Журналист Борис Бабаев сценарийяси асосида суратга олинган “Юксакликка йўл. Вестминстер университети, Тошкент” ҳужжатли фильми Лондонда намойиш этилади.
“Лондондаги Вестминстер университети билан ҳамкорликда очилган Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети ўз фаолиятини 2002 йилдан бошлаган. Универститет 16 йиллик фаолияти давомида мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2100 тадан ортиқ етук мутахассисларни етиштириб берган. Фильм мазкур университетнинг кечаги куни, бугуни ва эртаси ҳақида. Янги асарни яратишдан мақсад ютуқларимизни кўрсатиш, камчиликлар борасида фикр юритишдан иборат. Филмни ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида ҳавола этишни мақсад қилганмиз. Юксакликка эришиш йўлидаги шонли мақсадлар ушбу фильмда ўз ифодасини топган”, - дейди Борис Бабаев.
Бугун, 24 сентябрь санасида А.Навои номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.
Фильмни режиссёр Денис Кодзаев “Фаввора фильм” студиясида суратга олинган. Фильм оператори Абдулла Тўлаганов.
Янги киноасар Тошкент халқаро Вестминстер университетининг барча босқич талабаларининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Талабаларнинг кундалик ҳаёти, конференция, семинарлар, байрам кечалари, кўргазмалар, спорт мусобақалари ва бошқа университет ҳаёти билан боғлиқ воқеалар акс этган.
Киноасарнинг Лондондаги намойиши 2019 йил баҳор фаслида бўлиши режалаштирилган.
Источник: Тuron24