Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж
Театр
Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
02.12.2014 / 12:01:25

Нима учун - "Фаррош кампирнинг туши"?


...Офтоб бор экан. Лекин ер юзига сира чиққиси келмас экан. Ҳар куни эрталаб Худога нола қиларкан. Ер юзида ифлос нарсалар кўп, ҳеч кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овутаркан. Сен чиқавергин, ер юзини ифлос нарсалардан тозалайдиган одамлар бор, дер экан...
Офтоб ҳар куни яна Худога нола қиларкан. Ер юзида ёмон одамлар бор. Уларниям кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овутаркан. Сен чиқавергин, қанча кўп нур сочсанг, ер юзида ёмон одамлар шунча камаяди, дер экан.
Ўткир Ҳошимов, “Дунёнинг ишлари”дан.


Офтоб сўзининг талқинлари кўп: қуёш, меҳр, кун каби. Инсон маънавиятини қалб қуёши дейишади. Маънавият инсоннинг нечта дипломи борлиги, олий маълумот эгаси эканлиги ёки эмаслиги, мавқе. Бойлиги билан эмас, атрофидаги инсонларга нисбатан бўлган самимий муомаласи, жамиятга тегадиган фойдаси билан белгиланади. Устоз ёзувчи, драматург Эркин Аъзам қаламига мансуб “Фаррош кампирнинг туши” (ёхуд иккинчи номи “Бошига “кулфат” тушган бир бекорчихона ҳангомаси) 2011 йилда “Ёшлик” журналида чоп этилган эди. Асар ёзилганидан кўра ўзгача тарзда яқин кунларда Ўзбек драма театрида саҳналаштирилди. Қизиқ, фаррош кампир ҳам бош қаҳрамон бўла олармикан, деган ўй билан режиссёр Сайфиддин Мелиев саҳна асарини кўришга ошиқдим. Билганга чин, билмаганга хипчин тарзидаги комедия ўз томошабинига хос ва мос саҳна асари бўлибди. Томошабинлардан кимдир тушунган, кимгадир эса воқеалар моҳияти “етиб бормаган”. Томошани кўриб анча вақтгача ўйлар гирдобида қолдим. Тушнинг бунга қандай алоқаси бор? Ахир кундалик ҳаётимиздаги, баъзи ташкилот ва корхоналарда бўлаётган воқеалар-ку!..
Хаёлда туш ҳақида ўқиган мулоҳазаларим гавдаланди.
Зигмунд Фрейд фикрича, тушда кишининг уйғоқ пайтидаги онг ости кечинмалари юзага қалқиб чиқади. Уйғоқ пайтида инсон кўпроқ онгга, ақлга бўйсунади. Унинг ҳатти-ҳаракатлари чегараланган, маълум бир йўналишга йўналтирилгандир. Тушда эса инсон эркинроқдир”. (Зигмунд Фрейд. Толкование сновидений).
Адабиётшунос олим Жаббор Эшонқулнинг фикрича, уйқу ва уйғоқ ҳолатлар инсон фаолиятининг икки қарама-қарши қутбидир. Бирида воқелик ва мантиқ ҳукмрон, иккинчисида эркинлик ва “Мен”и ҳукмрон.
Уйғоқ одам ўз фаолиятини мавжуд шароитининг мантиғига мослайди: у шу даврга мос кийим кияди, уй қуради, ташвиш чекади ва макон ҳамда замон талабига мос тарзда фикр юритиб, муносабат ва муомала қилади. У макон ва замон чегарасида яшашга, макон ва замон номидан гапиришга, фаолият юритишга, яшаш учун курашга, ундан ўзини ҳимоя қилишга мажбур. Уйқу ҳолатида макон ва замондан мутлақо халос бўлади. У ўз ички дунёси “Мен”и ихтиёрига ўтади. Макон ва замон уйқуда-туш кўриш жараёнида шахсни ушлаб қололмайди. “Мен” шунчалик кенгки, у ўзида барча маконларни, барча замонларни мужассам этади. Бу ерда уйғоқ пайтидаги яшаш учун кураш мантиқи “ўлади”. Кишининг уйғоқлигида унинг онгини жиловлаб турган бу мантиқ уйқуда мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қолади. У макон ва замон ахлоқидан, тартиб-қоидасидан, қонунларидан, яшаш тарзидан, таъқиб ва тақиқ хавфидан буткул қутулади, яъни буткул эркин бўлади. Унинг замон тартиб-қоидасидан таранг бўлган ақлий зўриқишлари барҳам топади. Ақл “дам” олади. Ана ўша пайтда фақат “Мен”га –ички дунёга хос истак-кечинмалар бош кўтаради. Уйғоқ одам ўзини ўраб турган воқеликнинг ижрочиси, уйқу эса ички ҳиссиётлар – руҳий дунё билан юзма-юз келишдир. Уйғоқ пайти ақлий истаклар. Ақлий муносабатлар пардалаб турган кечинмалар уйқу пайти одам билан юзма-юз келади, ўзини кўрсатади.
Туш инсон руҳиятининг кўзгуси. Фаррош кампир (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Донохон Бобохонова) ёмғирли ҳавода азонлаб шалаббо аҳволда ишга келади-ю, озгина пинакка кетади. Воқеалар жараёни ана шундан бошланади. Гарчи номи Қумри бўлса-да, бир оёғи тўрда, бир оёғи ерда бўлиш ўрнига “бир тпка”нинг тагидан туну-кун бир пулни иккинчи жойга ўтказиш билан “овора-ю сарсон” бекорчилар тўпланган ишхонага қатнашга мажбур. Дарди ичида. Ойимтилла келини уйда ўтирса, кун бермайди. Ўз меҳнат дафтарчасида ишласа нафақа пулининг нақд ярми “кесилиб кетади”. Шунинг учун ҳам келининг ўрнига “Дилнавоз хола” бўлиб ишлашга мажбур. Актрисанинг овоз товланишлари фаррошнинг дардини очиб берган.
Пьесада мавжуд бўлмаса-да, унга иўшхонада ҳар бир мутахассисга хизмат қилувчи тўрт шотир образи киритилган. Гумашталар образини артистлар Илҳом Бердиев, Саъдулла Ниёзов, Дилшод Раҳмонов, Тўлқин Набихўжаевлар қойилмақом қилиб яратишган. Улар керак бўлса - соябон, керак бўлса - хиёбоннинг ўриндиғи, керак бўлса - ташкилотнинг об-ҳавоси, муҳитини, даражасини очиб берувчи “термометр” вазифасини ўташади. Ёш актёрларнинг пластик ҳаракатлари, нутқлари орқали ташкилот ич-ичидан “чириб битганлиги”, сирти бўлса-да, пойдевори дарз кетганлигини билиш мумкин.
Раҳбар Раҳбарович образини Саид Абдуҳамидов яратган бўлиб, ундаги қатъиятсизлик, чумчуқ пир этса, юраги шиғ этадиган “қўғирчоқ раҳбарча” эканлигини нутқи, мимикаларида, ҳатти-ҳаракатида, айниқса, окахонидан бўлган қўнғироққа нисбатан жавобида англаш мумкин. Қизиғи шундаки, Раҳбар Раҳбарович ўз ходимларидан ҳам қўрқадиган инсон. У каламуш мисол ташкилотнинг бор-будини ўз манфаати йўлида сарф этган, пулларини совуриб юборган инсон, шунинг учун сирларини билган инсонларга нисбатан “тили калта”, камчилигини айтган тақдирда ҳам ходимлари уни менсишмайди. Дарров айбини юзига кўзгу қилишади. “Йўқ, мен раҳбарманми-йўқми?!..” деган саволига пичинг билан қарашади. Раҳбарчанинг тилёғмалигини, оқил эмаслигини телефондаги бошлиқ акахони билан бўлган суҳбатидан, “иккита “Т”-тил ва телефондан эҳтиёт бўлмаслигидаги танбеҳидан” суҳбати орқали актёрнинг нафас тиқилгудек бўлган нутқи билан бера олган. Хизмат лавозимига бефарқлиги, амали номини ошириш учунгина лозимлигини эса зарур ҳужжатга имзо чекишида у билан танишиб чиқмай, сариқ матбуотда чиқувчи бошқотирмани ечиш билан оворалидан билиб олса ҳам бўлади. Бундай раҳбари бор идора вайронкорликка маҳкум. Сариқ матбуотда чиққан Дилдора Фаёз деган қўшиқчининг тақдири унга қизиқ-ку, бироқ идорасида арзимайдиган мояна олувчи фаррошнинг оилавий аҳволига бефарқ, лоқайдлик касаллига чалинган. Олдидан оққан сувнинг қадрига етмайдиганларнинг хилидан.
Гумашталар ва тинмай Туркия ва боршқа давлатларга бўзчининг мокисидек қатнайдиган олибсотар маркетолог хоним (Дилрабо Тошпўлатова) Дилдора Фаёзнинг шоу-бизнес оламидаги саҳнада намоён бўлишини антиреклама тарзимда ажойиб тарзда кўрсатишган. Ҳаттоки реклама мизансаҳнасини “Туркиядан келган моллар бор!” дея томошабин юзида заҳарханда кулгу уйғотадиган тарзда якунлашган. Дилрабо ўз образини яратар экан, олибсотарларга хос бўлган психологик хусусиятларни нозик тарзда очган. Иш учун маркет вазифасини бажаради. Ҳатто муовин бува (Ўзбекистонда химзмат кўрсатган артист Жумадилла Раметов)нинг “четга ўте-е-ей, “Абу Сахий” деб жеркиб берувчи репликаси ишхонада у аслан нима билан машғул бўлишини рўй-рост кўрсатган. Иқтисодчи хоним (Изроҳат Муродова) қизил рангни севгувчи аёл бўлганлигидан қизил рўмол сўраганида бошидаги дуррани ҳам ечиб бериши, ҳисобчи хоним (Тўхтахон Суропова) важоҳат билан вишиллаб Раҳбар Раҳбаровичга - “Февраль ойида эсингиздами, бўш накладнойга пул ўтказиш учун ҳужжат тайёрлаётганингизда...” – деб важоҳат билан заҳрини сочаётганда маркетолог ўз ён дафтарчасига қараб, - “февраль ойида мендан фалон пул қарз эдингиз”- деганда ўчибгина қолади. Демак, бу идоранинг машмашалари-ю, қўрқуви бир-бирига ипсиз, занжирсимон тарзда боғланганлиги яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари сотувчи хонимнинг у эшикдан, бу эшикка қанор қопдек қўша-қўша сумкасини ортмоқлаб юриши ҳам, котиба қиз (Юлдуз Ҳайдарова) ва иқтисодчи хоним (Изроҳат Муродова)га гоҳ туфли, гоҳ алламбало нарсаларни таклиф этиши ёки самолётдаги учиш жараёнида стюардесса қизлар берган арзимаган шоколадни тақдим этиши ҳам табиий чиққан, сунъийлик кўзга ташланмайди.
Жумадилла Раметов яратган Муовин бува образи шарти кетиб-парти қолган, оёқда зўрға турса ҳам, ишга судралиб келадиган қария тимсолида намоён бўлади. Айниқса, 60, 70, 80, 90, 2000 йиллардан бери тўпланган қути-қути қоғозларни у ёқдан-бу ёққа судраб юриши, бугунги кунда ахборот компьютер технологиялари ривожланган даврда ҳам ишхона бюракратизм иллатидан қутулмаганлигини кўрсатади. Дилнавоз холани ўз номи билан “Қумри” деб чақирувчи биргина инсон ҳам шу Муовин бува, Раҳбар Раҳбаровичнинг лавозимга эришувига ҳам сабабчи шу қария. Гарчи “раҳбарча” уни “устоз” деб алқаса-да, тил учида қилинган муомала билан, самимий қилинган муомаланинг фарқига яхши боришини Жумадилла Раметов кўрсатиб бера олган. Бироқ Муовин бувада қатъият йўқ, у инсон бир гапни гапирса “сизники тўғри”,, антипозицияда туриб бошқа тараф гапирса “сизники тўғри” деб турувчи нейтрал шахслигини актёр ажиб талқин қилган-ки, унинг талқини тарозу посангисига ўхшайди. Қайцси бир палла оғир келса, шу тарафга ён босади. 40 йилги меҳнат фаолияти давомида ўз фикрига эга бўлмаслиги натижасида умри судралиш орқали ўтиб кетган. Ҳаттоки қачонлардир Қумри холани севган, бироқ тўғри, аниқ қарор қабул қилмаганлиги унга панд берганлиги тўрт гумашта ва ностальгия саҳнасидаги “Moon River’s” (Дарёдаги ой) оҳангига икки актёрнинг вальс тушиши орқали кўрсатилган. Ҳаттоки, тушки ошга бориш жараёнида чойнакка “оқбола” солиб бериб ичиришганлигида ҳам соғлиғи кўтармаса-да, “оқи” билан “қизили”ни аралаштирган Муовин бува “охирги манзили“га етиб боришини тезлаштиради-ю, актёрнинг “Мени шу аҳволда кўрганмидинг Қумри...” деган охирги нолишин ҳайқириғи пушаймон тўла унда чиққади актёр нутқида. Актёрнинг сўзлари, мимикаси, пластикаси бир-бирига уйғунлашган ҳолда ижро этилди-ки, залда ўтирган томошабинлардан бири “” уф. Нимкагадир димоғимга спирт ҳиди келиб кетди – деб юборди.
Ватанпарвар, маърифатпарвар, юртпарвар адиб, саркарда Алихонтўра Соғуний “Туркистон қайғуси” асарида, “Агар ўзбеклар палов-ош атрофида бирлашгандай бирлашганларида эди, дунёни олар эдилар"- деб ёзган эди. Бўлим бошлиғи-ю (Сардор Мансуров) ва Бош мухассис (Ш.Камолов) ўртасидаги баҳс ҳам “Ақидахон ва Мартинбекнинг тўй ошига бориш” ҳақидаги машмашадан бошланади. Бош мутахассис қизларимизнинг ғайри миллат вакилига хорижга турмушга чиқиб кетишларига қарши, Бўлим бошлиғига эса куёв қора бўладими. Қизил бўладими-фарқи йўқ. Муҳими – ош қора бўлмасин. Бугунги кунда глобаллашув даврида қизларимизнинг хорижжий мамлакатлардаги ирқи, динидан қатъий назар хорижлик куёвларга турмушга чиқиб кетиш масаласининг бир учи мана шу кичик саҳнада кўрсатилган бўлиб, кимдадир ғурур. Айниқса, Бўлим бошлиғининг, - “Оббо-о! (Мутахассислар хонасига имо этиб) Камлик қиляптими?.. Нима, сиздан сўраб тегсинми?! Эркинлик, демократия! Биз ҳам дунёга чиқиб бўлдик, оғайни! Ҳозир жаҳоннинг қай гўрига борманг, “тоғажон” деб тўрттаси бўйнингизга осилади! Замоннинг зайли-да, қўлингиздан нима келарди?” – дейиши унинг маънавий қиёфасини очади. Кимдадир қорин ғамидан ўзга ғам йўқлиги сўз ўйини орқали, “кунингдан бир кунинг бўлса ҳам ош - е, пулингдан бир пулинг қолса ҳам ош - е”, “Наҳорга ҳам ош, пешинга ҳам ош, кечқурун ҳам ош”, “ейишга ҳеч нарса бўлмагандан кейин ош ейилади-да” – деган киноялар орқали, иш вақтида ҳам ходимларнинг ўз ишланрини суистеъмол қилишликлари кўрсатилган.
Спектакль жараёнида хорижий мусиқалардан унумли фойдаланилганки, бу дунёга юз очган мамлакатимизга дунёнинг илғор тажрибалари билан биргаликда ёмон иллатлар ҳам кириб келаётганлиги кўрсатилгандек бўлган. Саҳна декорациясидаги нураб бораётган, ғишти кўчаётган деворлар ҳам майда-майда иллатлар туз мисол асрлар давомида етиб келган қадриятларимизни емиришини кўрсатаётгандек гўё...
Спектакль якунида барча ходимлар ташкилотнинг мол-мулкини талон-тарож қилишади-ю, Дилнавоз холага биргина раҳмат қолдиришади. Юқоридан ишхона бузилмаслиги ҳақида хабар келиб, ташкилотда ҳеч вақо қолмаганлигини билган бошлиқ “шок”ка тушади. Ва... ва аламини жазавага тушган ҳолда, “Болам, мени бўшатмагин..” деб зориллаётган Дилнавоз холадан олади. Шу ерда актёр Саид Махмудов Раҳбар Раҳбаровичнинг ниқобсиз ҳақиқий қиёфасини очади-ю, “Йўқол, кампир”,-деб ўшқиради. Актриса Доно Бобохонова шу ҳолатда пауза орқали Дилнавоз опанинг ички бўҳронини кўзи билан ифодалаган.
Негадир хаёлимдан мана шу “миллион туда, миллион сюда” қилиб ишлайдиган ишхонанинг барча ходимлари, ташкилотни ич-ичидан кемирувчи каламушлар қиёфасида гавдаланди.
Фаррош кампир асар сўнггида “Ҳамма жой топ-тоза... Қайдасан, Қўйлиқ отам...”-деб манзилга равона бўлади. Бунда икки хил мазмун – ишларини бажариб уйга қайтаётган кампир ҳамда бу дунё кирликларини тозалаб мозористон тараф йўл олган ожиза қиёфасини кўриш мумкин. Тўғри-да, дунё замзамалари кўзларини кўр қилиб қўйган инсонлар “Ҳая ул-Фалақ”ни эшитишармиди...
Спектакль хос томошабинга мос тарзда, “қуйди-чиқди” дан узоқ тарзда саҳналаштирилган. Ҳар бир воқеа устида минг мулоҳаза юритасиз. Драматург томонидан ёзилган қаҳрамонлар тилидан ўзгача жаранглаб чиқаётган “теша тегмаган гаплар”, қочиримлар, “ним коса тагидаги ” таг маънолар... Актёрларнинг роль ўйнашлари асносида, жуда кўп ўйлайсиз.
Ҳақиқат тоза ҳавога ўхшайди. Нафас олиб турасиз-ку, тўймайсиз, бироқ тўйиб-тўйиб нафас олгингиз келади. Аслида эса “Фаррош кампирнинг туши” спектаклидаги маънавий пок инсон, шу – Қумри хола. Раҳбар Раҳбарович ҳам, бош мутахассис-у, ҳисобчихон-у, иқтисодчи хоним ҳам, бўлим бошлиғи ҳам фаррош кампир оёғи тагидаги супринди, ўз турмуш ташвишлари-ю, машмашаларидан, икир-чикирларидан “майдалашиб кетган” инсонлардир. “Инсон агар маънан бир оламга юксалса, ерда туриб ҳақиқатни кўради ва моҳиятини англайди”- деб ёзган эди имом Ғаззолий “Иҳё ул- уд-дин” асарида. Саҳна асарининг сўнггидаги фаррош кампирнинг шифокор қиёфасида чиқиши ва қолган қаҳрамонларнинг бемор қиёфасида гавдаланиши, “Ҳой, инсонлар, тезроқ тузалмасангизлар, бузилган ахлоқ ахлатхонаси уюмида қоласизлар...” – деб огоҳликка чорлаётгандек...
Нигора УМАРОВА





Другие материалы рубрики

01.12.2014 / 21:15:50

Театр и жизнь Зайнаб Садриевой – к 100-летию великой актрисы

Известный на весь Советский Союз Узбекский драматический театр имени Хамзы. На ташкентской сцене – народная артистка Узбекской ССР Зайнаб Садриева. Далее...

30.11.2014 / 03:37:51

Ташкентский Государственный театр музыкальной комедии (оперетты) Р Е П Е Р Т У А Р на Д Е К А Б Р Ь

Министерство по делам культуры и спорта Республики Узбекистан Творческо-производственное объединение "Узбектеатр" Далее...

25.11.2014 / 00:55:57

Новая жизнь "Фиделио" на драматической сцене

Вот уже второй год жители нашего города имеют уникальную возможность познакомиться с единственной оперой Людвига ван Бетховена "Фиделио". В Узбекистане постановка осуществлялась впервые. Премьера состоялась 11 декабря 2013 года и имела большой успех у зрителей Далее...

19.11.2014 / 12:21:49

Сад русского романса

Мир русского романса… Прекрасное и таинственное пространство, где обитают не только мелодии и гармонии – но и где с необычайной ясностью и трепетностью раскрывается мир души человеческой. Далее...

16.11.2014 / 21:23:09

Поет Соловей из Ташкента

Зинаида Соловей – Народная артистка Узбекистана, Заслуженная артистка Украины. Она без малого 40 лет является примой Ташкентского Государственного театра музыкальной комедии (оперетты). Далее...





24.04.2024 / 12:09:37
Виктор Апухтин представляет выставку " Я вижу цветы Райского сада"
 
23.04.2024 / 12:48:05
В экспозиционном пространстве университета Ка-Фоскари, Венеция состоялось открытие флорентийского раздела выставки "Узбекистан: Авангард в пустыне"
 


10.04.2024 / 12:00:56
Предстоящий в Узбекистане международный фольклорный фестиваль "Весна Байсуна" в фокусе внимания СМИ Казахстана
 
09.04.2024 / 17:18:38
Accor откроет новый отель рядом с международным аэропортом Ташкента
 


14.04.2024 / 14:09:26
Мэтр узбекского музыкального искусства. Сулейман Юдаков. (14 апреля 1916.-1990 годы)
 
17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 


22.04.2024 / 12:28:08
Посольство США и представители Министерства дошкольного образования Узбекистана провели в отеле "Интерконтиненталь" церемонию завершения программы "Англоговорящая нация". Но будет другое продолжение...
 
21.04.2024 / 13:32:11
Вспоминая недавнюю встречу в Клубе "Интеллектуал". Почему все получилось отлично...Почему так должно быть всегда. Авторитетное мнение членов клуба и не только…
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте