Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес
Личная жизнь
Литература Мир знаний
19.04.2016 / 23:41:45

Наргиза Алиқулова:Инсон стереотипларни "ёриб чиқиб" яшаши керак


Баъзан ўзидан қониқмайдиган ёки бўлмасам доимо нолийдиган опа-сингилларни учратиб қоламиз. Сизга таништирадиган суҳбатдошимиз эса қийинчиликларни дадил ним табассум билан қарши оладиган ва уларга оддий ҳол деб қараб, барча тўсиқларни енгиб ўтадиган ҳамда барча ишларига вақт топа оладиган аёлларимиздандир. Панд-насиҳат қилиш ёки кимнидир ўрнак қилиб кўрсатиш фикридан йироқмиз, мунисаларимиз. Фақатгина бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қилишга чорламоқчимиз, холос.

Наргиза Алиқулова Низомий номидаги ТДПУнинг бакалавр йўналишини тугатгач, Япониядаги Фукуока шаҳрининг Кюсю университети магистратурасининг сиёсатшунослик бўлимида таҳсил олиб, “Ўзбекистон ҳамда Япония мамлакатлари Парламентларининг қиёсий таҳлили” мавзусида магистрлик диссертацияиясини ёқлаган. Ўз она тилидан ташқари рус, инглиз, немис, япон тилларини мукаммал билади. Будапешт (Венгрия), Вашингтон (АҚШ), Бремен (Германия) шаҳарларида ҳамда юртимизда БМТД томонидан ўтказилган бир қатор семинар-тренингларда иштирок этган. “Инсон тараққиётида халқаро концепция ва маҳаллий сиёсат”, “Ўзбекистонда инсон тараққиёти”, “Ривожланиш лойиҳаларининг мониторинги ҳамда уларни баҳолаш” йўналишларидаги бир қатор сертификатларнинг соҳибаси.

Колумнист сифатида(ўзбек журналистикасида бу янги йўналиш) “Экономическое обозрение” журналининг ҳар ойлик сонида иқтисодий трендлар, гендер тенглиги, социология, маркетинг, психология, экология, инклюзив жамият ҳамда уни ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш йўналишларидаги 50 дан ортиқ мақолаларнинг муаллифи.

Бугунги кунда Осиё Тараққиёт банкининг “Давлат бошқарувини самарадорлигини оширишда электрон ҳукумат” лойиҳасининг жамоатчилик билан ишлаш лойиҳасининг мутахассиси.

Оилали, уч нафар фарзанд (Рустам -14 ёш, Мадина – 12 ёш, Азамат – 3 ёш) нинг онаси.

Севимли машғулотлари: мутолаа, мусиқа, йога

-         Наргиза, сизни четдан кузатган инсон ҳар тарафлама мукаммал, ҳаётий ташвишлардан йироқ, омадли аёл деб билади. Бундай муваффақиятларингизнинг сири нимада?

-         Ҳаётда муаммосиз ёки ташвишсиз инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Инсонни омадли ёки омадсиз тоифага ажратишнинг ўзи стереотипдир. Инсон ҳаётда ўз қобиғига ўралиб қолмай, ўз стереотипларини “ёриб чиқиб кета олган” ҳолда яшаши шарт. Ҳаётда ўзини ташвишсиз ёки  ўта бахтли қилиб кўрсатган инсон, албатта, атрофидагиларини алдаши мумкин, бироқ ўзини ўзи алдай олмайди. Севгисиз ҳаёт-азобли ҳаёт. ҳамма гап ҳаётга муҳаббат билан қарашда. Шундай кишилар бўладики, ўртадаги бахтсизликнинг овозини ўчириш учун ҳамма ишга ўзларини кўниктирадилар, бунга тайёр бўладилар. Лекин бахтсизликнинг сукути ҳеч қачон бахт бўла олмаслигини, шу сукут таъминлаган хотиржамлик ҳам аянч нарса эканлигини идрок қила олмайдилар. Эътибор берганмисиз, ҳозир “муаммоларингизни ҳал қилишга ёрдам берамиз” йўналишида фаолият юритувчи семинар-тренинглар, психологлар кўпайиб кетган. Инсон ҳамма вақт ўз муаммосини ўзининг ҳолати, турмуш тарзи, атрофидаги кишиларидан келиб чиққани ҳолда ҳал қилиши керак. Юқорида “кўмак бериш”ни истовчиларнинг эса мақсади оддий – маблағ топиш.

Ўзни алдамаслик- ҳаётдаги бош масала. одам ўзини алдашга кўникдими-демак, у ҳаммани алдашга қодир. Сиз умуман, бирор марта йиғламаган, бирор марта оиласида етишмовчилик бўлмаган аёлларни билмасангиз керак. Ўзини ҳеч қандай ғам-ташвишим йўқ , ҳаётим бир-текис кетмоқда деган инсон - у ким? у-ёлғончи. Ҳар қандай омад ортида омадсизлик туради. Мувафаққиятлар мувафаққиятсизликлар орқасидан келган бўлади.

Барча мувафаққиятларимнинг сири мени қуршаб олган муҳитга – оиламга, фарзандларимга, ишимга, атрофдаги инсонларга ва умуман ҳаётга муҳаббат билан қарашимда бўлса керак. Бу ҳолатим мени келгусидаги фаолиятимга катта куч беради.

-         Сиздаги қатъият ва ироданинг шаклланишида вояга етган оилангизнинг таъсири бўлса керак?

-         Албатта, мен вояга етган оилада 5 қиз фарзанддан мен учинчиман. Дадам – Холаҳмад Алиқулов анча йиллар Тошкент шаҳар тиббиёт бошқармасининг масъул лавозимларида ишлаганлар. Улар 7 йил ТОШМИга ҳаракат қилиб ўқишга кира олмай, ўзларининг истакларига биноан охирги уринишда ўз танлаган соҳаларини эгаллаганлар. “Ушлаган жойини узмасдан қўймаслик”, бошлаган ишини охирига етказишлик отамдан менга ўтган. Онажоним раҳматли Минзильяхоним 1966 йилда Ўзбекистонга келиб қолганлар ва дадамлар билан севиб оила қуришган. Анча йиллар “Шарқ” нашриёт матбаа концернида фаолият олиб бориб “Меҳнат фахрийси” даражасигача етишганлар. Дадамлар балки ўғиллари йўқлиги учун ўксигандирлар, бироқ улар ишдан қайтишларига биз опа-сингилларим билан уларга кичик концерт дастури тайёрлаб қўяр эдик: кимдир шеър ёдлар, кимдир рақсга тушар, кимдир севган таомларини тайёрлар, менинг зиммамга эса пианинода улар севган “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” кинофильмидаги мусиқани ижро қилиш ҳамда қўшиқларни куйлаш юклатиларди. 4 ёшимда менга “пианино олиб беринг” деб қилган хархашаларим оқибатида бу чолғу асбобини олиб беришган ва 5 ёшимдан мусиқа мактабига қатнай бошлаганман. Нима-и-ки, янги китоб чиқса, ота-онам уйга олиб келишар ва биз бу китобни мутолаа қилар ҳамда оила даврасида унинг муҳокамасини ўтказардик. Шу тарбиям маҳсули бўлса керак, мен ҳам фарзандларимга “Дунёни телевизорни тинимсиз кўрган ёки компьютерга боғланиб қолган инсон эмас, китоб мутолаа қилганлар бошқаради” деган гапларни такрорлашни хуш кўраман.

-         “Хитойда бўлса ҳам илм ўрганинг” деган ақидага амал қилиб, хорижда таҳсил олгансиз. Бу даврда икки фарзанднинг онаси бўлгансиз. Бу пайтда “келажак меваларингиз”нинг тарбиясини кимга ишониб қолдиргансиз? Бола тарбиясида кўпроқ нималарга аҳамият берасиз?

-         Уч нафар фарзандим бор. Ҳозир ўғлим Рустам 14 ёшда ИНХА университетининг тайёрлов гуруҳининг биринчи тайёрлов босқичини якунлаб, имтиёзли равишда иккинчи босқичга қабул қилинди. Мактабни тугатгач, математика, информатика ва инглиз тилига ихтисослаштирилган лицейда ўқишини давом эттириб, ИНХА университетига кирмоқчи. Келгусида компьютер дастурчилигини мукаммал устаси бўлмоқчи. Ҳатто ИНХАда ўтказилган “Ёш дастурчилар танлови”да биринчи ўринни эгаллади.

Қизим – Мадинада мусиқага бўлган ҳавас мендан ўтган. Болалар мусиқа мактабининг фортепьяно, вокал синфининг 5 босқичида. 2015 йилда Республикамизда ўтказилган “Иқтидорли болалар” танловининг “Вокал” йўналишида 1-ўринни, Туркиянинг Анталия шаҳрида болаларга ўтказилган “Олтин гунеш” танловининг “Эстрада вокали” йўналишида фахрли ўринлардан бирини эгаллади.  Митти Азаматим ҳар куни боғчасига кетаётгани ва қайтаётганида, албатта, Темирйўл тарихи музейи олдидан олиб ўтишимизни мендан ва дадасидан илтимос қилади. Унинг барча ўйинчоқлари паравозлардан иборат. Ётганида ҳам, турганида ҳам қўлида паравози бўлиши шарт, ҳатто боғчасига ҳам у билан бориб-келади. Келгусида темирйўл соҳасидан кетса кераго-о-ов, деймиз, унинг қизиқишларини кузата туриб.

Фарзандларим дунёга келган пайтда уйда ўтиришимга тўғри келди. Немис тилини билар эдим. Инглиз тилини эса шу даврда ўрганиб IELTS имтиҳонларини мувафаққиятли топширдим. Ҳам немис тилимни мукаммаллаштириш учун пойтахтимиздаги Гёте институтидаги тил курсларига ҳам қатнаб, Германияда 2 ой тил билиш малакамни оширдим.

Японияда 2007-2009 йилларда таҳсил олиш жараёнида фарзандларим ҳам мен билан бирга ушбу мамлакатга боришган: фарзандларимнинг тарбиясини ҳеч кимга ишониб топшира олмайман. Тўрт ёшли қизим япон боғчасига, ўғлим бошланғич япон мактабига қатнаган. Бу уларга япон ва инглиз тилларида сўзлашишни ўрганишлари учун пойдевор бўлган. Баъзан чорасизлигимдан фарзандларим билан бирга дарс машғулотларимга қатнардик. Улар мени қилаётган ишларимни четдан кузатиб жимгина ўтиришар эди. Шундан бўлса керак, фарзандларимда ҳам барча нарсага эришиш учун, албатта, ўқишга интилиш шарт деган тушунча бор.

-         Жамоат ишларида ҳам анча фаолсиз: ҳали қарамай Наргизанинг янги шеърлари, янги ҳикояларига кўзимиз тушиб қолади, ижтимоий тармоқларнинг бирида BOOKLAND гуруҳини ҳам тузгансиз. Ҳатто Сизнинг қўшиқларингиз жамланган дискингизга кўзим тушиб қолиб, энди қўшиқчилик ҳам қилар экан-де, деб ўйлаб қолдим....

-         Қўшиқларни ўзим учун шунчаки куйлайман. Уларни фақатгина дўстларим, оила даврасидагина ижро этаман, холос. Мусиқий таълимим борлиги сабаб, шеърларини ўзим ёзаман, ўзим куй басталайман.

Китоб мутолааси, мусиқа менинг дам олиш пайтимда шуғулланадиган севимли машғулотларимдир. Faysbook ижтимоий тармоғидаги BOOKLAND гуруҳимизнинг ҳам асосий мақсади компьютер оламига боғланибгина қолмай, китоб мутолаа қилиб, керак бўлса виртуал оламдан узилиб, юзма-юз мулоқот қилиш имконини яратишдан иборат.

-         Гўзал аёлларимизга тилак-истакларингиз...

-         Панд-насиҳат беришни ёмон кўраман. Ҳар бир инсон ҳаётда ўзини қийнаган саволга ўзи жавоб топади. Атрофдагиларнинг маслаҳати ҳаётингизга мос келмаслиги мумкин. Инсон ҳар кимнинг эмас, балки ўзининг дунёқарашига мос инсонлардан маслаҳат олиши даркор. Яқинларимиз –опа-сингилларимизгина бизга сирдош бўла олишлари мумкин.

 

Нигора Умарова

 





Другие материалы рубрики

19.04.2016 / 23:15:34

Баходир Юлдашев: "Мои наблюдения показывают, что все хорошие режиссеры заканчивают студии"

О режиссере Баходире Юлдашеве много говорят и пишут. Руку Мастера ощутимо чувствует зритель на подмостках разных театров. Где бы он ни находился, где бы ни ставил спектакль, придирчивый взгляд критика, избалованный зритель всегда чувствует его неповторимый стиль. Далее...

19.04.2016 / 22:55:51

КОМПОЗИТОР АЛЬБЕРТ МАЛАХОВ (1936-1969)

Когда я вспоминаю Альберта Малахова, говорю или пишу о нем, мне хочется слово "композитор" всегда писать с заглавной буквы – Композитор. Стоит только удивляться, как этот талантливый человек за краткое время сумел сделать так много… Далее...

19.04.2016 / 01:19:33

Посвящение Батыру Закирову

В столичной галерее "Bonum Factum" открылась персональная выставка Бахадыра Закирова "Наследие". Далее...

13.04.2016 / 14:22:04

Испанские каникулы Радмилы. Мой Мадрид

В Мадриде я пробыла три дня, но постаралась провести эти дни максимально насыщенно. В этой статье я расскажу, почему я предпочла торговый комплекс Primark больше, чем El Corte Ingles, о ресторанах, где соотношение цен и качества меня приятно удивили, о своих впечатлениях от Национального Музея Прадо и о том, чем же ещё мне запомнился Мадрид за столь короткий период пребывания там. Далее...

11.04.2016 / 15:06:36

Испанские каникулы Радмилы. Провинция Понтеведра

Понтеведра была для меня самой богатой на впечатления местностью в Галисии, там и кельтские поселения, и захватывающие виды, и маленькие городишки с богатой историей, и типичные галисийские постройки, и винодельни, и самые лучшие пляжи во всей Галисии. Далее...





30.11.2022 / 19:50:09
Древний Узбекистан в Париже: чем Самарканд удивляет посетителей Лувра
 
25.11.2022 / 11:45:17
Фестиваль искусств "Японская осень" в ГМИ Узбекистана познакомил ташкентцев с фотомостом Шигеру Йошида в завтрашний день
 


07.12.2022 / 11:52:30
В Ташкенте завершаются съемки нового художественного фильма "Открой глаза". Он создается по мотивам рассказа О Генри "Джимми Валентайн"
 
06.12.2022 / 19:41:21
В Доме кино имени Алишера Навои состоялся общественный показ для СМИ художественного фильма "История болезни" известного режиссера Зульфикара Мусакова
 


07.12.2022 / 12:11:23
В ташкентской консерватории с большим успехом прошел концерт Государственного симфонического оркестра Узбекистана. В этот раз за дирижерским пультом была гостья из Франции Натали Марэн
 
05.12.2022 / 16:33:44
На сцене-класс Э. Миркасымовой
 


06.12.2022 / 19:35:44
Состоялась очередная поэтическая встреча поэтов Азербайджан-Узбекистан "Маджлиси-фарамушан"
 
03.12.2022 / 19:22:07
Творческая встреча с Вадимом Муратхановым: "Цветы и зола" в Государственном литературном музее Сергея Есенина
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2022 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте