбекистонимизни, балки МДҲ давлатлари ва умуман чет эллардаги хореография санъат соҳасига кўплаб мумтоз,миллий рақс ва балет намоёндаларини етказиб беради. Хореография олий мактаби тўғрисида тўҳталишдан олдин унинг илк илдизларига назар солсак.

1933 йил – рақс санъати соҳасида етук мутаҳассис кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида биринчи балет мактаб-студияси ташкил этилган. Мактаб-студияда ўз даврининг таниқли санъаткорлари Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Елена Обухова, Валентина Губскаялар педагогик фаолиятларини бошлаб, дастлабки мутаҳассис – педагоглар жамоасини ташкил этишган. 1939 йил – мактаб-студияга Тамарахоним номи берилган. Ушбу билим юртидан Галия Измаилова, Гулнора Маваева, Клара Юсупова, Ҳалима Камилова, Розия Каримова каби халқ артистлари, Майя Шерова, Маҳмуда Мусаева, Нейля Баширова, Фатима Насирова, Раиса Ходжисаидова, Рафик Султанов, Ражаб Тангуриев каби хизмат кўрсатган артистлар етишиб чиққанлар. 1947 йил – мактаб-студияга Хореография билим юрти мақоми берилган. Ушбу билим юрти битирувчилари орасидан бир қанча таниқли хореографлар, балетмейстерлар, ижрочилар етишиб чиққан, жумладан: Давлат мукофоти совриндори ва халқ артистлари: Виталий Васильев, Гули Хамраева, Валентина Проскурина, Тамара Юнусова, Равшаной Шарипова, Қундуз Миркаримова, Дилафруз ДЖабборова, Қизлархон Дўстмухамедова, Ўгилой Мухамедова, Қодир Мўминов, Ибрагим Юсупов, Малика Ахмедова, Маъмура Эргашева, Гулчехра Комилова, Валентина Романова, Зухра Сафарова ва бошқалар. Хизмат кўрсатган артистлар: Н.Хасанова, Гульчехра Фазилджанова, Зулейха Рахматуллаева, Эркиной Расулходжаева, Севиля Тангуриева, Гуля Джураева, Феруза Салихова, Назира Якубова, Зиёда Мадрахимова, Насиба Мадрахимова, Карима Узакова, Раъно Низамова, Вадим Геллертов, Гулчеҳра Азимова, Тамара Юнусова, Нарзиддин Шерматов, Феруза Сагидуллаева, Ашот Геворгян, Зинаида Гиясова, Эркин Қаххаров, Гульнора Ширинова, Сўғдиона Исроилова, Ирода Исмоилова ва бошқалардир.

1997 йилда эса рақс соҳасида катта ўзгариш бўлди, яъни – Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ташкаббуси билан 8 январдаги “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-1695-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 21 февралдаги “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 101-сонли қарори асосида Тошкент давлат маданият институтининг хореография бўлими ва Тошкент хореография билим юрти негизида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ташкил этилди.

Бугунги кунда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибида узлуксиз таълимни таъминловчи уч бўғиндан иборат ихтисослашган мактаб-интернат, хореография коллежи ҳамда бакалавр ва магистр даражасидаги мутахассисларни тайёрловчи олий мактаб фаолият кўрсатмоқда. Иҳтисослашган мактаб-интернат ва хореография коллежида ўқувчилар миллий рақс ва классик (мумтоз) рақс йўналишлари бўйича таълим олиб “Балет артисти” ва “Миллий рақс ансамбли артисти” касбий малакаларига эга бўлмоқдалар. Олий мактабнинг юқори босқичида “Хореография” ва “Санъатшунослик” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Рақс санъати жуда бой тарихга эга. Ўзбек миллий рақс санъатининг ривожланиши ва уни тарғиб этишда катта маъсулият ва тинимсиз ҳаракат, меҳнат билан фаолият кўрсатиб келаётган, истеъдодли ёшларни тарбиялаб юртимизга керакли бўлган кадрларни етиштириб чиқараётган,жонкуяр, фидоий меҳнатсевар инсонлардан бири, Тошкент давлат миллий рақс ва ҳореография олий мактаби ректори Шуҳрат Маҳмутович Тохтасимовдир. Бугун биз улар билан билан яқиндан сухбатлашдик:

- Ассалому Алайкум. Биламизки, сиз Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида анча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқдасиз. Айтингчи, сизда рақс санъатига бўлган қизиқиш қачондан пайдо бўлган ва қандай қилиб бу даражага эришдингиз?

Шуҳрат Маҳмутович Тохтасимов:

- Олий мактаб менинг ўз уйим деб бемалол айта оламан. Чунки мен бу ерга келганимда 10 ёшда эдим. Рақс санъатига болалигимдан қизиқиш пайдо бўлганлиги сабабли ота- онам мени 3-синфни битиришим билан 1970-йили Хореография билим юртига олиб келишган. 8 йил мумтоз рақс йўналишида таълим олганман,1978-йили Хореография билим юртини битириб, балет артисти мутаҳассислигига эга бўлганман. 1980-1984-йилларда Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида балет артисти бўлиб ишлаганман. Ўша пайтда мен юқори профессинал маҳоратга эга балет артистлари билан ишлашга муваффақ бўлганман. Бу мен учун жуда катта мактаб вазифасини ўтаган. 1984-1988 йилларда эса Москвадаги театр ва санъат институтида таҳсил олдим. Мен бу масканда 2-мутахассис яъни педагог балетмейстер бўлиб қайтдим. 1988-йилдан бери Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Бу ерда мен олдин оддий ўқитувчи бўлиб ишладим, сўнг “Хореография” кафедрасида раҳбар, ва 2012-йилдан бери шу кунгача олий мактаб Ректори лавозимида ишлаб келаяпман.

- Хар бир инсоннинг қўлидан етаклаб, илму-фан ўргатиб сабоқ берадиган, йиқилса оёққа тургизадиган устози бўлади. Сиз ҳам мана шу мактабда ўқувчи, талаба бўлгансиз.Устозларингиз хақида нималар дея оласиз? Биринчи устозингиз ким бўлган?

- Бу борада мен ўзимни баҳтли инсон деб хисоблайман. Негаки мен яхши устозларнинг қўлида таҳсил олдим ва шу даражага етишимда ҳам уларнинг ҳиссаси катта. Менинг илк ўқитувчим мумтоз рақс фанидан Смакина Таскира Абдураҳмоновна бўлган. Бу инсонни умуман эсдан чиқариб бўлмайди. Шу аёл менга илк бора балет санъатини ўргатиб, ушбу соҳага бўлган қизиқишимни янада ўширган. Ундан ташқари менга ҳалқ сахна рақси фанидан, Григорий Владимирович Ижицкий, ўзбек рақс фанидан Клавдия Алексеевна Галетколар дарс ўтган. (битирувчи синфим) Булар бизга нафақат рақс санъатининг сир-асрорларини балки, мен шуларнинг қўлида ҳаёт дарсини ҳам ўтаганман. Устозларимга мингдан минг рахмат айтаман.

- Ҳозирги кунда Маданият ва санъат соҳасида кўп қароралар қабул қилинди. Ижобий ишлар йўлга қўйилмоқда, Тошкент давлат миллий рақс ва хороеграфия олий мактабидачи? Рақс санъатидачи? Қандай янгиликлар бўлиши кутилаяпти ва буларнинг мисолида биз нималарни кўришимиз мумкин?

- Мана давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг 2017-йил 3-август куни Тошкент шаҳри мамлакатимиз ижодкор, зиёлилари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёнининг 39-бандида белгиланганТошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига –“Ипотекабанк”ининг ҳомийлик қилиши эса олий мактабимиз ва унда таҳсил олаётган ёшлар учун хам ўқитувчи педагоглар учун ҳам жуда катта ютуқдир. Биз 2017-2018-йилларда 3 гурух ўқитувчиларни малака оширишлари учун хориж сафарларига юбордик ва яна юбораяпмиз.Ўзим ҳам икки марта Москвада бўлиб ўтган конфренсияларда қатнашиб келдим. Ўз хохиши бўлган иқтидорли талабаларнинг барчаси ҳар йили жаҳон миқёсида бўлиб ўтадиган турли конференсиялар, танловларга, байрам-у тантаналарда қатнашиб, ўзбек ҳалқининг маънавий мероси ҳисобланган миллий рақсларини бутун дунёга тараннум этиб келишаяпди. Шунингдек олий мактабимиз мактаб интернатига керакли бўлган жиҳозлар билан таминланди. Умуман олганда ўқувчи ёшларни яхши билим олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Яна бир янгилик, Президентимиз ташаббуси билан олий мактабнинг бакалавр ва магистр талабалари учун алоҳида бинонинг яъни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг олти қаватли ўқув биносини тегишли ҳудуди билан бирга берилди. Ҳозирда эса ушбу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Мана шу биз ўтирган бино ҳам қайта таъмирдан чиқарилиб, мактаб ва коллежимиз ўқувчилари учун янада қулай ва шинам ўқув масканига айланади.

- Мана бугунги кунда миллий рақсимиз гуллаб яшнаши олий мактаб талабалари яхши таъли молишлари учун шунча ишлар амалга оширалаяпти. Сизнинг ўқувчи талабаларингиз бу имкониятлардан тўғри фойдалана олишаяптими, сизни ишончингизни оқлай олишаяптими?

- Албатта мен ўқувчи ва талабаларимдан жуда ҳам мамнунман. Улар менинг ишончимни оқлашмоқда. Мен доимо кўпроқ кўрик -танловларга бориб, ўзларини синаб кўриши, қолаверса ўзбек миллий рақсимизни бутун дунёга тарғиб этиши учун қўлдан келганчи ёрдам бераман. Бизнинг истеъдодли ёшлармиз,нафақат Республика балки, Халқаро миқёсдаги барча танловларда нуфузли ўринларни олиб қайтишмоқда. Масалан мана яқинда бўлиб ўтган, Қозоғистон Республикаси Олмата шаҳридаги А.Селезнёв номли Хореография билим юртида ўтказилган,VI Халқаро “Орлео” кўрик-танловида бизнинг Тошкент давлат миллий рақс ва ҳореография олий мактабидан 18нафар ўқувчилар иштирок этиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Япония ЮАР давлатлари орасидан учта 1-ўрин, бешта 2-ўрин ва битта 3-ўринларга сазовор бўлиб қайтишди. Бу ҳаммаси эмас бизнинг тиришқоқ ёшларимиз қандай кўрик-танловда иштирок этмасин албатта соврин билан қайтишади.

- “Гуруч курмаксиз бўлмайди”, деганларидек бугунги ёшлар орасида ўзбек миллий рақсларини бузувчи унга ортиқча кераксиз ҳаракатларни қўшиб,миллий рақсимизга путур етказаётганлар хам бор. Энг ачинарли томони мана шу олий мактабни битириб кетиб ташқарида ўзбошимчалик билан ўзи шунча йил қийналиб, устозлардан ўрганган миллий харакатлари ўрнига, осонгина жаргон ҳаракатларини қўшиб, бир бутун рақсни йўққа чиқараётганларга қарата нима дея оласиз. Бунинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилаяпди.

- Бизнинг ўзбек миллий рақсимизга ҳос бўлмаган харакатларни кўшиб, уни бузётганларни кўрсам жуда куюнаман. Телевидения, матбуот ходимлари ҳам менга бу борада кўп мурожат қилишган. Улар менга тарбия мактабдан бошланиши керак-ку, дейишади. Лекин биз ўзбек миллий рақсимиз меросларининг барчасини ушбу масканда сақлаб қолаяпмиз. Миллий рақс мутахассисларини етиштириб чиқараяпмиз. Биз доимо ўқувчиларимизга тўғри тарбия берамиз. Яна бир нарсага эътибор қаратиш керак, рақс санъати шундай бир санъатки, уни фақат ўзида, ичида қобилияти бор, яратган томонидан бериладиган истеъдодлиларгина бизнинг даргохда ўқиши мумкин. Саҳнада хаммаси аён бўлади.У шунчаки ўқиш учун келдими, ёки ростанам қобилиятлими? Саҳна буларнинг барчасини сотиб қўяди. Биз шунга қараб ўқувчиларни танлаб оламиз ва дарс жараёнида фақат ўзимизга ҳос бўлган харакатларни ҳам назарий ҳам амалий ўргатиб борамиз. Лекин шунга қарамай ўз оёғига болта уриб, ўзининг устозлари, мактаби умуман ватани олдида бундай иш қилаётганлар, вақти келиб ўзи қазиган чоғга ўзи йиқилади. Асл нарса хеч қачон ўз сифатини йўқотмайди. Мен ҳамиша айтаман, бизнинг рақс санъатимиз шундай санъатки, худди спортда эрта-ю кеч залдан чиқмай, ҳаракат қилган инсон мақсадига этганидек, рақсда ҳам фидоийлик талаб этилади. Кунига кўп соатлаб машқ қилиб, ўз устида ишлаб, устозларнинг гапларига қулоқ солиб ситқидилдан интилган инсон, рақс санъатининг чўққисига албатта чиқади. Лекин ўзбошимчалик қилиб эмас.

- Келгусида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаб олдида турган мақсад ва вазифалар кутилаётган режалар...

- Биз олдимизга қўйган катта мақсадимиз бу, юртимизга керакли кадрларни етиштириб чиқариш. Ўзбек миллий рақсини сақлаш,тиклаш ва уни бойитиш, Мукаррама Турғунбоева, Қундуз Миркаримова, Юлдуз Исматовалардек етук мутахассисларни тайёрлаш. Шунингдек таълим жараёнини янада кучайтириш. Талабаларимизни янада билимларини ошириш мақсадида хориж мамлакатларидан катта балет артистлари, рақс санъати малакали мутаҳассисларини чақириб тажриба ўташлари учун шароитлар яратиш. Давлатимиз томонидан ўзбек миллий рақсини янада ривожланиши умуман Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабимизда таҳсил олаётган ёшларимизни баркамол бўлиб вояга етишлари,эртага маҳоратли рақс усталари бўлиб етишишлари учун ҳар томонлама, хам моддий хам маънавий томондан шарт-шароитлар яратиб бераяпти,биз ҳам шунга яраша жавоб қайтаришимиз керак. Ёшларимиз бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юртимизнинг довруғини кўкларга кўтариши керак.

- Илиқ суҳбат учун катта раҳмат!

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Санъатшунослик” йўналиши талабаси

Мафтуна Мирзахўжаева





Другие материалы рубрики

27.04.2018 / 17:10:54

"Поздравляем юбиляра: Джуме Сабуровичу Сабурову – 75!"

Более 60 лет, отданных музыке! Сложный путь от детского дома до огромных профессиональных достижений и всеобщего уважения! Далее...

27.04.2018 / 17:07:57

Узбекистан и Россия упростили получение патента для мигрантов

Ранее мигрантам из Узбекистана для получения патента приходилось сдавать экзамены на знание русского языка и оплачивать страховку непосредственно в РФ, теперь это можно будет сделать в Узбекистане. Далее...

27.04.2018 / 16:50:29

Совершенствование деятельности в религиозно-просветительской сфере

Осуществляемые реформы религиозно-просветительской сферы способствуют изучению и пропаганде богатого научного и исторического наследия, а также играют значительную роль в повышении религиозного сознания нашего народа, исповедовавшего религию Ислам на протяжении многих веков. Далее...

27.04.2018 / 12:30:43

Узбекистан планирует открыть в Тольятти текстильную фабрику и Торговый дом

На днях узбекская делегация посетила Тольятти, где также обсуждала с российскими коллегами сотрудничество в области образования и туризма и обмен опытом в вопросах водосбережения и строительства канатных дорог. Далее...

26.04.2018 / 21:44:08

Первую премию "За заслуги перед Евразией" в Анкаре решено присудить Президенту Узбекистана

В столице Турции состоялась церемония награждения первых лауреатов премии "За заслуги перед Евразией", учрежденной недавно турецким общественным объединением деловых людей EcoAvrasya. Далее...





30.04.2024 / 13:25:14
"Следы на песке": в Самарканде открылась выставка, посвященная Аральскому морю
 
28.04.2024 / 12:14:12
Персональная выставка Мухтархана Исанова и его внука Эмина Мухтархонова "Связь поколений" производит большое впечатление
 


25.04.2024 / 13:02:16
Международная премьера художественного фильма узбекского кинорежиссера Зульфикара Мусакова "Шурочка". О чем подумали зрители...
 
13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


01.05.2024 / 11:39:33
ПОДВИГ СТРАСТНОГО БОРЦА ЗА МИР , НАРОДНОГО ПОЭТА УЗБЕКИСТАНА ГАФУРА ГУЛЯМА В ПАМЯТИ НАРОДОВ НА ВЕКА
 
25.04.2024 / 19:02:49
Русский дом в Ташкенте принял участие в международной конференции "Русский язык и литература в современном мире", посвященной 100-летию со дня рождения выдающегося русского писателя В.П. Астафьева, которая прошла в Национальном университете
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте