Мы освещаем новости культуры Узбекистана: театр, кино, музыка, история, литература, просвещение и многое другое. |
|
|
17.08.2015 / 12:41:17
"ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ: ОАВДА ЁРИТИЛИШИ"мавзусида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган уч кунлик семинар Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон ҳукумати ва UNFPA ўртасидаги 2010 йил 25 мартда 2010-2015 йиллар учун ҳамкорлик дастурининг таркибий қисми сифатида тасдиқланган Йиллик иш режасини амалга ошириш бўйича ўзаро бир-бирини тушуниш битимига мувофиқ амалга оширилди. Маълумки, хотин-қизларни ҳурмат қилиш, уларнинг ҳиссасини муносиб баҳолаш, уларга барча масалаларда кўмаклашиш – буларнинг барчаси қадимдан халқимизга хос. Айрим мамлакатларда ҳатто ХХI асрда ҳам хотин-қизлар таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳолда, мустақил Ўзбекистонда хотин-қизларга демократик давлатлар учун хос бўлган барча ҳуқуқ ва эркинликлар тақдим этилган. Тренинг ФТҚҚМ раҳбари Диловар Қобулова ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси мудири, доцент Наргис Қосимовалар томонидан олиб борилмоқда. - Семинар-тренингнинг мақсади журналистларнинг фуқаролик жамиятни ривожлантиришда аёлларнинг ўрнини ёритиш борасидаги маҳоратларини ошириш, ушбу мавзунинг аҳамиятини баҳолаш, хотин-қизларнинг давлат ҳамда жамиятдаги ўрнини оширишга қаратилган масалаларни холисона ёритиш ва чуқур ёндашувга етаклашдан иборатдир, дейди Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Диловар Кобулова. Бугунги кунда ОАВ хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги роли ҳамда мавқеини оширишда катта ўрин тутади, шу боис ҳам мазкур тренингнинг ўтказилиши долзарблик ва ҳозиржавоблик касб этади. -Семинарнинг қизиқапрли бўлишига ишонмаган эдим. Чунки хотин-қизлар масаласи жамиятимизда долзарб бўлсада, мазкур мавзу доимо умумий йиғилишларда маърузалар орқали кўтарилар эди. Интерактив сессиялар, турли хил вазиятларни журналистик таҳлил қилиш билан биргаликда ролли ўйинларда вазият қаҳрамонларининг ҳолатини ҳис қилиш мавзуни чуқур англашга омил бўлди, дея фикр билдирди “Қайнона” журналининг бош муҳаррири М.Бойматов. Семинар давомида иштирокчилар интерфаол сессия доирасида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида барқарор гендер андозаларни аниқлаш ҳамда ривожланган фуқаролик жамиятидаги хотин-қизларнинг ўрнини ёритиш бўйича профессионал матнлар таёрлаш методларини ўзлаштириш устида ишладилар. Ушбу семинар-тренинг Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтмоқда.
|
|