Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
06.05.2020 / 16:54:19

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг ахбороти кўриб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида парламентнинг устувор вазифалари тўғрисида тўхталиб, жумладан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини ташкил этиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижро этиш ҳам Қонунчилик палатасининг диққат марказида бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратганди.Давлат бошлиғи таъкидлаганидек, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир”.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 5 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида биринчи маротаба Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ахбороти кўриб чиқилди. Ахборот 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро  мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолатига бағишланган.

Қонунчилик палатаси мажлисида янгиланаётган Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро  ҳамкорлик борасида ҳам ривожланишнинг янги босқичига кўтарилгани эътироф этилди. Мамлакат халқаро  норма ижодкорлиги фаолиятининг фаол иштирокчиси сифатида янги халқаро  шартномаларнинг ташаббускори сифатида жаҳон майдонига дадил чиқаётгани буни тасдиқлайди.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу халқаро ташкилотнинг 73-сессиясида илгари сурган ташаббус ҳаётга татбиқ этилганига яққол амалий мисолдир. Бу муҳим натижа Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи юксалишига катта туртки берди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборотида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳозирги пайтгача инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатга, жумладан БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган. Ўзбекистон томонидан ушбу халқаро ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича миллий маърузалар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига доимий равишда тақдим этиб борилмоқда.

Мамлакатда кейинги икки йилда мазкур халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган инсон  ҳуқуқлари ва эркинликларига доир нормаларни миллий қонунчиликка  имплементация қилиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги нишонланган кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу қарор, ўз навбатида, инсон ҳуқуқларига доир маърузаларни тайёрлаш бўйича миллий механизмларни мустаҳкамлаш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини амалга ошириш борасида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг чақириғига жавоб бўлди.

Қарорда Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиши белгиланган. Ҳозирги кунда ушбу ахборот тегишли тартибда киритилди.

Парламентлараро Иттифоқ тавсияларига асосан Марказ билан Олий Мажлис палаталари ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик ўрнатилган. Жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича миллий маърузалар лойиҳалари ҳамда бу маърузаларни БМТнинг шартномавий қўмиталарида кўриб чиқиш натижалари юзасидан парламент қўмиталарида мунтазам муҳокамалар ўтказиш анъанаси шакллантирилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларига изчил амал қилинмоқда. Хусусан, бугунги кунда бу борада миллий ҳаракатлар режаларини («Йўл хариталари»ни) бевосита Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилган.

Халқаро мажбуриятларни амалга ошириш мақсадида ўтган даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрланди. Жумладан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”, “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига таклифлар берилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ташаббуслари БМТ даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакатимизга БМТ Бош котиби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар, БМТнинг Диний эътиқод бўйича махсус маърузачисининг амалга оширган ташрифлари катта аҳамиятга эга бўлди.

2018 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ ташкил этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форумда БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқларининг “самарқандча руҳи”ни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлади.

Бош Ассамблеянинг 72-сессиясида Ўзбекистон БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясиниишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Халқаро ҳужжат лойиҳаси барча манфаатдор томонларга муҳокама учун жўнатилди.

2019 йилда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг 40 йиллигини нишонлашга бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди.

2019 йил сентябрида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга келди. БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулида бўлди.

2019 йилда Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича бешта миллий маъруза тайёрланиб, тақдим этилди. Хусусан, БМТ томонидан Қийноқлар бўйича конвенция бажарилиши борасида Ўзбекистоннинг Бешинчи маърузаси ҳамда Ирқий камситишлар барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг Ўнинчи-Ўн иккинчи маърузаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури парламент томонидан тасдиқланди. Шу асосда “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар изчил бажарилмоқда.

БМТнинг устав ва шартномавий органлари, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон 2021-2023 йилларга бўлган даврда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик учун номзодини илгари суриши бўйича баёнот берди. Ҳозирда мазкур Кенгашга аъзолик учун номзодни илгари суриш бўйича сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси билан ҳамкорлиги фаоллашди. Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини тайёрлашда фаол иштирок этди ва Декларацияда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим тўғрисидаги нормаларни киритишни таклиф этди.

2019 йил 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинч, демократик жамиятлар қуриш ва барқарор ривожланишда ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзуида Олтинчи йиллик семинари ўтказилди. Халқаро анжуман якунида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Ўтган давр мобайнида инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг 4 та конвенцияси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг 3 та шартномаси ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлар тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлиги фаоллашди. Ўзбекистонга «Хьюман Райтс Вотч», «Амнести Интернейшнл», «Коттон Кампейн», Норвегия Хельсинки қўмитаси, Халқаро юристлар комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик каби халқаро ташкилотларнинг делегациялари ташриф буюрди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки  тобора кучайиб бормоқда.

Мазкур институтлар юртимизда демократик қадриятларни ҳимоя қилишда фаол қатнашмоқда. Кейинги даврда уларнинг давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти тубдан кучайгани алоҳида эътиборга моликдир.

Ялпи мажлисда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутатлари инсон ҳуқуқлари қонун устуворлиги ва демократия амалда бўлган барча жамиятлар қўллаб-қувватлайдиган асосий тамойил эканига эътибор қаратдилар. Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш – биз барпо этаётган адолатли жамиятнинг узвий хусусияти, миллий ва умуминсоний мезони ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ушбу йўналишдаги фаолияти депутатлар томонидан маъқулланди. Шу билан бирга, қонун лойиҳаларини инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари билан мукаммаллаштириш, бу борада ривожланган давлатларнинг ибратли тажрибасини ўрганиш, сайловчиларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича фикрлар билдирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро  мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахбороти тўғрисида тегишли қарор қабул қилди.

        

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати




Другие материалы рубрики

05.05.2020 / 22:05:16

Память о наших предках – чистый и неиссякаемый источник

Наша история об удивительных людях – супругах Абдурахмон Ходжа-оглы и Угилой-ая из далекого кишлака Тулакул Чиракчинского района, приютивших в годы Второй мировой войны 15 сирот, потерявших своих родных в лихое военное время, имея при этом своих детишек, которые в то время были мал-мала меньше Далее...

05.05.2020 / 22:02:57

Израиль разрабатывает способы борьбы с COVID-19

Израиль продолжает бороться с пандемией и разрабатывать эффективные методы победы над коронавирусом. Премьер-министр Биньямин Нетаньяху вчера, 4 мая, принял участие в конференции лидеров по борьбе с COVID-19 по приглашению председателя Европейской комиссии Урсулы фон Дер Ляйен и сообщил, что Израиль инвестирует 60 миллионов долларов США в исследования по разработке лекарств и вакцины против коронавируса Далее...

05.05.2020 / 22:00:28

Жители Нидерландов признали снимок военнопленных узбеков в Амерсфорте одной из самым впечатляющих фотографий Второй мировой войны

К 75-летию Победы в Нидерландах представлен проект "Вторая мировая война в 100 фотографиях". Среди наиболее впечатляющих снимков в него внесена фотография военнопленных узбеков в Амерсфорте Далее...

05.05.2020 / 14:47:14

Верховный представитель / вице-президент ЕК Жозеп Боррель и министр иностранных дел Абдулазиз Камилов переговорили по телефону

4 мая Верховный представитель / вице-президент ЕК Боррель провел телефонный разговор с министром иностранных дел Узбекистана Абдулазизом Камиловым, чтобы обсудить глобальны меры в ответ на пандемию коронавируса, поддержку ЕС Узбекистану в решении данной проблемы, двустороннюю повестку ЕС-Узбекистан и другие вопросы регионального характера, связанные с ситуацией в Центральной Азии. Далее...

04.05.2020 / 22:02:56

Священные островки памяти

Прошло 75 лет с тех пор, как праздник 9 мая стал днем ликования и днем великой скорби, который, несмотря на прошедшие годы, никого не оставляет равнодушным. Выросли уже внуки у бывших фронтовиков, подрастают правнуки. Жизнь продолжается по своим незыблемым законам Далее...





13.04.2024 / 14:06:55
"ШУМ БОЛА" XI-ФЕСТИВАЛЬ КИНО ДЛЯ ДЕТЕЙ И МОЛОДЕЖИ
 
08.04.2024 / 11:57:58
В Ташкенте прошли показы документальных фильмов "Из Ташкента в Нью-Йорк и обратно" и "Самарканд- вечный город". После просмотра состоялась оживленная дискуссия
 


20.04.2024 / 14:50:45
Замечательному педагогу Лидии Флорентьевой исполнилось 95 лет, а её творческой педагогической деятельности уже более 70 лет. Благодарные ученики выражают ей искреннюю признательность и поздравляют любимого педагога
 
19.04.2024 / 14:13:05
В Большом зале Государственной консерватории Узбекистана с большим успехом прошло выступление Государственного симфонического оркестра Узбекистана под управлением Камолиддина Уринбаева
 


22.04.2024 / 11:19:13
На флейте о цветущей сакуре
 
09.04.2024 / 12:19:35
Русский дом в Ташкенте провел "Книжный завтрак" с поэтом, прозаиком, переводчиком, критиком и эссеистом Сухбатом Афлатуни.
 


22.04.2024 / 12:28:08
Посольство США и представители Министерства дошкольного образования Узбекистана провели в отеле "Интерконтиненталь" церемонию завершения программы "Англоговорящая нация". Но будет другое продолжение...
 
21.04.2024 / 13:32:11
Вспоминая недавнюю встречу в Клубе "Интеллектуал". Почему все получилось отлично...Почему так должно быть всегда. Авторитетное мнение членов клуба и не только…
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте