Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
23.07.2015 / 12:21:01
ЗАМОНАВИЙ МУСИҚАДА ФАКТУРАНИНГ ЎЗГАРИШЛАРГА ЮЗ ТУТИШИФактура – лотинча factura сўзидан олинган бўлиб, у мусиқада фикрни ифодалаш услуби маъносини билдиради. Фактуралар бир неча хил кўринишда бўлади. Классик мусиқасига эътибор берсак, улар қуйидагилардир: - Полифоник фактура (Ж. Палестрина, И.С.Бах, Г.Ф.Гендель, А. Вивальди в.ҳ); - Аккордлик фактура (Л. Бетховен, Г Берлиоз, И. Брамс, К, Орф в.ҳ.); - Гомофон-гармоник фактура (П. Чайковкий, И Стравинский, Д Шостакович). Албатта, замонавий мусиқа асарларида ҳам фактура жуда муҳимдир, яъни мусиқий асарларни ҳар бир муаллиф ғоясини юқори даражада аниқ ифодалаш услуби фактурадир. Жаҳон композиторларининг ижодларига назар ташлайдигань бўлсак, уларнингасарлари фақатгина шакл ва оҳанг билан эмас, балки фактуралар билан ҳам бир-биридан ажралиб туришади. Хуллас, хар бир композиторнинг фактураларини ҳам унинг индивидуаллик хусусиятига киритсак бўлади. ХХ асрнинг ёрқин намоёндаларидан бири Венгрия композитори Д. Лигетининг симфоник оркестр учун басталанган асарлари , айниқса унинг скрипка ва симфоник оркестр учун басталанган концертининг фактураси ҳақида сўз юритамиз. Замонавий мусиқада турли хил фактуралар мавжуд экан, ҳозир қисман эркин ва назорат остига олинган, ҳамда алеаторик фактураларни кўриб чиқамиз. Қисман эркин ва назорат остига олинган фактураларни жуда кўплаб асарларда учратишимиз мумкин. Улар одатда шовқинли эффектни яратиб берувчи фактуралардир. Улар асарда қуйидагича кўринишларга эга бўлиши мумкин:
Юқорида кўрсатилган биринчи мусиқий лавҳада якканавоз чолғусининг фактурасини полифоник услубда кўрсатгани, аммо ундан сўнг торли гуруҳнинг бирин- кетин тушишлари фактурани бошқача (рангда) кўринишига олиб келади. Сабаби ушбу мусиқий лавҳада ва умуман асарда классик мусиқаси каби асосий тонал йуқдир. Шунинг учун бўлса керак-ки, фактура шумовой эффект берсада, унда барибир полифоник услуби яққол намоён бўлгандир (иккинчи мусиқий лавҳага қаранг).
Юқоридаги мусиқий лавҳада Лигети аккодрли фактурани кўллаган. Партитурани ижро вақтида ноталар вертикали аниқ ижро бўлиши шарт. Чунки айнипайтда муаллиф урғуни аккорд вақтида келиб чиқадиган тембрга, яъни торли камонли чолғулар гуруҳига урғу берган. Муаллиф асардаги мусиқий матоларни (иккинчи ва учинчи мусиқий лавҳа) фактура ёрдами билан бир-биридан ажратган. Лигетининг кўрсатилган партитуралари намуналари ижро вақтида назорат остига олиниши муҳимдир, яъни ижрочилар ўзларини партитурага нисбатан эркин эмас, балки партитурани ёзилганидай аниқ ижро этишлари шарт. ХХ асарнинг яна бир ёрқин номоёндаси, польша композитори В. Лютославскийдир. Унинг асарлари, айниқса, унинг симфиник оркестр учун “учта новелетталар” асарида фактурани қисман назорат остига олинган ва қисман эса эркин услубда ижро этиш вариантларини кузатамиз:
Юқоридаги партитура намунамизда композитор ҳар бир ижрочининг партияси нибасталаган ва улар бир вақтда ижро этишни бошлайдилар. Муаллиф ушбу лавҳа учун темпни(саккизталик 176-184) тахминан белгилагани, ижрочиларнинг эркин тарзда белгиланган темпдан истаганларини танлашлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳ бюеради. Қолаверса, ижро вақтида дирижёр фақатгина ижронинг бошланишини ва якунини кўрсатади холос, яъни лавҳанинг биринчи аккордини барча ижрочилдар биргаликда ижро этиб, лавҳанинг давоми бамисоли товушлар шовқинидай ижро этилади. Сабаби, юқорида айтганимиздай темплар ҳар-ҳилдир. Демак, бу мусиқий лавҳамизни қисман эркин ва қисман аниқ демак муболаға бўлмас. “Учта новелетта” асарида яна бир қизиқ лавҳа борки, у ерда ритмик фактура яратиляпти
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш кэраки фактура асарни аниқ ва мукаммал ижроси ва талқинида жуда муҳим рол аҳамият касб этади Ҳозирги кунда яъни ХХ асрда замонавий мусиқада замонавий фактуралар ўз ўрнига эга. Мирзохид Бозоров
|
|