Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое.

Ru   En

Поиск по сайту
Главная
Панорама
Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний
30.10.2019 / 21:43:12

"Авлоний" фильмининг иккинчи эшилони


Бугунги кунда “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги томонидан тарихий мавзудаги фильмларга алоҳида урғу берилмоқда. Катта шов-шувларга сабаб бўлаётган “Қўқон шамоли” фильми тақдимотига яқин турган бўлсак, улуғ жадидчи бобомиз Абдулла Авлоний ҳаёти ва ижодига бағишланган “Авлоний”фильми ҳам тайёр бўлиш арафасида. Ҳозирги кунда фильмнинг монтаж ишлари кетяпти.  Албатта, кино умум санъат, унда кадр ортида қолиб кетадиган (кўмилиб кетадиган эмас) қатор инсонларнинг меҳнати, тинимсиз заҳмати ётибди. Уларсиз ҳеч қандай  санъат асарини якдил тасавввур қилиб бўлмайди.

Бугун сиз билан  айнан улар“Авлоний” фильмининг иккинчи эшилони билан танишамиз

Нигора Пўлатова “Авлоний” фильмининг либосчи-рассоми, 
“Халқ таълми аълочиси”... У ўз устида тинимсиз ишлайди ва касбини жонидан ортиқ кўради. Келинг, унинг бугун ишланаётган фильм ҳақида фикрлари билан танишсак...

– “Авлоний” фильми мен учун ҳақиқий мактаб бўлмоқда. Шу пайтгача тарихий кинога “қайчим ўтмас” ишдек қарар, хато қилишдан қўрқардим. Аммо суратга олиш бошлангач, ҳаммаси ўзгарди. Ғайрат ва илҳом билан ишламоқдамиз.

Биринчи қадамни қаҳрамонларнинг ҳаёти ва яшаган даврини ўрганишдан бошладим. Ўзимга керакли маълумотларни ёзиб олдим. Сўнгра хомаки эскизлар чизиб, ранг танладим. Шуниси муҳимки, ранглар қаҳрамон руҳиятига мос тушиши шарт. Либос актёрга характерни очишга ёрдам бериши лозим.

Абдулла Авлоний образи устида узоқ бош қотириб, еттита кийим тайёрладик. Тошкентдан йўлга чиқиши, саҳро, сарой, пароход ва отда юриши учун махсус либослар тикилди. Барчаси ўша даврдаги уст-бошлардек чиқди деб айтолмайман. Чунки ҳар бир ишга ижодкор руҳи сингади. Босиқроқ рангларни хуш кўрганим боис чизмаларимга бу ўз-ўзидан кўчади.

Фильмда замонавий дизайн ва анъанавий услубларни уйғунлаштиришга уриняпмиз. Ҳар бир қаҳрамонга индивудал ёндашдик. Майда тақинчоқдан тортиб сарой ҳашаматини яратишгача баҳамжиҳат меҳнат қилмоқдамиз. Яхши жамоа билан ҳатто машаққатлар сезилмас экан. Олис чўлу саҳроларда ишлаш осон бўлмади, аммо уддаладик. Баъзан танлаган кийиминг камерада бўғиқ кўриниб қолади, чироқларнинг ҳам фойдаси тегмайди, шунда режиссёр “Бўлмайди!” дейди қатъий ва сен зудлик билан янгисини яратишинг керак. Барча маҳтал кутади, қанча нигоҳлар кузатувида ишлашинг керак: қайтадан чизишинг, эскиз олишинг ва тикувчига қўшилиб тикишинг керак. Аммо, боя айтганимдай, ишимни барча қийинчиликлари билан севаман, қадрлайман.

Қаҳрамон Маткаримов “Авлоний” фильмининг рассоми, барча рассомларга хос камгап бўлса-да, барча ички сираларини картиналар орқали айтишни истовчи инсон.

– Болалигимдан одамовиман, издиҳомни жиним суймайди. Балки, ёлғиз ижод қилиш учун ҳам рассомликни танлагандирман. Аммо тақдир ишини кўрингки, ҳозир энг серташвиш ва сершовқин санъат тури – кино ичидаман.

“Авлоний” фильмига чақиришганида бошида рози бўлмадим. Аммо режиссёр Музаффар Эркинов мени муваффақиятга ишонтира олди. Кейин ўзим жадал киришиб кетдим. Ишни ҳар бир ҳолатни қоғозга туширишдан бошладик. Мингдан ортиқ кадрлар чиздик, ўхшамаганини ўчирдик. Очиғи, кўпидан кўнглим тўлмади, қайта-қайта уриндик ва ҳамон изланишдамиз.

Кадрда кўришни истаган деталингни замонавий мавзудаги фильмга бемалол қўшишинг мумкин, тарихий картинада эса бунақа “ижодкорлик” кетмайди. Барчаси манбаларга таянган бўлиши, мозий ҳақиқатларига тўғри келиши лозим. Шуниси мураккаб-да!

Афғонистон амири Омонуллохон саройини чизишда “Бу деталлар саройда ишлатилганми ёки йўқ”, дея роса бошим қотди. Иккиланиш онлари ижодкорга оғир, ўз-ўзидан қаламинг қўлдан тушади: соатлаб сукутга чўмасан, интернет титасан, китоб ағдарасан, тарихчилар билан маслаҳатлашасан. Шунда ҳам бўлмаса, бир неча кун ҳеч нима чиза олмайсан. Тарихий фильм, мажозан айтганда, рассом учун бўёғи қиммат, сершовқин картина экан.

Баъзида сенинг кўриминг режиссёр нигоҳидан фарқ қилиши табиий. Рассом ҳар бир кадрдаги жозибани, рангларни, ўзаро мутаносибликни нозик илғай олиши ва буни режиссёрга исботлаб бериши керак. Энг муҳими, гоҳ осон, гоҳ қийин кечган съёмка кунларидан сўнг бир-биримизни табриклай оляпмиз, демак, жамоа ўзига ишоняпти. Ишонч бор жойда эса иккиланишлар тезда ғойиб бўлади.

Равшан Мирзакамолов, “Авлоний” фильмининг оператори. Тасвирчилик касбимнинг нақадар машаққат эканлигини англаган, аммо бу камераларни жонидан ортиқ қадрлайдиган инсон.  

– Томошабин фильмни оператор нигоҳи билан кўради. Ижодий жамоа меҳнатини кўрсатиб бериш бизнинг зиммамизда. Масъулият елкадан босиб туради. Баъзида бир кадрни суратга олиш учун соатлаб уринамиз, шундаям тасаввурдаги тасвир чиқмаслиги мумкин. Нимадир камдек, етишмаётгандек туюлаверади. Режиссёр нигоҳидан ҳам буни пайқаш оғир. Ёқимсиз ҳолат...

“Авлоний” фильмида кенг масштабли саҳналар кўп. Тўғрисини айтсам, юзлаб актёрларни бир кадрга муҳрлаш операторларнинг орзуси, аммо бу жудаям мураккаб иш экан. Туркманларнинг ҳужум саҳнаси, тўпларнинг гумбурлаши, пароходдаги талотўпларни умумий планда акс эттириш, яна қаҳрамон кўзлари орқали таҳликали вазиятни ифодалаш, минимал хато қилишга тиришиш, илҳақ одамларнинг ўткир нигоҳлари... Босим қанча юқори бўлмасин, кўнгил тўлмагунча, қиёмига етмагунча қайта-қайта суратга тушираверамиз, тушираверамиз...

Амударё бўйлари, бепоён саҳролар, кенг водийлар минг йиллар мобайнида ўзгармай келмоқда. Шу манзараларни борича тасвирга олишга ҳаракат қилдик. Табиатнинг табиий руҳи картинамизга кўчиб ўтишини истадик.

 

Маҳбуба Эсонова пардозчи-рассом. Бу опанинг бир олам тажрибаси борки, у яратган образлар орқали ҳам буни кўриш мумкин. Қувноқ, меҳнатсевар, бошидан ўтказган (ишга оид албатта) ажзойиб-ғаройиб воқеаларни айтиб чарчамайдиган аёл

– Аслида, Тошкентга ранг-тасвирчи рассом бўламан деб келганман. Аммо тақдир мени грим санъатига буриб юборди. Таҳсил давридаёқ одамларнинг юзига ва ундаги бўёқларга кўпроқ эътибор қилардим. Устозларимга ҳам асосан шу ҳақда савол берардим. Танишларимни бирор қиёфага солиб кўришни истардим. “Кел, сенга соқол тақайлик” , “Бурнингни бироз катта қилайлик”, дея дўстларимни ҳоли-жонига қўймасдим. Инсоннинг юзига яширган кайфияти – ниқоблари билан танишганим сари мато-мойбўёқлар мендан нари кетиб, одам қиёфасида жонли образлар яратиш санъати ҳаётимга айланди-қолди. Шу-шу, қирқ йилдан бери гримм столидаман.

Тарихий фильмларда гримчининг меҳнати яққол кўринади, образ яратиш истеъдоди намоён бўлади. Шунинг учун бу жамоага катта иштиёқ билан қўшилдим. «Авлоний» фильми ёзнинг ўтли кунларида суратга олинди. Иссиқ ҳарорат ишимизни икки ҳисса қийинлаштирди, кўзлаган образинг қуёш тиғига узоқ бардош бермайди, бўёқлар терга қўшилиб оқиб тушади, шу боис режиссёрнинг ёнида аскар каби сергак туришинг керак. Қаватимда икки шогирдим бор: ёш ва чаққон қизлар, аммо сира улгурмаяпмиз. Учаламиз қўлимизда елим ва бўёқ билан ҳар бир кадр ортида бормиз. Томошабин фильмни кўрганда гирмчилар меҳнатини ҳам унутмайди деган умиддамиз!

 

 

 

 





Другие материалы рубрики

28.10.2019 / 19:00:51

Ташкентский архитектор Тахмина Турдиалиева стала одной из победительниц международного конкурса "Better Together Challenge 2019" в Южной Корее

Организаторами этого фестиваля являются международная организация World Culture Open и Правительство города Пхенчхан. Представительница Узбекистана Тахмина Турдиалиева стала одной из победительниц международного конкурса "Better Together Challenge 2019" Далее...

28.10.2019 / 18:58:24

В Москву! На хоккей!

Хоккейный клуб "Хумо" великолепно провёл выездную и домашнюю серии, набрав в шести матчах 10 очков из 12 возможных. Сегодня команда вылетает в Москву, где сразится со "Звездой", а позже переедет в подмосковный Воскресенск, где померится силами с местным "Химиком". Далее...

28.10.2019 / 18:54:48

В Москве состоялся международный шахматный турнир "Кубок АШФ памяти Михаила Ботвинника"

В период с 15 октября по 24 октября 2019 года в городе Москва (Россия) проходил международный шахматный турнир "Кубок АШФ памяти Михаила Ботвинника". Далее...

28.10.2019 / 18:48:22

Инновационная израильская технология генерации воды из воздуха будет представлена на выставке Innoweek-2019 в Узбекистане

Израиль активно содействуют развитию экосистемы предпринимательства и старт-апов в Узбекистане. По приглашению Министерства инновационного развития Узбекистана в ноябре посетит лауреат Нобелевской премии в области химии – профессор Дан Шехтман, который даст лекции в университетах Ташкента и Самарканда. Далее...

27.10.2019 / 21:43:55

День культуры Башкортостана в Узбекистане прошел как большой праздник дружбы

В Комитете по межнациональным отношениям и дружественным связям с зарубежными странами при Кабинете Министров Республики Узбекистан, в Ташкенте, где состоялся праздничный концерт, посвященный дню культуры Башкортостана и 100-летию со дняобразования Автономной Республики Башкортостан Далее...





29.03.2024 / 11:28:42
"Дни открытых дверей" в Большом театре Узбекистана им. А.Навои украсил вокальный вечер-композиция "Мир оперных арий и дуэтов"
 
29.03.2024 / 11:18:53
Поздравляем художественного руководителя ГАБТ имени А. Навои Абдуллу Алимова с вручением нагрудного знака "Маданият ва сан'ат фидокори".
 


21.03.2024 / 15:41:53
В Русском доме в Ташкенте состоялась премьера документального фильма "Мост"
 
14.03.2024 / 09:59:58
А Скорсезе забыли… "Оскар"-2024: новые правила, скандалы и один из самых сильных списков претендентов в истории главной кинопремии
 


17.02.2024 / 11:26:49
Аральская песня Рафаэля Матевосяна
 
22.01.2024 / 10:44:10
"И это все о нем." Борис Бабаев
 


26.03.2024 / 07:08:33
Какое правильное стихотворение Андрея Дементьева "Не обижайтесь на детей"
 
18.03.2024 / 12:25:35
Мир волшебства Елены Макаровой
 

 





Главная Панорама Вернисаж Театр Кинопром Музыка Турбизнес Личная жизнь Литература Мир знаний

© 2011 — 2024 Kultura.uz.
Cвидетельство УзАПИ №0632 от 22 июня 2010 г.
Поддержка сайта: Ташкентский Дом фотографии Академии художеств Узбекистана и компания «Кинопром»
Почта: Letter@kultura.uz
   

О нас   Обратная связь   Каталог ресурсов

Реклама на сайте