Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
31.07.2015 / 23:26:43

РЕЙНГОЛЬД ГЛИЭР


Санъат соҳасида шундай даҳолар яшаб ўтганки, уларсиз маданият, хусусан мусиқа тарихи “тароватсизроқ”, “кўримсизроқ” тус олган бўлар эди. Ўзбекистон  ва Озарбайжон халқ артисти, санъатшунослик фанлари доктори, П.И.Чайковский номидаги Москва давлат консерваторияси профессори, дирижёр ва жамоат арбоби,  уч маротаба Давлат мукофоти лауреати, етук рус композитори Рейнгольд Морицевич Глиэр нафақат Россия, балқи Озарбайжон ва Ўзбекистон мусиқа маданияти тарихида ёрқин ва ўчмас из қолдирди. Р.М. Глиэр томонидан Ўзбекистонда амалга оширилган ижодий, маърифий, маданий ва ташкилий ишлар ҳозирги кунимизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ўзбекистонда кўп овозли мусиқанинг шаклланиши ва ривожланиши борасида гап кетар экан, бир қанча рус композиторлари қаторида Р.М. Глиэр номини ҳам алоҳида зикр этиш жоиз. Ўзбек мусиқали драмаси, ўзбек операси ва бошқа ижод соҳаларида эришилган дастлабки ютуқлар бевосита Р.М. Глиэр номи билан боғлиқдир. Шу билан бирга етук ва чуқур мусиқий билимларга эга ёшларни етиштириб келаётган Глиэр номидаги РИМАЛ нинг ташкил топиши ва муваффаққиятлари замирида ҳам Р.М. Глиэрнинг ҳатти-харакатлари ётади. Шунингдек, бу толмас ижодкорнинг турли жанрлардаги моҳирона яратган асарлари жаҳон мусиқа маданияти хазинасидан қимматли жой эгаллаган. У яратган гўзал асарлар бугунги кунда ҳам инсонларга эстетик завқ бериб келмоқда ва мусиқий-ўқув дастурларидан тортиб, профессионал созанда ва хонандаларнинг репертуарларидан ҳам кенг ўрин олган.

Рейнгольд  Морицевич  Глиэр  1875-йил 11-январда Киев  шаҳрида  туғилади. У ўзининг оиласидаги мусиқий муҳит туфайли мусиқа санъати билан жуда эрта танишади. Тез орада скрипка чолғуси бўйича таълим олиб, ўн  тўрт ёшидан бошлаб фортепиано ва скрипка учун  кичик асарлар ёза бошлайди. Унинг бу ижодий қобилияти мусиқа билим юртлари ва Москва консерваториясида олган чуқур назарий билим ва кўникмалари билан янада ривожланади ҳамда етук ижодкор бўлишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Глиэр  Москва консерваториясини маҳоратли скрипкачи ва бир қатор мусиқий асарлар муаллифи сифатида олтин  медаль билан тамомлайди. Унинг  номи консерваториянинг кичик зали олдидаги мармарга С. Танеев, С. Рахманинов, А.Скрябин  сингари  атоқли мусиқа арбобларининг номи билан бир қатор ёзиб қўйилади.

Р.М. Глиер Москва консерваториясидаги ўқиши даврида профессор И. Гржималидан скрипка, П. Чайковскийнинг шогирдлари С. Танеев, А.Аренский, М. Ипполитов-Иванов сингари атоқли композиторлардан мусиқа назариясига оид билимларни олади ва умрининг оҳирига қадар ўз устозларига хурмат ва эҳтиромда бўлади. Глиэр ўзининг хотираларида устози С. Танеевдаги ўқувчиларга бўлган таъсир жуда улкан эканлиги, санъатга бўлган фидоийлиги[U1]  ва ўзига нисбатан жуда талабчан бўлганлиги ҳақида юксак эҳтиром билан тўҳталиб ўтади.

Р. М. Глиэр ўз устозларидан мерос қилиб олган тарбиявий тамойилларга таянади ва улардан олган билим ҳамда малакаларни имкон қадар ўз шогирдларига етказишга ҳаракат қилади. Глиэр 1920-йилдан бошлаб Москва консерваториясида профессор лавозимида ишлай бошлади. Айниқса шу даврда унинг педагогик фаолияти кенг қулоч ёзди. Глиэр синфида С. Прокофьев, М. Мясковский, Л.Ревуцкий, Б. Лятошинский каби машҳур композиторлар: А. Мутли, А. Соколов, И. Способин сингари етук мусиқашунослар ва бошқа ўнлаб мусиқа арбоблари таълим оладилар. Етук композитор С. Прокофьев устози Глиэр тўғрисида ҳурмат билан шундай дейди:  “Менда композиторликка бўлган иштиёқни илк бор Глиэр уйғотган эди. Шуниси қизиқки, қайси композитордан “Сиз кимда ўқигансиз ? ” деб сўрасам, у Глиэр ёки Глиэрнинг шогирдларидан таълим олганлигини айтар эди. Устозим доим ўқувчи қалбига сингиб кирар, орзу-хавасларини пайқар, бу орзуларини ҳар томонлама бойитиш ва ривожлантиришга интилар эди.”

Глиэр устоз сифатида ўз шогирдларига қарата “ Ўқиш — бу ҳамиша ўз олдингизга янгидан янги вазифаларни қўйиш, эришган муваффаққият билан қаноатланиб қолмаслик, ҳамма вақт олдинга интилиш демакдир” — дея таъкидлар эди. Глиэрнинг бу қимматли фикрлари бир ярим аср аввал айтилган бўлсада, ҳудди ҳозирги кун одамларига қаратилгандек ва бу сўзлар бугунги ёш авлод учун устувор шиорлардан бири бўлиб келмоқда. Шунингдек унинг “композитор кўп нарсани билиши, кўп нарсани бажара олиши керак. Консерватория — бу минимум, муҳими — бу ҳаётдир” деган фикри жуда ҳам чуқур мазмун-маъно касб этади ҳамда кишини беихтиёр ҳаётга янада теранроқ қарашга, ўз билим ва кўникмаларини мунтазам равишда юксалтириб боришга ундайди.

Р.М.Глиэр рус, украин халқ мусиқасини ўрганиш билан бир қаторда, 30-йиллардан бошлаб ўзбек мусиқа маданияти билан қизиқа бошлади. Ўша пайтларда ўзбек халқининг асрлар давомида ривожланиб келган ҳисобсиз ашула ва қўшиқлари, ўйноқи ялла ва лапарлари, салмоқли мақомлари, жозибадор рақслари композиторни ўзига жалб қилиб олган эди. У Т. Содиқов бошчилигида ўзбек халқ мусиқа ижоди билан танишди ва ўзбек фольклорини синчиклаб ўрганди. Ўзбек мусиқасини ўрганиш даврида эшитганлари кейинчалик Глиэр ижодида ўз аксини топади. Бу тўғрида Глиэрнинг ўзи шундай дейди: “Менинг опера ва симфонияларимдаги зарбли чолғулар учун киритилган эпизодлар ўзбек мусиқасидан ва ўзбек ижрочиларидан олинган. Ўзбек халқи нафақат мусиқа соҳасида, балки барча соҳаларда ҳам иқтидорли халқдир.”

1936-йили Глиэр Т.Содиқов билан ҳамкорликда “Гулсара” мусиқали драмасини яратишга киришадилар. Бу асар 1936-йил 31-мартда Тошкентда томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинади. 1940-йил композитор Т.Содиқов билан ҳамкорликда ёзган “Лайли ва Мажнун” (Ш.Хуршид либреттоси) операси саҳна юзини кўрди. Улар “Гулсара”ни 1949-йил К.Яшин либреттоси асосида опера сифатида театрга тақдим этдилар.

Р.Глиэр мусиқали саҳна асарларини ёзиш билан бирга ўзбек халқ куйлари асосида 1940-йилда “Фарғона байрами” номли симфоник увертюра ёзди. Бу  асарда  Фарғона  водийсининг  ажойиб манзаралари ва хушчақчақ кишиларнинг шодиёнаси тараннум этилади. Увертюрада композитор ўзбек халқ куйлари “Чаманда гул”, “Андижон самоси” ва “Ҳил-ҳила  ёрим”дан маҳорат билан фойдаланган.

1940-йилда Т. Содиқов билан ҳамкорликда Алишер Навоийнинг гениал поэмаси асосида “Лайли ва Мажнун” операсини яратди. Бу операда, халқ куйлари, “Баёт IV”, “Чоргоҳ”, “Ушшоқ”, “Чорзарб”, “Ироқ” ва бошқа куйлардан иқтибос сифатида фойдаланилган.

Глиернинг бу каби саҳнавий асарларидан жой олган романс ва қўшиқларда ўзбекона миллий оҳангларни ярата олганлиги ва бу оҳангларга мос ва монанд гармония, ритм, тембр ва бошқа зарур ифодавий воситалар танлай олганлиги туфайли нафақат профессионал ижрочилар, балки оддий халқ томонидан ҳам севиб тингланади ва ҳар бир киши томонидан ёд олинади.

Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи тарихида ҳам Р. М. Глиэр муҳим ўрин тутади. Р.М Глиэр Ўзбекистонга ташриф буюрган йилларида (1936—1950) у мазкур мусиқа мактаби жамоаси билан учрашиб, ўзининг ўқитувчилари (С. Танеев, А. Аренский, М. Ипполитов-Аванов) ва ўқувчилари (С. Прокофьев, Н. Мясковский) ҳақида, шунингдек П. И. Чайковский, С. В. Рахманинов каби буюк композиторлар билан бўлган учрашувлари тўғрисида сўзлаб берар эди. Р.М. Глиэр мактаб (ҳозирда Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи) ҳаёти билан мунтазам қизиқар, унинг долзарб муаммолари ечимига ёрдам берар эди. 1953-йил 14-декабрда у Ўзбекистон Республикаси Министрлар кенгаши раиси У.Ю. Юсуповга хат орқали мактаб олдида турган бир қатор муаммолар юзасидан мурожаат этади ва мактаб қошида интернат очилиши кераклигини асослаб ҳам беради. Жумладан, “Бу ерда нафақат ерли миллатнинг етим болалари, балки республиканинг узоқ бурчакларида яшайдиган, таълим олишни хоҳлайдиган ва аъло мусиқий қобилиятга эга бўлган ўқувчилар ҳам ўқиши мумкин. Шу билан бирга умумтаълим синфларини ташкил қилиш ҳам керак. Бу эса — ўқувчилар вақтининг тежалишига, дарс жадвалини тўғри режалаштиришга, ўқув-тарбиявий ишлар сифатини оширишга, шунингдек ўқувчиларнинг муваффаққият билан ўсиб, юксалиб боришига кўмаклашади” деб ёзган эди, Глиэр. 1936-йил 22-июль куни ушбу мусиқа билим даргоҳига унинг номи берилади.

Глиернинг устун томонлари шундан иборат эдики, биринчидан у ўз миллатининг мусиқий олами билан чекланиб қолмай, нафақат Европа, балки Шарқ халқлари оҳангларини ҳам ақлан, ҳам қалбан ҳис этиб, ўз ижодида улардан маҳирона тарзда фойдалана олди. Хусусан, Глиер  қадимдан сайқалланиб келган рус, украин, ўзбек, озарбайжон ва бошқа кўплаб халқларнинг мусиқа меросига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади ва  уларга оқилона тарзда мурожаат этиб, шу асосида юксак бадиий савияли оргинал асарлар ярата олди.

Иккинчидан, Глиер ижодкор сифатида замонни “олдиндан кўра олар” эди. У яратган асарларнинг бугунги шиддатли даврда ҳам “ҳаёт”  эканлиги ва кишиларга ҳар томонлама маънавий кўмак улашаётганлиги  – бу фикримизнинг ёрқин далилидир.

Учинчидан, Глиер – серқирра фаолият соҳиби эди. У халқнинг дарди, ёш авлоднинг баркамол ва юксак интелектуал салоҳият касб этиши ва бошқа долзарб муаммолар билан доимо банд эди. Шу билан бир қаторда намунали ижод этганлиги, ҳар қандай зиёли инсоннинг, қолаверса оддий халқнинг ҳам юрагидан муносиб жой эгаллай олганлигини алоҳида эътироф этиш зарур. Шу ўринда буюк композитор С. Рахманинов томонидан эътироф этилган қуйидаги сщзларни эслаш жоиз: “Рейнгольд деган исмнинг унга мос тушганлигини айтмайсизми ! Ҳақиқатда у чин инсон сифатида ҳам исми жисмига мос соф олтинга ўхшайди”.

Тўртинчидан, Глиэр Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб бу ерда композиторлик мактабининг шаклланиши ва тараққиёти олдида турган муаммолар, Республика мусиқа маданияти учун ўзлаштирилиши зарур бўлган янги жанрлар ва шу каби масалалар бўйича ўзининг фидоийлик фаолиятини олиб борди. Унинг ҳатти-харакатлари ўлароқ, Марказий Осиё республикларининг маданияти янги йўналишда шаклланди ва ривож топди; Ўзбекистонда мусиқали драма, опера ва балет каби жанрлар қарор топиб, дастлабки профессионал  саҳна  асарлари юзага келди;  Олий малакали ижрочи ва композиторлар етишиб чиқди;  У ватанимиз мусиқа тарихида биринчи балетни яратди ва Ўзбекистон балет мусиқасининг асосчиси бўлиб қолди.

Рейнгольд Морицевич Глиэр Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожланиш йўлидаги улкан хизматлари учун “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони ва қатор орденлар билан тақдирланди. Ўзбекистон аҳолисининг композиторга бўлган самимий меҳмондўстлиги ва асарларини қизиқиш билан тинглаганлиги 75 ёшли кекса Глиэрни ҳаётида унутилмас хотира бўлиб қолган эди. Р.М. Глиер ёзган машҳур асарлари мусиқий таълим даргоҳларининг ўқувчилари ва етук ижрочилар репертуарларидан кенг ўрин олганлиги даҳо Глиерга бўлган эҳтиром белгисидир. Глиернинг ёзган асарлари жаҳон мусиқа маданиятининг  дурдона асарлари сирасига киради ва инсониятнинг ҳамиша ардоғида қолажак.

 

      Аlisher Qodirov     


 [U1]





Другие материалы рубрики

31.07.2015 / 10:40:07

Участники программы "Третье поколение-2015" получили персональные планы стажировки в Beeline

Крупнейший оператор связи Beeline сообщает о начале стажировки победителей программы "Третье поколение-2015" согласно определенным для каждого стажера индивидуальным планам развития. Далее...

30.07.2015 / 21:41:10

Европейский Союз собирает заявки на премию Лоренцо Натали в области журналистики

Премия Натали запускается в этом году под девизом "Сегодняшние истории могут изменить нашу историю завтра" и приурочена к Европейскому году развития 2015. В декабре Европейская комиссия вновь наградит журналистов за их выдающийся вклад в освещение вопросов, связанных с развитием и искоренением бедности. Далее...

30.07.2015 / 01:00:09

Новый вице-премьер будет курировать молодежную политику

Количество заместителей премьер-министра Узбекистана увеличилось с шести до семи. Далее...

30.07.2015 / 00:54:43

Художники из Узбекистана в Международном центре искусств в Париже

Художница из Узбекистана Инна Сандлер провела 3 месяца (с 3 апреля по 29 июня) в Международном центре искусств (Cité internationale des arts) в Париже. Далее...

30.07.2015 / 00:48:24

Илана Элия представит Израиль на Шарк Тароналари

Израильская певица Илана Элия обладает уникальным голосом. Она родилась в Израиле, в семье курдского происхождения. Творчество Элии основано как на ее собственном обширном культурном наследии, так и на богатой палитре звуков Ближнего Востока. Далее...





28.03.2024 / 16:52:52
В Международном караван-сарае культуры Икуо Хирояма завершилась фотовыставка "Шелковый путь , заполненный светом"
 
27.03.2024 / 12:32:55
Фонд развития культуры и искусства Узбекистана сообщает о создании Национального павильона Узбекистана во Всемирной выставке Expo Osaka 2025
 


21.03.2024 / 15:41:53
В Русском доме в Ташкенте состоялась премьера документального фильма "Мост"
 
14.03.2024 / 09:59:58
А Скорсезе забыли… "Оскар"-2024: новые правила, скандалы и один из самых сильных списков претендентов в истории главной кинопремии
 


28.03.2024 / 14:34:38
Большой успех учеников республиканской музыкальной школы им. Успенского на Международном конкурсе юных исполнителей в Бишкеке
 
28.03.2024 / 09:56:10
Профессор Виталий Львович Мелкомини. Рыцарь служения музе искусств
 


17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 
22.01.2024 / 10:44:10
"И это все о нем." Борис Бабаев
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте